Latest news

16:45Равшан Ҳайдаров: "Ҳеч кимдан қўрқмаймиз, лекин ҳар бир рақибга ҳурмат билан ёндашамиз"  0 16:24"Арсенал" 80 млн. евролик трансфер бўйича музокара ўтказмоқда  2 16:05Мажид Ҳасан: "Узоқ вақтдан бери мағлубиятга учрамай келаётган Ўзбекистонга қарши икки баравар куч билан майдонга тушишимиз лозим"  5 15:40Али Хасиф: "Ўзбекистон енгиб бўлмас тўсиқ эмас"  12 15:24Аллегри "Милан"га қайтди  0 15:12"Реал" янги футболчисини эълон қилди  13 15:03БАА терма жамоаси Ўзбекистон билан ўйинга тайёрланмоқда  10 14:44Эшитдик-да! "Нефтчи" раҳбариятида истеъфо  14 14:44"Дутор" ва "Котта Болла"дан ғалабалар — Like Cup мусобақасидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 13:51Доннарумма вакили ПСЖ ҳақида: "Агар янги шартнома имзоламасак, бошқа вариантларни кўриб чиқамиз – ҳеч нарсани истисно қилмаймиз. Жанлуижи Парижда хурсанд".  0 13:12Россияга қарши баҳс учун Ўзбекистон ёшлар терма жамоасига чақирилган футболчилар рўйхати эълон қилинди  7 12:43Ўзбекистон - Қатар учрашуви учун чипталар офлайн сотилади  23 12:09Ла Лига мавсумида ВАРнинг энг кўп қарорлари "Реал"га қарши қабул қилинган – 16 та, "Барса"га қарши – 7 та  30 11:37ФИФА Анчелоттининг Бразилия терма жамоасига тайинланиши бўйича тергов бошлади  2 10:52Италия грандларига "Реал" ҳужумчиси керак  3

"Кучли бешлик": Қайси жамоалар элита билан хайрлашади? News

"Кучли бешлик": Қайси жамоалар элита билан хайрлашади?

Европанинг кучли бешлик миллий чемпионатларида ҳал қилувчи палла бошланган.

Айни пайтда Англия, Германия, Италия, Франция ва Испания чемпионатларида қайси жамоалар қуйи лигага тушиб кетган ёки тушиб кетиш хавфида эканлигига назар соламиз.

Англия премьер лигасида аллақачон иккита клуб - "Хаддерсфилд" ва "Фулхэм" қуйи дивизионга тушиб кетгани ойдинлашганди. Тушиб кетишга учинчи даъвогар бўлиб турган "Кардифф" ҳисобида 31 очко мавжуд. Қолган учта турда жамоа ҳолатини яхшилай олмаса, унда келаси мавсумни премьер лигада эмас, балки чемпионшипда ўтказишига тўғри келади. Айни пайтда "Кардифф" премьер лигада қолиш учун "Брайтон" ва "Саутгемптон" билан курашмоқда.

АНГЛИЯ ПРЕМЬЕР ЛИГАСИ ТУРНИР ЖАДВАЛИ


Италия А Сериясида "Кьево" муддатидан аввал элитадаги ўрнини йўқотган. Жамоа 33-турдан кейин 14 очко билан энг охирги поғонани банд этиб турибди. Ундан кейинги ўринлардаги "Фрозиноне" ва "Эмполи" эса А Сериядаги ўрнини сақлаб қолиш учун курашмоқда. Шунингдек, хавфли ҳудуд атрофида бўлган "Удинезе", "Болонья" ва "Женоа" ҳам назарий жиҳатдан қуйи лигага тушиб кетиши мумкин.

А СЕРИЯ ТУРНИР ЖАДВАЛИ


Франция 1 Дивизионида ҳозирча ҳеч бир жамоа расман қуйи дивизионга тушиб кетгани йўқ. Хавфли ҳудуднинг энг пастки ўрнида 24 очко тўплаган "Генгам" мустаҳкам турибди. "Кан" эса 26 очко тўплаган ҳолда 19 ўринни банд этиб турибди. "Дижон" эса 28 очко билан ўтиш ўйинини ўтказишга ҳуқуқ берадиган плей-офф ҳудудидан жой олган. Шунингдек, "Амьен" ва "Монако"да ҳам назарий жиҳатдан тушиб кетиш хавфи мавжуд.

ФРАНЦИЯ 1 ДИВИЗИОНИ


Испания примеросида Англия ва Италия А Сериясида бўлгани каби учта жамоа тўғридан-тўғри қуйи лигага тушиб кетади. Айни пайтда энг охирги ўриндаги "Райо Вальекано" ва "Уэска" хавфли зонада. Учинчи йўлланмага эга асосий даъвогар "Жирона" ҳисобланади. "Жирона" Ла Лигада қолиш учун "Вальядолид", "Сельта" ва "Леванте" билан ўзаро беллашмоқда.

ЛА ЛИГА ТУРНИР ЖАДВАЛИ


Германия Бундеслигасидан иккита жамоа тўғридан-тўғри тушиб кетса, қолган яна бир клуб плей-оффда Иккинчи Бундеслигадаги учинчи ўрин соҳиби билан плей-оффда ўтиш ўйини ўтказади. Айни пайтда "Ганновер", "Нюрнберг" ва "Штутгарт" хавфли зонадан ўрин олишган. Жамоалар ўртасидаги очколар фарқи ҳам катта. Бироқ ҳозирда ҳеч бир жамоа расман элитани тарк этгани йўқ. Мазкур турда агарда "Ганновер" ғалаба қозона олмаса, унда жамоа расман Бундеслигани тарк этади. Шунингдек, "Нюрнберг"да ҳам шундай ҳолат. "Ганновер" ва "Нюрнберг" фақатгина ўтиш ўйинига йўлланма берувчи 16-ўрин учун курашни давом эттириши мумкин. "Штутгарт" эса плей-офф зонасидан тепароққа сакраш учун назарий тарафлама ўз имкониятларини сақлаб турибди.

БУНДЕСЛИГА ТУРНИР ЖАДВАЛИ

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика