Latest news

21:40"Шўртан" Тожикистон клуби билан муроса кўчасини танлади  0 21:33Назорат ўйини. "Ғазалкент" Чехиянинг "Ходонин" клубига имкониятни бой берди  0 21:32"Андижон" Қозоғистон жамоасига ютқазди  0 21:15Эрон. "Персеполис" сафарда мағлуб бўлди, Игорь Сергеевдан супер гол!  0 21:05"Хоразм" Виктор Мозес тўп тепадиган клуб устидан ғалаба қозонди  0 20:47"Нефтчи" Қирғизистон клубини тор-мор қилди  2 20:41"Локомотив" Анталиядаги еттинчи назорат ўйинида Грузия жамоасига ютқазди  0 20:19Ироқ юлдузлар лигаси. “Эрбил” ўз уйида мағлубиятга учради  2 19:27Суперлига клуби Неъматовни сотиб олмоқчи  13 19:21"Бунёдкор" Қозоғистон клубини мағлуб этди  0 19:01"Манчестер Сити" — "Салфорд Сити". Таркиблар маълум  37 18:50Англия кубоги ўйини тўр тешилиши сабабли кеч бошланди  4 18:28Бундеслига. "Бавария" ва "Байер" иштирокидаги ўйинларнинг таркиблари маълум  6 17:51"Гол Гохар" — "Персеполис". Таркиблар маълум  3 17:34Расман: Игор Тудор "Тоттенхэм" бош мураббийи этиб тайинланди  3

Криштиану Роналду: «Гол уришга интилишим ДНКда бор» News

Криштиану Роналду: «Гол уришга интилишим ДНКда бор»

«Реал» ҳужумчиси Криштиану Роналду ЕЧЛ 1/4 финали доирасидаги «Вольфсбург»га қарши ўйиндан сўнг (3:0) ўз фикрларини билдирди.

«Бугун иккитадан кўп гол уришимиз кераклигини билардик. Кўпроқ вазият яратдик ва голлар урдик. Бугун «Реал» майдондаги энг кучли жамоа бўлди.

ЕЧЛдаги ўз рекордимни янгилашни истайман. Хет-трикка эришдим, бироқ у қадар яхши ўйнай олмадим. Бундан ҳам яхшироқ ўйинларим бўлган. Меҳнат қилган инсонга яратган доим ёрдам беради.

Гол уришга интилишим ДНКда бор. Доим клубга ёрдам беришга уринаман. Доим мени танқид қилишади, бунга кўникиб кетганман. Мен 31 ёшдаман, лекин бу ўйинимга таъсир қилмаяпти.

«Атлетико» ёки «Барселона»? Қийин танлов. «Атлетико» ҳимояда яхши ўйнайди, бу жамоага гол уриш қийин. «Барселона» – Европанинг энг кучли клубларидан бири. Мен Португалия клуби «Бенфика»га қарши ўйнашни истардим.

Зидан билан ишлашдан хурсандман. У футболчи бўлганида ўйинларини мароқ билан кузатганман», – дейди Роналду.

Rating: +31   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика