Latest news

18:44Breaking! "Истанбул Башакшеҳир" Аббос Файзуллаев трансфери учун пул тўлади  5 18:40Саудия Арабистони Суперкубоги ярим финали: "Ал Насср" "Ал Иттиҳод" билан баҳс юритмоқда (онлайн ҳисоб)  12 18:33Легионер мураббий ва ҳужумчи, "Динамо" посбони, чиройли гол урган ҳимоячи — Суперлигада 19-турнинг энг яхшилари   0 18:19Суперлига 19-тур рамзий терма жамоаси  0 18:15Про лига. "Арал" Нукусда "Олимпик-MobiUz" билан ўйнамоқда (онлайн ҳисоб)  0 17:58Каррагернинг фикрича, АПЛ янги мавсумида "Ливерпуль" чемпион бўлади. Невилл талқинида эса "Арсенал"...  1 17:22"Футбол олами". "Нефтчи" Наманганда ғолиб, Абрамов Қосимовдан устун келди, "Андижон"да яна мағлубият  0 16:29"Барселона" янги мавсум учун учинчи либосини тақдим этди  1 15:41"Интер" Онанани ортга қайтармоқчи  1 15:12Рэшфорд: "Барселона" ушбу мавсум треблни расмийлаштириши мумкин"  6 14:43"Челси" ҳужумчиси фаолиятини "Астон Вилла"да давом эттириши мумкин  0 14:14"Ливерпуль" ҳимоячиси жамоани тарк этиши мумкин  2 13:42"Манчестер Юнайтед" "Кристал Пэлас" ярим ҳимоячисини сотиб олмоқчи  0 13:13Натижа ортидаги оғриқлар. ЎФА 2009 йиллар борасида қарор қабул қиладиган вақт келмадими?  11 12:57"Интер" ўз футболчисини "Челси"га қўйиб юбормади  0

Кристиан Гросс: "Насаф"га қарши ўйинда ғалаба учун курашамиз" News

Кристиан Гросс: "Насаф"га қарши ўйинда ғалаба учун курашамиз"

Бугун ОЧЛ "D" гуруҳида 6-тур доирасидаги "Насаф" - "Ал Аҳли" учрашуви бўлиб ўтади.

Хабарингиз бор Саудия Арабистонининг "Ал Аҳли" жамоаси белгиланган вақтдан анча кеч Қаршига сафар уюштирди ва меҳмон жамоа бош мураббийи Кристиан Гросс билан бўлиши керак бўлган матбуот анжумани ўтказилмай қолди. Жиддаликлар кеча кеч соат 23:00да Қарши халқаро аэропортига келиб қўндилар. "Ал Аҳли" жамоаси бош мураббийи Кристиан Гросс рейсдан толиқиб келганига қарамасдан, меҳмонхонада "Championat.asia" сайтига ўйин олди фикрларини билдириб ўтди.

"Бизлар кейинги босқичга йўл олиб бўлганмиз. Лекин биз учун ҳар бир ўйин муҳим аҳамиятга эга. Шу боис "Насаф" билан бўладиган ўйинда фақат ва фақат ғалаба учун майдонга тушамиз. Қаршидан аъло кайфиятда ортга қайтишни режалаштирганмиз. Таркибда иккита-учта йўқотишлар мавжуд. Шунингдек, 47-рақамли футболчимиз Бассас дисквалификация туфайли ўйинни ўтказиб юборади. Моттас ҳамда Осама сингари ҳимоячиларимиз ҳам майдонга туша олишмайди. Бизлар Қаршига бироз эртароқ келишимиз керак эди. Бироқ айрим сабабларга кўра, вақтида кела олмадик. Майдон ҳолати ва бу ердаги муҳит билан яқиндан танишишни истагандик. Лекин баъзи муаммолар туфайли ушланиб қолдик. Журналистлар билан ўйиндан кейин албатта кўришамиз", - дея ўз фикрлари билан ўртоқлашди "Ал Аҳли" бош мураббийи Кристиан Гросс.

Шаҳбоз Беғамов суҳбатлашди.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика