Кроос фаолиятини қайси жамоада якунламоқчи эканлигини айтди News

Кроос фаолиятини қайси жамоада якунламоқчи эканлигини айтди

“Реал”нинг германиялик ярим ҳимоячиси Тони Кроос фаолиятини Мадрид клубида якунлаш ниятида.

“Ҳар бир ўйинда жамоам учун боримни беришга ҳаракат қиламан. Узатган тўпларим жамоадошларимга аниқ етиб бормаса, бу мени ғазабга солади. Бу борада идеал тўп узатишга ҳаракат қиламан, гарчи барча узатмалар аниқ эгасига етиб боришига ишониш қийин бўлсада... Мен бир неча йиллардан буён шуни устида ишлаяпман ва яна бу борада яхшироқ бўлишга интиламан.

Ҳар доим айтиб келганимдек фаолиятимни “Реал”да якунлаш ниятидаман. Бу фикрим ҳали ҳам ўзгармаган”, дея Крооснинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Goal.

Тони Кроос 2014 йилда “Бавария”дан “Реал”га кўчиб ўтганди. Жорий мавсумда ярим ҳимоячи Ла Лигада 22 та учрашув ўтказиб, 2 та гол урди ва 6 та голга ҳаммуаллифлик қилди.

Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика