Latest news

17:06"Пахтакор"нинг ироқлик легионерлари визасини янгилай олмаяпти  0 16:45Тони Пулис: "Агар имконият берилса, Флетчер МЮ учун энг яхши мураббий бўлиши мумкин"  1 16:17Абдуқодир Ҳусанов сайёранинг энг тезкор 10 нафар футболчиси қаторига кирадими?  0 15:05Тимур Кападзе: "Ўйлайманки, "Навбаҳор"да молиявий муаммолар бўлмайди"   12 14:45"Бунёдкор" хорватиялик легионер билан хайрлашди  1 14:20Забиҳилло Ўринбоев: "Ўтган йилги ички муаммоларни ҳозир айтиш нотўғри. Хатолардан хулоса чиқарамиз"  1 14:02МЮ вақтинчалик мураббий масаласида Сульшер ва Кэррик билан учрашув ўтказади  3 13:35Неймар ва "Сантос" шартномани 2026 йил якунига қадар узайтиришди  0 13:02Бугунги ўйинлар: Ўзбекистон U-23 — Ливан U-23, Ҳусанов “Сити” билан уйда ва бошқалар  3 12:56Месси ижтимоий тармоқлар ҳақида: "Гоҳида кимдандир "отписка" қилишни хоҳлайман, лекин бунинг оқибатларини биламан"  8 12:23U-23 Осиё Кубоги: юришимиз Ливандан бошланади. Рақиб ҳақида нималарни биламиз?   2 12:22"Ювентус"нинг мағлубиятсиз серияси 6 та ўйинга етди – 5 та ғалаба ва бир дуранг  2 11:54Месси Майамидаги ҳаёти ҳақида: "Бу ерда анча хотиржам яшаяпман. Одамлар футболга катта аҳамият беришмайди"  5 11:31"Ман Сити" 20 ёшли марказий ҳимоячисини Бундеслига жамоасига ижарага берди  0 10:48Лионель Месси келажакда ўзини мураббий сифатида кўриш-кўрмаслиги ҳақидаги саволга жавоб берди  1

Криштиану реалликни ҳис қилмаяпти. Унинг эгосини қондирадиган клуб қолмади News

Криштиану реалликни ҳис қилмаяпти. Унинг эгосини қондирадиган клуб қолмади

Криштиану Роналдунинг агенти ҳисобланадиган Жорде Мендешга яқин манбаанинг айтишича, португалиялик футболчи анча вақтдан бери ҳақиқий реалликдан узоқлашган ва атрофидаги воқеа- муносабатларни қабул қилиши тобора қийинлашмоқда.

Аниқроқ айтадиган бўлсак, реалликни қабул қилмаяпти ва Европада унинг эгосини қондирадиган клуб қолмаган.

Узоқ йиллардан бери португалиялик юлдузга агентлик қилиб келаётган Жорже Мендешга яқин манбаалардан бири яқинда Саудия Арабистонига кўчиб ўтган Криштиану Роналдуни ҳаддан ташқари реалликдан узоқлашганликда айблади ва қаттиқ танқид қилди. Манба Роналду эгоси билан боғлиқ муаммо туфайли Европанинг бирорта клуби унинг таклифларини қабул қилмагани, унинг шартлари ҳаддан ташқари катта ва эгоистик экани Европа клубларига ёқмаганини айтиб ўтди.



Эсингизда бўлса, Роналдунинг Пирс Морганга берган интервьюси унинг "Манчестер Юнайтед" билан шартномасини муддатидан аввал бекор бўлишига сабаб бўлган эди. У билан деярли 20 йилдан бери дўстона алоқаларда бўлган ва унинг имиж ҳуқуқларига эгалик қилган агенти Жорже Мендеш унга бундай интервью бермасликни ҳамда интервьюда айтган гапларини айтмасликни маслаҳат берган эди. Аммо Роналду унга қулоқ солмади ҳамда 20 йиллик дўстона муносабатлар ва ҳамкорликка путур етказди.



"Криштиану Роналдуда ҳақиқий реалликни ҳис қилиш бўйича муаммолар бор. Шунинг учун у унга билдирилаётган мақтовларни ҳақиқий ёки сохта эканлигини ҳам ажрата олмаяпти. Унинг атрофидагилар унга шундай мақтовлар ёқишини ва у мақтовдан бошқасини тушунмаслигини яхши билади".

Криштиану Роналду ўзининг юлдузлигини ва шуҳратини кўтара олмади. Унинг эгосини, молиявий шартларини қабул қиладиган ва кўтарадиган бирорта клуб йўқ. Бундай шартлар унинг миясида бор, реалликда эса уларни ҳеч ким қабул қила олмайди".

Rating: +11   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика