Latest news

13:53Расман: Кожо Ўзбекистонга қайтди  0 13:53Аббос Ал Ҳасан: "Менимча, Ўзбекистон Япониядан кучлироқ"  1 13:26Жалолиддинов, Эркинов, Абдихолиқов — ортга қайтган легионерларни олдинда нима кутмоқда?  3 13:11"Барселона" ҳужумчиси бошқа клубга ўтди  1 12:51Уче Бриан Нвадике: "Ўзбекистон аввалгидан кучлироқ"  1 12:38"Атлетико" сафидаги ЖЧ ғолиби Каталонияга йўл олиши мумкин  0 12:13АПЛ клуби Шешко учун 80 млн евро тўлайди  1 11:55Муҳаннад Ал Яҳё: "Ўз майдонимизда U-23 Осиё кубоги бош совринини қўлга киритишни хоҳлаймиз"  0 11:31"Манчестер Сити" 22 ёшли ҳимоячи учун 57 млн евродан кўпроқ тўлашга тайёр  6 10:36Лунин "Манчестер Юнайтед"га ўтиши мумкин  2 10:19"Барселона" президенти: "Клуб ёзда бошқа футболчи олмайди"  9 09:57"Реал" Винисиусни сотмоқчи (Defensa Central)  11 09:16"Интер Майами" жаҳон чемпионини сотиб олди  10 08:43Ёзги трансфер ойнасида 300 миллион сарфлаб бўлган "Ливерпуль" "Ювентус" футболчисига таклиф билан чиқди  3 08:08Эральдо Чинарига асосий даъвогар Ўзбекистон жамоаси маълум  5

Криштиану Жоржинани "қўлини сўради" ва хонимнинг жавоби ижобий бўлди News

Криштиану Жоржинани "қўлини сўради" ва хонимнинг жавоби ижобий бўлди

Криштиану Роналду ва ниҳоят уйланишга қарор қилгани ҳақида маълумот берган эдик.

"Ювентус" ҳужумчиси ва унинг бўлажак рафиқаси Жоржина Родригес никоҳ узуклари билан кўринишди. Жоржинани яқинларининг сўзларига кўра, Родригес тўй либосини танлашга тушиб кетганлиги, ҳақида хабар бермоқда Correio da Manha нашри. 

Португалиялик юлдуз ЖЧ-2018дан кейин, ўзини "Ювентус" клубига тезда мослашиб кетиши учун термага чақирмасликларини сўраган эди. Шунинг учун, ҳалқаро ўйинлар бошланиш пайтида Роналду бўлажак турмуш ўртоғи ва ўғли Роналду Жуниор билан Лондонга боришди ва вақтларини чоғ ўтказишди.

Найтсбридждаги "Булгари" меҳмонхонаси

Нархи: бир кечага 10 минг евродан бошланади


Вақтларини қандай ўтказишди?

Бахтиёр жуфтлик Лондондаги биринчи кечада "Scott" денгиз бўийдаги ресторанга боришди. Ўша ернинг ўзида 15 дақиқа ичида 2 шиша вино (Richebourg Grand Cru - дунёдаги энг қиммат вино, бир шишаси 20 минг евро ва 1982 Pomerol Petrus номли вино - бир шишаси 11 минг евро) учун 31 минг евро сарфлашди. Кейин Роналду Жоржинага таклиф билан чиқди.


"Олтин тўп"нинг 5 карра соҳиби, Роналду душанба куни ATP турниридаги Новак Жокович ва Жон Изнер ўртасидаги баҳсга оиласи билан боришни режа қилган эди. Ўйин вақтида Криш бўлажак рафиқасини теннис тўпидан сақлаб қолганлиги тақсинга сазовор. 


Жоржина балет мухлисаси бўлганлиги туфайли Роналду уни Қироллик Опера Уйига олиб боради. Шундан сўнг, 

"Орзулар ушалмоқда... Раҳмат севгилим", - дея Жоржина Родригес ўзининг инстаграмдаги саҳифасида пост қолдирди.


Чоршанба оқшомида Роналду оиласи билан Zela ресторанига ташриф буюрди. У ердаги вазият ҳақида маълумотлар йўқ.  Лекин, Жоржина тақиб олган никоҳ узугини фотожурналистлар эътибордан четда қолдиришмади.


Жоржина Родригес ҳақида маълумот

• Криштиану ва Жоржина 2016 йил Мадриддаги Dolce & Gabbana тадбирида танишишган. Қизалоқ ўшанда Gucci кийим дўконида ишлар эди.

• Жоржина 23 ёшда. Рақс билан шуғулланган. Аммо сўнгги пайтларда фитнесс модел сифатида фаолият юритмоқда.

• Роналду ва Родригес хоним 4 нафар фарзандни тарбия қилишмоқда. Булар, кичик Криштиану (8 ёш), эгизаклар Ева ва Маттео (учаласи ҳам суррогат онадан) ҳамда 2017 йил ноябрь ойида дунёга келган қизалоқ Алана Мартина.

• Жоржинага қадар Роналду россиялик актриса ва модель Ирина Шейк билан 5 йил мобайнида муносабатда бўлган.

Rating: +33   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика