Latest news

12:45Вальдано: "Пулдорлар келиб, футбол анча ўзгарди"  1 12:17Артета: "Чемпионлик пойгасидаги вазият 3 ой аввал қандай бўлса, ўшандайлигича қолмоқда"  4 11:54"FourFourTwo" жаҳон футболидаги энг яхши марказий ҳимоячилар рўйхатини эълон қилди  18 11:33Салоҳ: "Мухлислар доим ёдда тутишини истардим, мен улар учун боримни бердим"  4 11:00Шомуродовнинг триумфи: А Серияда 26-тур якунлари  0 10:53«Рома»ни янги мавсумда бошқаришга асосий даъвогар маълум  12 10:22"Манчестер Сити" ҳимоячиси расман қанча муддатга сафдан чиққани маълум қилинди  2 09:56Sofascore. Шукуров энг катта баҳолардан бирини олди  3 08:53ЦСКА аргентиналик футболчини сотиб олишга яқин  1 08:22Артём Довбикнинг ҳолати ҳақида маълумот берилди  3 07:47Раньери энди Шомуродов асосий ҳужумчими деган саволга жавоб берди  7 07:23Sofascore. Ҳусанов ва унинг шериклари «Тоттенхэм»га қарши учрашувда қандай баҳо олишди?  12 04:01Пеп Гвардиола "Тоттенхэм"га қарши ўйиндан кейин Ҳусанов ҳақида жуда илиқ фикрлар билдирди  30 03:50Яқиндагина ЕЧЛни тарк этган "Ювентус" энди Италия кубоги билан ҳам хайрлашди  7 03:25Испания кубоги. "Реал Мадрид" ярим финалнинг илк баҳсида "Реал Сосьедад"ни кичик ҳисобда мағлуб қилди   40

Краевга биз ҳам соғлиқ тилаймз, пулни ким беради? News

Краевга биз ҳам соғлиқ тилаймз, пулни ким беради?

Сўнгги кунларда "Андижон" футболчиси Дмитрий Краевнинг соғлиғи оғирлашиб ўз ватанига учиб кетилганлиги ва клуб сайтида бир неча ҳафтадан буён турли кишилар томонидан тиланаётган соғлиқлар ҳақида ўқияпмиз.

Кеча "Футбол Экспресс" газетасида футболчи билан интервью чиқди. Унда футболчи Москвада жарроҳлик столига ётиши кераклиги аммо ҳозирча шифокорлар сўраётган пул унда йўқлигини айтган. Афсуски савол жавоб давомида унга айнан қанча сумма керак эканлиги ҳам айтилмаган. Ўз навбатида "Андижон" ФК футболчига пул йиғиш мақсадида ҳисоб рақами очган.

Кечирасизлар-ку, иш бундай бўлмайди-да. Масалан, дейлик унга 50 000 АҚШ доллари керак. Ҳомийлардан тушадиган пул 200 000га чиқиб кетиши мумкин, тўғрими? Ёки аксинча 1 000 000 сўм ҳам йиғилмаслиги мумкин. Бунақа ишларни амалга ошираётганда ҳадеб соғлиқ тилайвермасдан шунча пул керак ишқибозлар деб айтиш керак чамамда. Керак бўлса ҳисобот берилсин, мана шунча пул йиғилди, яна шунча қолди деб. Ҳафа бўлманглар-ку, футболчига раҳмим келиб кетди. Қуруқ соғлиқ тилаш билан киши даволаниб қолмайди. Мана мен 100 АҚШ доллари бердим, Сизлар ҳам беринглар денг бу бошқа гап. "Андижон"да футболни севишади, мухлислари жамоа йўлида керак бўлса жонини беради. Вақт топиб Краевнинг соғлиғи йўлида ҳайрия тадбири, яъни ўртоқлик учрашуви ташкил қилиб туриб чипталар сотуви ва маҳсус қутига йиғилган пулни Краевга юборса бўлади-ку!? Оддий мисол Бахтиёр Ҳамидуллаевнинг дўстлари деб туриб, ҳозир Фарғонада танафуссга чиққан ака-ука Дўрмоновларнинг дўстларига қарши ўйин ўтказилса. Мухлис ҳам келади, футболчига пул ҳам йиғилади. Ҳар бир футболчи 100 000 сўмдан ҳайрия фондига "ташласа" бир жойи камайиб қолмайди-ку...

Аслида энг ёмони ҳам шу. Сен бир жамоада тўп тепасан ва жароҳат оласан ва сен даволашлари учун бировлардан мадад кутасан. Дани Алвеш Абидал учун донар бўлишини айтган бир паллада, биз бу ерда соғлиқ тилашдан нарига ўтмаяпмиз.


Нодирхўжа Юлдашев

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика