Креспо: “Барча аргентиналиклар у жаҳон чемпиони бўлишини хоҳлайди”
09 apr 2020 22:15
News
Креспо: “Барча аргентиналиклар у жаҳон чемпиони бўлишини хоҳлайди”
Аргентиналик собиқ ҳужумчи ва ҳозирда “Дефенса ва Хустисия” жамоасига устозлик қилаётган Эрнан Креспо “Барселона” сардори Лионель Мессининг терма жамоадаги иштирокига ўз муносабатини билдирди.
“Агар Лионель жаҳон чемпионатини юта олмаса, бу адолатсизлик бўлади. Умуман футбол Мессига қайсидир маънода қарздор. Бироқ, у титулни қўлга киритмаса ҳам, бу унинг буюклиги ва қилган хизматларига путур етказмайди. Шахсан менга бу ҳазилга ўхшаб туюлса ҳам.
Барча аргентиналиклар у жаҳон чемпиони бўлишини хоҳлайди ва мен ҳам чин юракдан буни истайман. Аммо бу амалга ошмаган тақдирда ҳам у зўр футболчи бўлмасдан қолмайди”, дейди Креспо.
Link :
Source : Ole
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди
АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди
Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди
Comments