Куарежма фаолиятини Осиёда давом эттириши мумкин
12 jul 2019 00:40
News
Куарежма фаолиятини Осиёда давом эттириши мумкин
«Бешиктош» ярим ҳимоячиси Рикарду Куарежма фаолиятини Вьетнамнинг «Ханой» клубида давом эттириши мумкин, дея хабар қилади Fox Sport Asia.
Манбага кўра, футболчининг агенти мижозининг хизматларини Осиё жамоасига таклиф этган.
Куарежманинг туркияликлар билан яна бир йиллик келишуви бўлса ҳам шартнома бандларига биноан у жамоани муддатидан олдин тарки этиши ҳам мумкинлиги айтилмоқда. «Ханой» клуби мамлакат чемпионатининг амалдаги титул соҳиби ҳисобланади.
35 ёшли португалиялик хавбек ўтган мавсум «қора бургутлар» сафида 34 ўйинда майдонга тушиб, 4+14 натижани ўз ҳисобига ёзиб қўйганди.
Link :
Source : Fox Sport Asia
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments