Latest news

00:15"Милан" учун Аллегри қайси жамоаларни бошқаришни рад қилгани маълум қилинди  0 23:51"Манчестер Сити" Льюис билан шартномани узайтирди  2 23:40Суперлига. "Сўғдиёна" — ОКМК 4:1  0 23:31Антонио Рюдигер 3 ойга сафдан чиқди  4 23:08Футзал. Ўзбекистон термаси Японияга қарши ўйнайди  0 22:51"Бешиктош" Жотани таркибига қўшиб олди  0 22:32Миржалол Қосимов: "Пароканда ўйин намойиш қилдик"  3 22:16Иван Бошкович: "Биринчи бўлимда футболдаги барча жабҳа бўйича рақибдан устун келдик"  9 21:46Люпчо Дориев: "Керакли вақтда голлар урдик"  8 21:27Суперлига. "Навбаҳор" – "Сурхон" ўйинида ҳисоб очилмади  34 21:13Тарихда шу кун. Қосимов "Ливерпуль"ни доғда қолдирганига 30 йил бўлди  5 20:57Мартинелли "Арсенал"даги рақобат ҳақида гапирди  0 20:26Суперлига. "Сўғдиёна" ОКМКга 4 та гол урган оқшомда Бошкович илк бор Қосимовни мағлуб этди  47 19:50Моуриньюга АПЛдан янги вариант пайдо бўлди  3 19:19Баллак Чемпионлар Лигасининг жорий мавсумдаги асосий фаворитларини айтди  6

Крис Вуд: “Терма жамоа йиғини профессионал ҳаётда танаффус дегани эмас” News

Крис Вуд: “Терма жамоа йиғини профессионал ҳаётда танаффус дегани эмас”

Шанба куни Тошкентга етиб келган Янги Зеландия терма жамоаси аъзолари учрашувга тайёргарликни Дохадаги “Эспайр” академиясида олиб боришди.
“Лестер Сити” ҳужумчиси Крис Вуд йиғин ва кутилаётган баҳс ҳақида фикрларини билдирди.

22 ёшли ҳужумчи терма жамоада 34 бор ўйнаб улгурган. У “Эвертон”га қарши ўйинда жамоасига бир очко келтирган гол муаллифига айланди.

“Премьер-лигада ўйнашни орзу қилардим. Бунга етишганимдан хурсандман. Захирадан тушиб тўп киритганим эса янада ёқимли бўлди. Бу мен қилишим керак бўлган иш эди. Олдинда мени катта мавсум кутиб турибди. Янги савияга чиқишим учун муносиб синов борлигини ҳис қиляпман. Фаоллашиш, ўсиш вақти келди. Олдинга қадам ташлашга чақириқни ҳис этяпман”.

“Ўзинг керак бўлган жамоада тўп тепиш муҳим. “Лестер” мен учун шундай жамоа. Бор эътиборимни клубга қаратиб, мавсум мобайнида жамоага фойда келтириш ва асосий таркиб футболчисига айланиш учун ҳаракат қиламан”.

Терма жамоага жалб этилиши юзасидан Вуд қуйидаги фикрларни таъкидлаб ўтди.
- Қадрдон йигитлар орасида бўлиш ёқимли. Биз уюшқоқ жамоамиз ва ҳар сафар терма йиғинини хурсандчилик билан қарши оламиз. Улар билан биргаликда ўсиб боряпмиз. Йиллар ўтиши билан бир-биримизни яхши билиб боряпмиз, жамоа сифатида бирлашяпмиз. Терма жамоа йиғини профессионал ҳаётда танаффус дегани эмас, аксинча бу қадрдонларининг кўриш, улар билан суҳбатлашиш ва ҳазиллашиш, мамлакат жамоаси олдига қўйилган вазифани биргаликда ҳал қилиш демакдир.


Беҳзод Назаров
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика