Криштиану Роналдудан ҳақиқий дўстлик ҳақида ҳикоя
05 feb 2016 16:20
News
Криштиану Роналдудан ҳақиқий дўстлик ҳақида ҳикоя
Шу муносабат билан португалияликнинг ўзи сўзлаб берган дўсти ҳақидаги ҳикояни ёдга олишга қарор қилдик.
"Муваффақиятларимда Альберт Фантраунинг катта хиссаси бор ва бу учун ундан миннатдорман. Биз бир пайтлар ёшлар жамоасида бирга ўйнар эдик. Ўшанда "Спортинг"дан ташриф буюрган одамлар бир ўйинда кўп гол урганни академияга олиб кетиши ҳақида айтишди.
Биз бу баҳсда 3:0 ҳисобида ғалаба қозондик. Мен биринчи голга муаллифлик қилдим, кейин Альберт ўз ҳисобига гол ёзиб қўйди. Учинчи гол эса ҳаммани ҳайрон қолдирди. Альберт дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб бориб, посбонни алдаб ўтди ва тўпни бўш қолган дарвозага йўллаб қўйиши мумкин эди. Аммо у тўпни менга оширишга қарор қилди ва мен дубль қайд эттим. Каминани академияга қабул қилишди. Ўйиндан сўнг ундан нега бу ишни қилганини сўрадим ва шунда Альерт қуйидагича жавоб берди: "Сен мендан кучлироқсан".
Бир неча йил ўтиб журналист ҳикоя ҳақиқатлигига ишонч ҳосил қилиш учун Альбертнинг уйига йўл олди ва Роналдунинг дўсти барчасини тасдиқлади. Альбертнинг сўзларига кўра, у ўша учрашувдан сўнг фаолиятини якунлаган экан, ҳозирда у ишсиз. Ўша пайтда Альбертнинг данғиллама уйи ва машинаси бор эди. Фантрау буни шундай изоҳлади: "Бу ҳаммаси Роналдунинг иши".
Comments