Коутиньонинг "Ливерпуль" мухлисларига хайрлашув хати
09 jan 2018 20:59
News
Коутиньонинг "Ливерпуль" мухлисларига хайрлашув хати
"Ливерпулга кўчиб ўтганимиздан бери мен ва оилам ўзимизни жуда қулай ҳис қилдик, кўплаб янги дўстлар орттирдик. Биз клуб ва мухлисларимизнинг буюклигини майдонда ва ундан ташқарида ҳис этдик. Умид қиламанки, мен "Ливерпуль" мухлисларида ёқимли хотиралар қолдирдим.
Мен "Ливерпуль"ни тарк этдим, чунки "Барселона" - менинг орзуйим.
"Ливерпуль" ажойиб тарихга эга буюк клуб эканлигини билардим. Аммо, ўзим учун кашф этган асосий жиҳат бу ернинг ўзига ҳос қалби ва руҳидир. Бу ернинг ўзига ҳослиги ва характери бор.
Мен "Ливерпуль"ни тарк этдим, чунки "Барселона" - менинг орзуйим. "Ливерпуль" мен амалга ошириб улгурган орзу эди. Мен клубга ҳаётимнинг 5 йилини бердим.
Умид қиламанки, мухлислар менинг қароримни қабул қиладилар. Янги нарсаларни синаб кўришга қарор қилдим. Юрген Клопп ва бутун жамоага фақат хурсандчилик ва омад тилайман. Бу ажойиб жамоа, улар ҳар куни янада яхшироқ бўлиб боришмоқда.
"Ливерпуль"нинг энг муҳим бўлаги - унинг мухлислари. Сизнинг қўллаб-қувватлаганингиз учун миннатдорчилигимни билдиришга ожизман. Қаерда бўлсам ҳам, "Ливерпуль" юрагимда бўлади. You’ll Never Walk Alone", - деб ёзди Коутиньо.
Comments