Latest news

10:48Алонсонинг тақдири қайси ўйинга боғлиқлиги маълум қилинди  0 10:21Гвардиола кечаги ғалабадан сўнг ўз фикрини билдириб ўтди  1 09:55"Бухоро" футболчиси фаолиятини Тошкентда давом эттиради  1 09:30"Брентфорд" бош мураббийи: "Ҳусанов қизил олиши керак эди"  3 09:04"Манчестер Сити" футболчиси: "Хусановдан ўтиб кетиш жуда қийин"  4 08:43Трансфермаркт Туркия чемпионатининг янгиланган нархларни эълон қилди. Ҳамюртларимизда пастлаш  9 08:20SofaScore. Ҳусанов кечаги учрашувдаги ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 03:00Испания кубоги. "Реал Мадрид" Талавера"ни бироз қийинчилик билан енгиб, кейинги босқичга йўл олди  9 02:25Англия лига кубоги. Ҳусанов тўлиқ ҳаракат қилган ўйинда "Манчестер Сити" "Брентфорд"ни мағлубиятга учратиб, ярим финалга йўл олди  21 01:20УЕФА мухлисларнинг хатти-ҳаракатлари учун "Бавария"ни жазолади  1 01:05Испания кубоги. "Атлетико Мадрид" меҳмонда "Атлетико Балеарес" устидан ғалаба қозонди  0 00:48ПСЖ "Фламенго"ни пенальтилар сериясида мағлубиятга учратиб, ФИФА Қитъалалара кубогини қўлга киритди!  16 00:22МЮ Марокаш устидан ФИФАга шикоят қилди  2 23:52"Барселона" "Айнтрахт"дан мухлислар етказган зарарни қоплашни талаб қилмоқда  2 23:23Ўзбекистон U-17 терма жамоаси даврозабони "Андижон"га ўтмоқда  3

Кубок олдидан Ислом Аҳмедов қандай фикрда? News

Кубок олдидан Ислом Аҳмедов қандай фикрда?

Хабарингиз бўлса керак, бугун Ўзбекистон Кубогининг ярим финалининг жавоб ўйинлари бўлиб ўтади.
"Пахтакор" - "Локомотив" ва "Насаф" - "Бунёдкор" баҳслари олдидан ҳар ким турли хил фикрларни илгари сурмоқда.

Аслида финалга чиқиш учун кимда қандай имконият бор? Бўлажак ўйинлар олдидан таниқли мутахассисларни безовта қилдик. Навбатдаги суҳбатдошимиз ОФК инструктори Ислом Аҳмедовдир.  

"Насаф" - "Бунёдкор"
Бунёдкорда ўзгаришлар катта. Тўғри, футблолчилар ўша-ўша, лекин бош мураббий ўзгаргач, ўйин услубдаги ҳам янгиликлар кузатилмоқда. Сергей Лушан замонавий мураббийлар тоифасига киради. У Бунёдкорга янгича мўйин услубни олиб кирмоқчи бўлмоқда. Бугунги ўйинга келадиган бўлсак, меҳмонлар нисбатан ёшроқ таркибга эга. "Насаф" эса охирги икки йилдан буён асосан бир хил таркиб билан ўйнаб келмоқда. Қолаверса аждарлар бугун ўз мухлислари қаршисида ўйнайди. Лекин амалдаги Кубок соҳиби "Бунёдкор" эканлигини ҳам унутмаслик керак. "Насаф" эса айнан ушбу Кубок орқали кейинги йил халқаро мусобақада иштирок этиш илинжида. Хулласа финалга чиқиш учун ҳар иккала жамоада ҳам жуда яхши имконият бор. Шу боис бу борада 50х50 баҳолаган бўлардим.

"Пахтакор" - "Локомотив"
Бу ўйин жуда ҳам қизиқарли кечиши аниқ. Ҳар ҳолда мен шундай бўлишини кутяпман. Бугун ярим финал жавоб ўйини бўлгани учун ҳам руҳий босим катта бўлади. "Локомотив"нинг имконияти яхшироқ. Чунки унинг таркиби кучли. Қолаверса биринчи ўйинни ўз фойдасига ҳал эта олди. Бугун имкон қадар ўз дарвозасидан тўп ўтказиб юбормасликка эътибор қаратади. Вадим Абрамов бошқарувни ўз қўлига олгач, темирйўлчилар ўйинида ижобий ўзгаришлар кузатилмоқда. Йигитлар умуман бошқача ўйин услубда ҳаракат қилмоқда. "Локомотив" бу йил ўз олдига юқори мақсадларни қўйгани сир эмас. Улар бугун финалга йўл олиш учун бор кучини бериб ўйнайди. Мен сизга яна бир нарсани айтишим мумкинки, Вадим Абрамов кучли психолог мураббийдир. У ўз шогирдларини ўйинларга қандай тайёрлашни жуда яхши билади. Унинг энг катта ютуғи ҳам шунда бўлса керак.

"Пахтакор"га келадиган бўлсак, бу жамоанинг таркиби нисбатан ёш. Бундай учрашувларда ёш таркиб билан ўйнаш қийин бўлади. Албатта мезбонлар ҳам бугун осонликча таслим бўлишни истамайди.

Қизиқарли ўйин бўлади. Мазкур беллашувни стадионга бориб кузатаман. Қолганини учрашувдан сўнг билиб оламиз.   


Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди. 
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика