Latest news

11:32"Реал" Мак Аллистерга қизиқмоқда, аммо...  0 11:00Родриго “Арсенал“га ўтиши учун аниқ бир талабни қўйди  6 10:34А Сериянинг яна бир тўпурари Саудияга йўл олиши мумкин  0 09:24Допинг сабаб икки йил футбол ўйнамаган жаҳон чемпиони Б Серия жамоасига ўтди  1 08:55“Реал“ ҳужумчиси икки ойга сафдан чиқди  2 08:27Томас Мюллер фаолиятини Европанинг кутилмаган жамоасида давом эттириши мумкин  0 07:58“Реал“ 90 миллионга таянч ярим ҳимоячи сотиб олмоқчи  4 07:32Луи ван Гал саратон касаллигини енгганини эълон қилди  1 00:49"Кристал Пэлас" "Лион" туфайли Европа лигасида иштирок эта олмайди. Нега?  5 00:05Муҳаммадали Ўринбоев "Антверпен" таркибида дебют қилди  6 23:58Флик тер Штегенга янги мавсум асосий дарвозабони бўлмаслигини айтди  6 23:14Модрич: "Мен доимо "Реал" мухлиси бўлиб қоламан"  2 22:52Алонсо "Реал" раҳбариятидан таянч ярим ҳимоячисини трансфер қилишни сўрамоқда  15 22:20"Рома" А Сериянинг энг яхши дарвозабони билан шартномани узайтирди  1 21:45"Галатасарой" Осимхенни сотиб олиш бўйича "Наполи"га таклиф жўнатди  0

Крузнинг сабри чидамаяпти News

Крузнинг сабри чидамаяпти

Австралия терма жамоасининг асосий футболчиларидан бири Робби Круз жаҳон чемпионати бошланишини интиқлик билан кутаётганини айтиб ўтди.

Маълумки, ушбу футболчи баъзи сабабларга кўра аввалги иккита мундиални ўтказиб юборганди. Африкада бўлиб ўтган 2010 йилги мусобақа пайтида Круз 21 ёшда эди ва рақобат туфайли таркибга кира олмаганди. ЖЧ-2014да эса жароҳати сабаб рўйхатдан қолиб кетганди.

Мана энди унинг ҳам омади келди ва жаҳон чемпионатига боришга астойдил тайёргарлик кўрмоқда. "Мен бир нечта жароҳатларни ҳатлаб ўтдим, - дейди терма жамоа сафида 63та ўйин ўтказган футболчи. - Тўғрисини айтсам, сабрим чидамаяпти, мундиал тезроқ бошланса бўларди".

Ҳозирда Германиянинг "Бохум" клубида фаолиятини давом этттираётган 29 ёшли футболчи яна шуларни қўшимча қилди: "Менга янги мураббийимизнинг тактикаси ёқди. Биз асосан қарши ҳужумлар устида ишлаяпмиз, чунки жаҳон чемпионатида ҳамиша ҳужумкор футбол намойиш этишнинг имкони йўқ".

"Чехия билан ўртоқлик учрашувида айнан қарши ҳужумлардан самарали фойдаланганимиз учун 4:0 ҳисобида зафар қучдик. Менимча, бу услуб жаҳон чемпионатида ҳам қўл келади. Навбатдаги назорат баҳсини Венгрияга қарши ўтказамиз. Бу биз учун ЖЧ олдидан сўнгги тайёргарлик бўлади".

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика