Кристиан Ромеро "Тоттенхэм" раҳбариятини танқид қилди
13 dec 2024 11:55
News
Кристиан Ромеро "Тоттенхэм" раҳбариятини танқид қилди
"Тоттенхэм"нинг 26 ёшли футболчиси Кристиан Ромеро раҳбариятни рақибларидан фарқли ўлароқ, янги ўйинчилар харид қилмаётгани учун танқид остига олди.
"Манчестер Сити" ҳар йили чемпионлик учун кураш олиб боради. "Ливерпуль" таркибни қандай кучайтираётганига бир қаранг. "Челси" таркибни кучайтириб, муваффақиятсизликка учради, кейин яна кучайди ва энди натижага эришмоқда. Ана қандай рақобат қилиш керак.
Нимадир нотўғри кетаётганини тушуниш лозим. Умид қиламанки, улар [раҳбарият] буни тушунади. Охирги йилларда ҳаммаси такрорланяпти: аввалига футболчилар айбланади, кейин мураббийлар штаби алмаштирилади, айб эса доим бир хил одамларда.
Умид қиламанки, улар ким ҳақиқатан ҳам масъулиятли эканини тушунишади ва биз олдинга силжишимиз мумкин, чунки бу ажойиб клуб, бундай инфратузилма билан ҳар йили чемпионлик учун кураша олади".
Link :
Source : BBC
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Comments