Latest news

21:22"Челси" қишдаёқ Стерлинг билан хайрлашишга қарор қилди  0 20:32Пьянич расман фаолиятини якунлади. У Қозоғистон клубига ўтмайди  0 19:53"Бухоро" Руминия жамоаси билан дурангга рози бўлди  2 19:32Ўзбекистон U-16 термаси "Бунёдкор" U-19 жамоасидан устун келди  3 19:13Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Хитойга етиб борди  9 18:58"Манчестер Юнайтед" футболчиси жароҳат сабаб 10 ҳафтани ўтказиб юборади  3 18:32Украина терма жамоаси ҳимоячиси: "Ҳусанов ҳақиқатан ҳам яхши сифатларга эга"  2 18:03Мудрик ушбу мавсум майдонга қайтмайди  0 17:33Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Вьетнамга имкониятни бой берди  3 17:08Арсен Венгер: "Мен Кэррикни табриклашим керак"  1 16:39"Ғазалкент" биринчи ғалабасига эришди  1 16:13"Қизилқум" "Факел" билан жанговар дуранг ўйнади, Кенжабоевдан хет-трик!  4 15:48"Реал" бразилиялик ҳимоячига кўз тикди  0 15:25"Пахтакор" ёшлар жамоаси Қатарга йўл олди  1 15:03Винисиус Жуниор "Реал" раҳбариятига келажаги бўйича аниқ баёнот берди  9

Ковач: “Бавария”да ажойиб муҳит ҳукмрон” News

Ковач: “Бавария”да ажойиб муҳит ҳукмрон”

“Бавария” бош мурабийи Нико Ковач жамоанинг бир қатор футболчилари унинг услубидан норози эканлиги ҳақидаги гап-сўзларга изоҳ берди.

“Бу каби хабарлар қаердан чиқмоқда ҳайронман. Аммо айни пайтда жамоада ажойиб кайфият ҳукмрон. Албатта, майдонга тушмаётган футболчилар бундан норози бўлишлари табиий. Биз ҳам ғалаба қозонмасак, хурсанд бўлмаймиз. Бироқ бу иш жараёнида бўладиган ҳолат.

Хамес Родригес ҳаммасини борича қабул қилиши керак. Жамоамизда топ-футболчилар кўп. Шу боис кимдир доим захирада қолиб кетиши табиий. Хамес биз учун муҳим футболчи. Аммо мен уни 12 футболчи сифатида майдонга тушира олмайман. Бошқалар қанча ўйин амалиётига эга бўлса, у ҳам шунча вақт майдонга тушади. 

Ҳар уч кунда майдонга тушаётганимиз боис таркибни муваффақиятли тарзда ротация қилишга мажбурмиз. 

Шунингдек, мен кам машғулотлар ўтказаётганлигимиз ҳақида ўқидим. Буниси энди кулгули. Биз ҳафтада уч куни ўйин ўтказсак, албатта, машғулотлар қисқароқ бўлиши лозим.

“Бавария”да ҳеч қандай инқироз кузатилаётгани йўқ. Биз шунчаки ҳозир қийин вазиятдамиз, ҳаммаси биз ўйлагандек амалга ошаётгани йўқ. Бунақа ҳолат ҳар бир жамоа билан юз беради”, дея мураббийнинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Kicker.

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика