Latest news

17:01Слот "Ливерпуль" қишда трансферларга қўл уриши ҳақидаги саволга жавоб берди  0 16:27АПЛ. "Челси" – "Бёрнли": Тосин, Гиттенс, Делап асосий таркибда!  3 16:15Суперлига. "Нефтчи" – "Қизилқум" 2:0 (матнли трансляция)  66 16:00Суперлига. "Бунёдкор" меҳмонда "Сўғдиёна"ни таслим қилди ва мавсумни кучли бешликда якунлаши аниқ бўлди  6 15:38Муҳаммад Ҳабибуллаев: "Тўхтаб қолиш йўқ"  0 15:05Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Кореяга имкониятни бой берди  17 14:23Суперлигада мавсумнинг энг яхшиларини аниқлаш жараёни старт олди  4 13:47Жамшидбек Рустамов: "Мен учун Ирландия билан баҳс қийин кечди"  1 13:26"Қизилқум" етакчиси "Нефтчи"га ўтмоқда  3 12:46Манба: "Қизилқум" "Нефтчи"ни ютса, ҳар бир футболчи 40 миллион сўмдан олади  69 12:29"Барселона" ва ПСЖ УEФА томонидан муаммога учради. Нима бўлди?  0 12:02Иброҳим Шокиров: "Европа жамоалари билан фарқ катта эмасди"  1 11:40"Лига кучайиб қолмади": Ла Лига президенти Саудия Арабистони чемпионатини танқид қилди  21 11:04"Арсенал" А Сериянинг юлдузларидан бирини қўлга киритиш бўйича музокараларни бошлади  2 10:40Абдулмалик Анваров: "Худо хоҳласа, тўхтаб қолиш йўқ"  3

Кроос Саудия Арабистонига кўчиб ўтган футболчиларни танқид қилди News

Кроос Саудия Арабистонига кўчиб ўтган футболчиларни танқид қилди

Мадриднинг "Реал" клуби ярим ҳимоячиси Тони Крооснинг фикрича, Саудия Арабистони лигасига фақат пул учун ўтиш мумкин.

"Мессининг трансферида ҳеч қандай ёмон нарса кўрмаяпман. Нега Майамида 2-3 йил ўйнаб, кейин тугатмаслиги керак? Саудия Арабистонига бориш мен учун бошқа муаммолар туфайли қийинроқ. 

Инсон ҳуқуқлари менинг ўтишимга тўсқинлик қиладиган нарсалардан биридир. Аммо ҳар ким ўзи қарор қилади – масалан, фаолиятининг охирида буни қилишга қарор қилган Криштиану Роналду. Аммо футболчилар ўзининг энг яхши чоғида, Европанинг топ-клубларида ўйнай оладиган сифатга эга бўлиб турганида у ерга бориши... Кейин эса бу одамлар ўзларининг мақсадлари борлигини айтишади. Лекин ҳаммаси пул учун. Бу қарорлар пул учун ва футболга қарши қабул қилинмоқда. Бундан буён эса барчамиз биладиган ва севадиган футбол учун ҳаммаси қийинлашади", – деди Тони Кроос.

Эслатиб ўтамиз, Криштиану Роналдунинг Саудия Арабистони лигасига ўтиши кўплаб юлдуз ва машҳур футболчилар учун эшикларни очгандек бўлди. Ёзда бу мамлакатга Неймар, Карим Бензема, Садио Мане ва бошқалар кўчиб ўтишди.

Rating: -14   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика