Latest news

16:30Ҳаммаси 1-тур ҳақида  0 16:04"Сурхон" Россия жамоаси устидан иродали ғалабага эришди  2 15:35"Насаф" Бобир Абдихолиқовнинг голи эвазига Россия жамоасидан устун келди  1 15:17Испания терма жамоаси етакчисининг ЖЧ-2026да иштирок этиши сўроқ остида  1 14:56"Навбаҳор" Шимолий Македония жамоасини мағлуб этди  1 14:39Рўзимбой Аҳмедов: "Мавсум бошида исталган кучли рақиб билан ўйнаса бўлади"  1 14:15"Қўқон-1912" "Нефтчи" аъзосини ижарага олади  1 13:53"Реал" Португалия терма жамоаси футболчисига қизиқмоқда  0 13:26"Лестер" эгаси отаси хотираси учун клубни сотиш ниятида эмас  1 12:59Трубин ЕЧЛ тарихида фақат 4 нафар дарвозабонга насиб этган ютуқни қайд этди  12 12:38Бугунги ўйинлар: ЕЛда охирги тур ва бошқалар  0 12:17Абдуқодир Ҳусанов "Галатасарой" билан ўйин учун неча баҳо олди?  6 11:54Росеньор Коул Палмер ҳақида гапирди  0 11:28"Манчестер Юнайтед" иқтидорли хавбекка кўз тикди  4 10:56Умарали Раҳмоналиев: "Сабаҳ"да бошқа жамоаларнинг қандай ўйнаётганига эътибор беришмайди"  0

Кубок финали қачон ва қаерда бўлади? News

Кубок финали қачон ва қаерда бўлади?

Бу ҳақдаги хабар бир муддат ПФЛ сайтининг рус тилидаги бўлимида чиқиб кейин йўқ бўлди.

Ҳақиқатдан ҳам ПФЛ "Насаф" ва "Бунёдкор" жамоаларига юборган факсида Ўзбекистон Кубогининг финали 13 октябрь куни Жиззахда бўлиб ўтиши ҳақида қайд этилган.

Маълум бўлишича, агар икки клуб рози бўлган тақдирдагина финал шу санада ўтказилинади. Аммо бу яхши ўйланмаган фикр.

13 октябрь ФИФА куни бўлиб, 8 октябрь куни Манамада, Баҳрайн терма жамоасига қарши баҳс олиб борадиган терма жамоамиз қайтишда БААда ўртоқлик учрашуви ташкил этишни мақсад қилган. Бу пайтда "Насаф"нинг бош посбони Элдор Суюнов терма жамоа ихтиёрида бўлади. Самвел Бабаян таваккалчиликка қўл ура олмайди. Миллий терма жамоанинг икки нафар посбони бирон бир сабаб билан сафдан чиқса. Суюновга эҳтиёж сезади. Қолаверса Артур Геворкян ҳам Туркманистон  терма жамоаси сафида бўлади. Яна бир ҳолат, агар шу кун тасдиқланса-ю, терма жамоанинг ўйинига оз қолганда бирон бир ҳимоячи сафдан чиқса, Муҳаммадиев, Шомуродов, Аъзамов каби футболчилар МТЖдан чақирув олишлари мумкин бўлади.

Яна бир муаммо, мухлислар финални кўришадими ёки МТЖ иштирокидаги ўртоқлик учрашувини. ПФЛ ва ЎФФнинг аксар вакиллари кубок финали билан шуғулланадиларми ёки МТЖ билан?

Гувоҳи бўлганингиздек, бу сана финал ўйини учун мос эмас. Қолаверса Қатарда бўлиб ўтадиган Осиё чемпионатига пухта тайёргарлик кўриш мақсадида, 8 ва 13 октябрь кунлари Ўзбекистон олимпия терма жамоаси ҳам биро бир ҳориж терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашувини ўтказишни мақсад қилган.

Rating: -9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика