Latest news

17:22"Бёрнли" — "Ливерпуль". Таркиблар маълум  0 17:19"Манчестер Сити" сардори билан шартномани узайтиришни режалаштирмаяпти  0 16:23"Арал" — "Олимпик". Таркиблар маълум  0 15:46"Антверпен" — "Гент". Таркиблар маълум  2 15:08"Эшитдик-да!" Алексей Ларин "Андижон"га ўтишга яқин  7 14:43"Рома" — "Торино". Таркиблар маълум  4 14:03Канселу: "Барселона"ни яхши кўраман"  5 13:24Алонсо Пеллегрини давридан бери Ла Лигадаги дастлабки 4 ўйинда ғалаба қозонган биринчи "Реал" мураббийи  1 12:39"Ньюкасл" 60 млн еврога харид қилинган ҳужумчисини йўқотди  2 11:58"Манчестер Юнайтед" Англия терма жамоаси ярим ҳимоячисига қизиқмоқда  8 11:30"Манчестер Сити" форварди Холанд: "Жамоани ўз ортимдан эргаштиришим керак"  1 10:39Пролига. Бугун 14-турга старт берилади  0 10:05Артета Эдегорнинг жароҳати ҳақида гапирди  3 09:32Гвардиола: "Манчестер Сити" мен келганимдан бери ҳар доим "Манчестер Юнайтед"дан кучлироқ бўлган  14 09:00Sofascore. Шомуродов дебют голи учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  12

Куала-Лумпурда ёзилган кундалик ёхуд Осиё Кубогига "юриш" бошланди News

Куала-Лумпурда ёзилган кундалик ёхуд Осиё Кубогига "юриш" бошланди

Осиё Кубоги бошланишига саноқли кунлар қолмоқда. Журналистлар ва мухлисларнинг дастлабки гуруҳи Австралия томон йўлга чиқишди.
4 январь куни Тошкентдан 10 нафар мухлис ва 3 нафар журналист Малайзия пойтахти Куала-Лумпур шаҳрига учиб келди.

"Бунёдкор" мухлислар клуби бошлиғи Шавкат Имомов бошчилигидаги гуруҳ Куала-Лумпур шаҳридаги "Renaissance" меҳмонхонасига келиб жойлашди. Таъкидлаш лозимки, Шавкат ака барча ташкилий масалаларни тезда ва ўз ўрнида битира олди. Умид ака Махмудов эса тил борасида муаммо бўлмаслигини таъминладилар.

Мендан ташқари СПОРТ телеканали шарҳловчиси Мурод ака Ризаев ҳамда "ИнтерФутбол" газетаси бош муҳаррири Аҳадхон Абдуҳамитов ҳам Австралиядаги Осиё Кубогини ёртиш учун йўлга чиқдик.

Қанчалик узоқ бўлмасин яшил қитъадаги мусобақада терма жамоамизни қўллаб-қувватлаш учун бораётган мухлисларга қойил қолмай иложи йўқ. Уларнинг шижоатига ҳам гап йўқ. Ҳали бу азаматлар Австралия стадионларида байроқлару, барабанлар билан Ўзбекистон терма жамоасини фақат олға бошлашади!

Фаолиятим давомида биринчи бор хорижга сафар қилдим, фаолиятим эмас умуман умримда биринчи бор самалётга чиқдим. Ҳаяжон кучли бўлди. 7 соатдан ортиқ парвоз қилдик. Футболчиларга осон тутманглар, шунча вақт бир жойда ўтириб кетиш ҳам одамни яхшигина силласини қуритар экан. Лекин Куала-Лумпур аэропортидан чиқишим билан худди ҳаммомга кириб қолгандек бўлдим. Соат тунги 11 бўлишига қарамай ҳаво жуда иссиқ ва дим эди. Куала-Лумпур халқаро аэропорти шаҳардан 75 километр узоқда экан. Махсус "мини-бас" барчамизни 1 соат ичида меҳмонхонага елтиб қўйди. Кўчага қарар эканман дастлаб машиналар ўзи ҳаракатланаяпти деб ўйладим, Малайзияда машина ҳайдовчилари ўнг томонда ўтиришларини эшитгандиму лекин ўзим кўрмагандим, ғалати бўлар экан.

Сафар таассуротларим ҳозирча шулардан иборат. Оддий ёки қисқа бўлган бўлса узр сўрайман. Ҳаётида илк бор ўзга юртга сафар қилган ҳар қандай одамда ҳаяжон бўлади, шу ҳаяжон ила ёзилган илк кундалигим бўлди.

Ҳа айтганча, қолган гуруҳ бугун тунда Тошкентдан Куала-Лумпурга учади. Улар орасида сайтимизнинг етакчи вакиллари Нодирхўжа Юлдашев ва Хайрулла Холиқов ҳам бор. Демак, эртага улар сафар таассуротлари билан ўртоқлашишади.


Нарзулла Сайдуллаев
Куала-Лумпур
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика