Latest news

15:54"Пахтакор" собиқ футболчисини ортга қайтарди  0 15:29Шерзод Жўраев: “Қайси йўналишда бўлса ҳам “Навбаҳор” муваффақиятларига ҳисса қўшиш мен учун шараф”  0 15:06"Пахтакор"нинг икки етакчиси чет элга йўл олишни рад этиб, клубда қолишга қарор қилди  9 14:10"Ливерпул"га Родриго қизиқ. "Реал" вингери трансфери Диас кетган тақдирдагина амалга ошади  3 13:20Аббос Файзуллаев ҳам "Истанбул Башакшеҳир"га трансфер қилинадими? Шомуродов бу саволга жавоб берди  10 13:05Суперлига-2025. Биринчи даврадаги энг яхши 10 та трансфер  0 12:25Месси 6 ўйинда 11 та гол уриб, МЛСнинг 7 йиллик рекордини ўрнатди  40 11:35Нкунку "Челси"ни тарк этади?!  2 11:07МЮ “Реал“ футболчига 90 миллион таклиф қилди  5 10:43“Реал Мадрид“ни трансфер ойнаси якунига қадар 4 нафар футболчи тарк этиши мумкин  14 10:20Жозе Моуринью “Арсенал“ ҳужумчисини “Фенербахче“га ўтишга кўндирди  1 09:51Биринчи даврани “Локомотив“да ўтказган ҳимоячи ОКМК йиғинига қўшилди  1 09:23МЮнинг асосий дарвозабони узоқ муддатга сафдан чиқди  8 08:54“Шўртан“ сардори Ҳиндистон жамоасига кўчиб ўтди  5 08:25Аббосбек Файзуллаев: “Краснодар“ билан ўйин менинг ЦСКАдаги охирги ўйиним бўлганми ёки йўқлигини ўзим ҳам билмайман“  11

Кучли-бешлик: Барча эътибор Лион шаҳридаги марказий ўйинга қаратилади News

Кучли-бешлик: Барча эътибор Лион шаҳридаги марказий ўйинга қаратилади

Бугун Европа кучли-бешлигига кирувчи Германия ва Франция чемпионатларида тур ўйинлари старт олади.

Куннинг марказий учрашуви шубҳасиз Лиондаги "Стад де Лумиереш" стадионида бўлиб ўтади. Бруно Женезио бошчилигидаги "Лион" жамоаси ўз уйида турнир етакчиларидан бири "Монако"ни меҳмон қилади.

Айни пайтда "Лион" турнир жадвалида ўзига хос бўлмаган 8-ўринда бормоқда. Шу боисдан ҳам жамоа ўз майдонида ўтадиган жиддий рақибга қарши баҳсда фақат ғалабани кўзлаб тушишдан бошқа чораси йўқ.

Жамоа ўз уйидаги жорий мавсумдаги ўтказилган 6 учрашувдан 3тасида ғалаба ва яна шунчасида дуранг қайд этган. Ҳозирча ўз уйида мағлубиятга учрамаётган "Лион" учун "Монако" тўсиғи анча жиддий қаршилик тақдим этади.

"Монако" эса пешқадам ПСЖни қувишда давом этмоқда. Жардим жамоаси ўтган йили Лион сафаридан 3 очко билан қайтишни уддасидан чиққанди. Бу йили эса бу ишни яна такрорлаш уларни қўлларидан келадими? Бу саволга ушбу ўйин орқали жавоб оламиз.

Франция чемпионати, 9-тур.

"Лион" - "Монако" (23:45)

"Стад де Лумейреш" стадиони.

Бош ҳакам: Беноит Бастиен.



Шунингдек, бугун Германия Бундеслигасида ҳам тур учрашувлари бошланади. Турни "Штутгарт" ҳамда "Кёльн" жамоалари ўртасидаги баҳс очиб беради.

Ханнес Волф бошчилигидаги "Штутгарт" мавсумни анча кўтаринки руҳда бошлаганди. Аммо охирги ўйинларда жамоанинг натижалари пасайди ва турнир жадвалида ҳам анчагина пастга шунғиди. Аммо "Штутгарт" жамоаси жорий мавсумда ҳали ўз уйида мағлубиятга учрагани йўқ. "Кёльн" эса Петер Штогер бошчилигида янги мавсумни жуда бўш ўтказмоқда. Жамоа фақатгина 6-турга келиб ўзининг дастлабки очкосини қўлга киритганди. Турнир жадвалининг энг охирги поғонасида бораётган "Кёльн" ва Штогер учун "Штутгарт"га қарши баҳс жуда аҳамиятли.

Мавсумни жуда муваффақиятсиз ўтказаётган "Кёльн" учун буёғидаги барча ўйинлар деярли финалга тенг бўлади.

Шу нуқтаи назардан келиб чиқадиган бўлсак, "Штутгарт"га "Кёльн" анчагина хавф туғдириши аниқ.

Германия Бундеслигаси, 8-тур.

"Штутгарт" - "Кёльн" (23:30)

"Мерседец-Бенц Арена" стадиони.

Бош ҳакам: Бенжамин Кортус.


Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика