Коутиньо Қатар клуби билан шахсий шартнома шартларини келишиб олди
26 aug 2023 19:45
News
Коутиньо Қатар клуби билан шахсий шартнома шартларини келишиб олди
"Астон Вилла" ярим ҳимоячиси Филиппе Коутиньо Қатарнинг "Ал Дуҳайл" жамоаси билан шахсий шартнома борасида келишувга эришди.
Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо хабар берди.
Унга кўра, бирмингемликлар 31 ёшли бразилияликнинг трансферига ҳали "яшил чироқ" ёқмагани учун клублар ўртасидаги музокаралар давом этмоқда.
Ярим ҳимоячининг "Астон Вилла" билан битими 2026 йилнинг ёзида якунига етади.
Коутиньо ўтган мавсум клуб сафида 22 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та тўп киритган.
Link :
Source : twitter.com/FabrizioRomano
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments