Latest news

21:40CAFA Nations Cup. Туркманистон – Ўзбекистон 1:2  1 21:30CAFA Nations Cup. Бир киши кам бўлиб қолган Ўзбекистон Туркманистонни кичик ҳисобда мағлуб этди  231 20:55Қирғизистон бош мураббийи: "Ғалабамизни ўғирлашди"  3 20:33Топ лигалардан клуб топа олмаган Лукман Туркияга йўл олиши мумкин  0 19:50Расман: "Барселона" ҳимоячиси "Эльче"га ўтди  0 19:19"Байер" "Ал Қодисия" ярим ҳимоячисини 25 млн еврога сотиб олди  0 18:48CAFA Nations Cup. Кейруш бошчилигидаги Ўмон охирги дақиқаларда гол уриб, Қирғизистонни ютиб кетди  37 18:33Ўзбекистон - Туркманистон. Асосий таркибимиз маълум  27 18:33"Қайрат" – "Реал" учрашувига 4-5 минг сайёҳ келиши кутилмоқда  2 18:05"Қайрат"нинг Чемпионлар Лигасидаги ўйинлари Остонада ўтказилиши режалаштирилмаган  1 17:38"Астон Вилла" "Ливерпуль" хавбеки билан шартнома имзолади  7 17:10"Бавария" "Челси" ҳужумчисини ижарага олди  6 16:41"Комо" Деле Алли билан шартномани бекор қилди  1 16:14"Челси" Буонанотте трансферини расмийлаштирди  4 15:23"Ал Насср" Ал Нассирни сотиб олди  4

Кроос: "Бокс рингида тўрт раундга ҳам дош беролмасам керак" News

Кроос: "Бокс рингида тўрт раундга ҳам дош беролмасам керак"

"Реал Мадрид" ярим ҳимоячиси Тони Кроос "DAZN"га интервью берди.

Суҳбатнинг асосий қисмини эътиборингизга ҳавола қиламиз.

Килиан Мбаппе ҳақида

"Ёш, маҳоратли футболчи, лекин мен клуб нимани исташи ва қандай ҳаражатларни амалга ошира олишимизни билмайман. Мадридда ўтказган олти йил давомида мен шу қадар кўп миш-мишларни эшитдимки, лекин амалда ОАВда айтилаётган гапларнинг деярли барчаси ёлғон бўлиб чиқади".


Марио Гетце ҳақида

"Мен анчадан буён уни майдонда кўрмадим. Лекин бу менимча Бундеслигани камроқ томоша қилаётганим сабаб бўлса керак. Шу сабабли Марио ҳозирда қайси клубда ўйнаб кета оларди, деган саволга жавоб беролмайман".


Титуллар ҳақида

"Реал" ҳар мавсум ҳеч бўлмаса битта соврин ютиши шарт. Акс ҳолда у мавсум автоматик тарзда омадсизга айланади. Ўтган мавсум жамоа учун омадсиз бўлди".

Кроос карантин даврида бокс қопи ва қўлқопларини сотиб олди

"Мен спортнинг бошқа тури билан ҳам шуғулланиб кўришни истадим. Бу бошқача жисмоний машқлар, янгича тажриба, лекин у катта куч талаб қилади. Тўғрисини айтсам, бокс рингида тўрт раунд ҳам чидай олмасам керак".


"Реал"га нима етишмаяпти?

"Хотиржамлик. Баъзи учрашувларда бизга айнан шу ҳислат етишмаётгандек. Биз натижа учун эмас, чиройли ўйин кўрсатиб мухлисларни хурсанд қилиш, ўзимиз ҳам завқ олиш учун ўйнаб, кераксиз жойларда очко йўқотдик. Акс ҳолда биз ҳозир чемпионат етакчиси бўлардик. Албатта, жароҳатлар ҳам ўйинга таъсир ўтказади. Биз учун барча футболчилар сафда бўлиши муҳим. Ким ҳозирги вазиятдан яхши чиқа олса, марра ўшаники".

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика