Latest news

18:10Сиқилма меҳмондир танангда бу жон ҳам... Ўзбекистон кубогида нималар бўлмоқда?   5 17:50Расман: "Арсенал" ёш футболчиси билан шартномани узайтирди  0 17:35"Эшитдик-да"нинг инсайди тасдиқланди: Исмоилов "Нефтчи"да!  13 17:23"Футбол олами". Хайр, "Нефтчи". Хайр, ОКМК   0 17:05Суперлига. 14-тур дисквалификациялари: "Сўғдиёна", "Навбаҳор" ва "Сурхон"да йўқотишлар бор  1 16:42"Ницца" "Манчестер Сити" ҳимоячисини ижарага олди  0 16:20Расман: "Ливерпуль" ҳимоячи трансферини эълон қилди  3 16:07"Бухоро" Олмалиқда ОКМКни Ўзбекистон Кубогидан чиқариб юборган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  1 15:50Тошкентда аёл ҳакамлар учун ФИФА семинари бошланди  0 15:38Ўзбекистон МТЖ собиқ аъзоси "Шўртан" мураббийлар штабидан жой олади  3 15:16"Манчестер Сити" футболчиси сафдан чиқди  0 14:49"Бунёдкор" стадионида аёллар ўйнайди: Суперлига баҳси "Дўстлик"ка кўчди  1 14:33Қониқарсиз натижалар "Локомотив" мураббийларини лавозимидан маҳрум этди  3 14:04Қашқадарё вилояти футбол академияси футболчилари "Насаф" қароргоҳида бўлди  0 13:38"Престон" ноодатий ҳамкорликни эълон қилди  0

Крис Коулмэн: "Франциядан кетмоқчи эмасмиз" News

Крис Коулмэн: "Франциядан кетмоқчи эмасмиз"

Уэльс терма жамоаси бош мураббийи Крис Коулмэн Россия билан бўладиган баҳс олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди.


- Бошқа терма жамоа ўйини ҳақида танқидларга мен изоҳ бермайман. Россияда яхши жамоа йиғилган. Улар ўз ўйинларини ўзлари топишлари керак. Биз ўзимиз ва ўз ўйинимиз ҳақида қўйғуришимиз лозим. Россиянинг қандай муаммолари борлигига эътибор қаратмаймиз. Бизни жуда қийин ўтадиган баҳс кутиб турибди. Россияга фақат ғалаба керак ва бу нарса ўйинни биз учун янада қийинлаштиради. Танқидларга учраётган жамоа Англиядан очко олди ва кучли Словакияга ютқазганини унутманг.
Кўпчилик бизни Англияга қарши ўйиндаги охирги дақиқаларда мағлубиятга учраганимиз боис тушкун кайфиятда қолишимизни тахмин қилмоқда. Мен бунга қўшилмайман. Ўша ўйинни чуқур таҳлил қилдик ва ҳаракатларимизга танқидий муносабатда бўлдик. Тўпни назорат қилишда бизда муаммолар учраган. Гуруҳдан чиқишимиз учун яхши имкониятга эгамиз. Буни уддаласа бўлади. Эртанги ўйиндаги ҳар қандай натижадан қатъий назар шуни айтишим мумкинки, Уэльс учун Евро-2016 бу охирги бекат эмас. Эртага плей-офф йўлланмасини қўлга киритишимизга умид қиламан. Келажакда бу футболчилардан катта натижалар кутса бўлади. Биз Франциядан кетмоқчи эмасмиз. Тўғри, мусобақа олдидан 4 очко кейинги босқичга чиқиш учун етарли бўлади, дегандим. Аммо ҳозир барча гуруҳларда турлича сценарий. Шу боис бу нарса бошқа гуруҳлардаги натижаларга ҳам боғлиқ. Бизни олдинда 90 дақиқа давом этадиган кескин курашларга бой тўқнашув кутмоқда.

Смартфон ютишни истайсизми, унда марҳамат! Шартлар эса бу ерда >>>> ТАНЛОВ


Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика