Latest news

02:11Олимпиада ярим финалида Африка Европага қарши  0 02:03Олимпиада. Франция ярим финалда!  2 00:59Олимпиада. Миср - Парагвай учрашувида ғолиб пенальтилар сериясида аниқланди  8 00:37"Арсенал" "Наполи"нинг шартларига рози бўлди  1 00:16"Байер" футболчисини "Бавария"га сотмоқда  0 23:50Илёс Зейтуллаев: "Бугун ютқазишга ҳақли эмасдик"  6 23:41Жамшид Саидов: "Ғалаба ҳар доим ёқимли"  0 23:16Тен Хаг Санчо билан мунозараси ҳақида: "Барчаси ортда қолди"  0 22:54Ибрагимович "Милан"даги фаолияти ҳақида: "Босим жуда катта. Нонуштага ҳам босимни еймиз"  0 22:37Расман: Довбик - "Рома" футболчиси  3 22:11Олимпиада. Испания Японияга имконият қолдирмади  22 22:00Суперлига. "Қизилқум" - "Бунёдкор" 1:0  0 21:40Суперлига. "Қизилқум" бу йил ҳисобидан иккинчи маротаба "Бунёдкор"дан устун келди  12 21:18Олимпиада. Марокаш АҚШ дарвозасига 4та гол урди ва ярим финалга чиқди  9 20:54Назорат учрашуви. "Динамо" - "Насаф" баҳсида ғолиб аниқланмади  0

Коста-Рика - Греция 1:1 (пен.5:3). МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ News

Коста-Рика - Греция 1:1 (пен.5:3). МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

Мундиалнинг нимчорак финалидан ўрин олган Коста-Рика - Греция учрашувининг матнли трансляциясини шу ерда кузатиб боринг.
Коста Рика - Греция 1:1 (пен. 5:3)
30 июнь. 01:00
Бош ҳакам
: Бенжамин Уильямс (Австралия).
Ёрдамчи ҳакамлар
: Мэтью Крим (Австралия), Хоқон Аназ (Австралия).
Захира ҳаками
: Наваф Шукралла (Баҳрайн).

Голлар
: Руиз (52), Папастатопулос (90).

Коста-Рика
: Навас, Гамбоа (Акоста, 77), Дуарте, Гонсалес, Уманья, Диас, Боржес, Техеда (Куберо, 66), Руис, Боланьос (Бренес, 84), Кэмпбелл.

Греция
: Карнезис, Торосидис, Манолас, Холебас, Самарис (Митроглу, 58), Папастатопулос, Карагунис, Маниатис (Катсунарис, 78), Салпингидис (Гекас, 69), Самарас, Христодулопулос.

Огоҳлантириш
: Самарис (36), Дуарте (43), Техеда (49), Гранадос (56), Руиз (70), Манолас (73), Навас (89).

Четлатиш
: Дуарте (68). 

                              МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ
                                        
ЯНГИЛАШ




Коста-Рика пенальтилар сериясида ғалаба қозонди ва чорак финалга йўл олди!

9 - Тўп олдида Умана! Зарба ва ГООООООООООЛ!!!! 5:3!!!

8 - Тўп олдида Гекас! Зарба ва НАВАСССС!!!! 4:3!

7 - Тўп олдида Кэмпбелл! Зарба ва ГОООЛ! 4:3!

6 - Тўп олдида Чолевас! Зарба ва ГОООЛ! 3:3!

5 - Тўп олдида Гонзалез! Зарба ва ГОООЛ! 3:2!

4 - Тўп олдида Лазарос! Зарба ва ГОООЛ! 2:2!

3 - Тўп олдида Руиз! Зарба ва ГОООЛ! 2:1!

2 - Тўп олдида Митроглу! Зарба ва ГОООЛ! 1:1!

1 - Тўп олдида Боргес! Зарба ва ГОООЛ! 1:0!

Биринчи бўлиб зарбани Коста-Рика футболчилари амалга оширишади.

Кўп нарса Навас ҳамда Карнезис боғлиқ.  Қайси посбон маҳорат кўрсатаркин?

Буёғи энди кучли ирода ва омадга боғлиқ! Ким омадлироқ чиқаркин?

ЭНДИ НАВБАТ ПЕНАЛЬТИЛАР СЕРИЯСИГА!

ЧУРРРРР-ЧУРРРРРРРРР-ЧУРРРРРРРРРРРРР! Асосий вақт ҳамда қўшимча таймларда ҳам ғолиб номи аниқланмади!

120+1` МИТРОГЛУУУУУУУУУУ!! НАВАСССССССССССССССС! АЖОЙИБ "СЕЙВ"!!!!!!!!!

120` Қўшимча бўлимга 2 дақиқа вақт қўшиб берилди.

120`
Стандарт вазияти бесамар якунланди. Лекин ҳали ҳам греклар ҳужумда.

120`
Грециянинг сўнгги имконияти. Бурчак тўпи.

119`
Пенальтилар сериясигача озгина қолди...

118`
Коста-Рика кўпроқ ҳимояланишга мажбур ва улар пенальтилар сериясига қарши эмасларга ўхшамоқда. Греция эса катта куч билан олдинга интилмоқда.

116`
Пенальтилар сериясини кўришга ишқибозлар борми? Жамоалар яна беш дақиқа чидаб беришса, бизни қизиқарли "лотореялар" баҳси кутиб турибди.

114` Эҳеҳей! Греция қарши ҳужумда ҳаракат қилди. Олти кишига қарши икки ҳимоячи! Лекин греклар ушбу имкониятдан фойдалана олишмади! Навас жамоасини муқаррар голдан қутқариб қолди! ҚОЙИЛ!

112` Кэмпбелл товони билан дарвозага зарба бермоқчи бўлди, аммо ўхшамади.

110`
Коста-Рика биринчи қўшимча бўлимгига нисбатан иккинчисида бироз фаолроқ ҳаракат қилмоқда.

109`
Навас билан ҳаммаси жойида, ўйин давом эттирилади.

108`
Ажойиб пас! Гекас томон етказиб берилган пасга ҳужумчи етиб келолмади. Навас тўпга биринчи бўлиб эгалик қилди. Гекас эса Навасга бироз жароҳат етказишга ҳам улгурди.

106` Сўнгги қўшимча тайм бошланди.

105` Қўшимча таймлар дастлабкиси тугади.

104` УҲҲҲҲҲ! Коста-Рика уйғонди!
Бренеснинг жарима майдончасига ташлаб берган тўпига жамоадоши зарба бера олмади. Хавфли тус олганди...

102`
Коста-Рика қўшимча таймларда фақат ҳимояланишмоқчими? Греклар ҳозирча уларни ўз жарима майдончаси ичига қамаб қўйди.

100`
Греклар бурчак тўпи тепиш бўйича рекорд қўйишмоқчи шекилли.

99`
Грециянинг навбатдаги ҳужуми.  Сократиснинг зарбаси дарвозагача бормади.

97`
Коста-Риканинг ўйини умуман йўқолиб қолди. Учрашувдаги ташаббус тўлиқ  греклар қўлида.

95`
Лазароснинг зарбаси хавфли, аммо жуда ноаниқ.

93`
Грециянинг ўнг қанотдан амалга оширган ҳужуми хавфли кўриниш олди. Аммо Митроглу тўпга етолмади.

91` Қўшимча бўлимнинг дастлабки тайми бошланди.

Жамоалар бироз дам олишади ва бироздан кейин қўшимча бўлим бошланади.

90+5` Учрашувнинг асосий вақти тугади! Ғолиб номи аниқланмади. Демак қўшимча таймлар кўрамиз...

90+4`
Навас жароҳат олган кўринади. Унга тиббий ёрдам кўрсатилди.

90+3` Митроглунинг заааарбаааасииии!!!!! НАВАСССС! АЖОЙИБ!!!!!! Бурчак тўпи...

90` Учрашувга 5 дақиқа вақт қўшиб берилди.

90` Грециядан даҳшатли "камбэк"!

90` ГООООООООООООООООООООООООООООЛ! ПАПАСТАТОПУЛОС!!!!!!!!! АЖОЙИББББ! ДАҲҲҲШАТТТТТ!!! Грециянинг ҳужуми ўнг қанотдан ривожлантирилди. Жарима майдончаси ичига етказиб берилган тўпни Самарас дарвозага йўллади. Лекин дарвозабон қайтариб юборди, қайтган тўпни эса ҳимоячи Папастатопулос Сократис дарвозага жойлаб қўйди!

89`
Навас огоҳлантирилди.

88` Грециянинг хавфли ҳужуми! Лекин Гекас вазиятдан унумли фойдалана олмади!

87`
Коста-Рика греклар дарвозаси олдида жарима тўпи ишлаб олишди. Лекин бундан самара чиқмади.

86`
Вақт ўтиб бормоқда. Греция имкон қадар вазиятни ўнглашга ҳаракат қилишмоқда. Лекин тан олиш керак, ҳозирча греклар таркибида тўп кирита оладиган футболчи кўринмапти...

84`
Коста-Рикада ўзгариш. Боланьос ўрнига Бренес туширилди.

82`
Греция сон-саноқсиз жарима тўплари ва бурчак зарбаларини амалга оширмоқда. Лекин ҳеч бири наф чиқара олишмаяпти. Ҳужум чизиғида греклар анчагина суст ҳаракатланишмоқда.

80`
Карагуниснинг жаримадан тепган зарбаси жуда ноаниқ кетди.

78`
Греция таркибида сўнгги ўзгариш. Маниатис ўрнига Катсунарис туширилди.

77`
Коста-Рикада ўзгариш. Гамбоа ўрнига Акоста тушмоқда.

76`
Чолеваснинг қанотдан етказиб берган тўпини Гекас дарвозага йўллай олмади. Анча хавфли тус олган ҳужум  бесамар якунланди.

74`
Акция давом этади! Манолас бу сафар огоҳлантириш олди.

72` Грециянинг хавфли ҳужуми!!!!!!!! Қанотдан узатилган тўпни Коста-Рика посбони Навас қўлидан чиқариб юборди. Лекин Самарас бу "совға"ни кутмаган эди...

70`
Бенжамин Уильямс карточкалар сериясини бошлаб юборди. Руизга ҳам сариқ карточка кўрсатилди.

69`
Греция таркибида яна ўзгариш. Салпингидис ўрнига Гекас майдонга тушди.

68` Ассалому-алейкум! Дуартега қизил карточка!  Коста-Рика буёғига бир киши кам бўлиб ўйинни давом эттиради.

66`
Коста-Рика таркибида ўзгариш. Ельцин ўрнига Куберо тушди.

63`
Греция устози ҳамда футболчилари бош ҳакамга кўп эътироз билдиришмоқда.

60`
Греция жамоаси тўпни Коста-Рикадан олиб қўйди ва позицион ҳужум уюштирмоқда.

58`
Самарис ўрнига Митроглу тушди. Греция икки ҳужумчи билан ҳаракатланади бундан буёғига.

56` Коста-Рика захира ўриндиғида ўтирган Оскар Гранадос ҳакам томонидан огоҳлантирилди.

54` Ўйин шиддати тезда ошди. Коста-Рика голдан руҳланиб ҳужумкорликни янада оширди.

52` ГОООООООООООООООООООООООЛ! РУИЗ! "Мана сенга олам-олам гул, этагингга сиққанича ол..." Коста-Рика сардори Руиз жарима майдончаси олдидан тепган тўпини Карнезис нигоҳлари билан кузатиб қолди... Ажойиб гол!


50`
Бурчак тўпидан сўнг Папастатопулос боши билан дарвозага зарба берди. Лекин ноаниқ.

49`
Техеда ҳакам томонидан огоҳлантирилди.

48`
Греция фаол. Жарима тўпидан келган тўпни Самарас боши билан дарвозага йўллади. Навас ўз ўрнида.

46` Иккинчи бўлим бошланди!

Биринчи бўлимда мақталган ва мақтанган Коста-Рикани кўрмадик. Иккинчи таймда вазият ўзгарар балки. Греция ҳозирча рақибидан кўра яхшироқ ва ҳужумкор ўйин кўрсатмоқда.

45+2` Биринчи тайм тугади! ТАНАФФУС!

45`
Биринчи бўлимга 2 дақиқа вақт қўшиб берилди.

44`
Карагунис томонидан тепилган тўпни Навас ушлаб олди.

43`
Дуарте рақибига нисбатан қоидани бузди. Коста-Рика жамоаси дарвозаси томон жарима тўпи ва Дуартега огоҳлантириш.

42`
Қани бекор ўтирмасдан бугун учрашувда қандай натижа қайди этилиши ва қайси футболчи беллашувдаги илк голни киритишини топингчи...

40`
Ниҳоят ўйиндаги илк хавфли ҳужум Греция жамоаси томонидан уюштирилди.

38` УҲҲҲҲҲҲҲҲҲҲҲҲҲҲҲ! ХАВФЛИ ВАЗИЯТ! Колебаснинг қанотдан етказиб берган тўпини Салпингидис дарвозага йўллади, аммо Навас оёқлари билан тўпни қайтариб қолди. Ажойиб ҳужум ва чиройли "сейв"!

36`
Учрашувдаги илк огоҳлантириш. Греция ярим ҳимоячиси Самарис қўпол ҳаракати учун муносиб жазоланди.

34`
Италия ва Англия каби жамоларни гуруҳда қолдириб кетган Коста-Рикани ҳозирча кўрмаяпмиз. Уларнинг шиддатли ўйинлари ҳам "D" гуруҳида қолиб кетмаганмикин...?

32`
Хавфли вазиятларсиз ўтаётган ўйин.

30`
Грециянинг навбати ҳужуми пайтида Самарас ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди.

28`
Карагуниснинг узоқдан йўллаган зарбасини Навас ушлаб олди.

26`
Греция навбатдаги бурчак тўпини амалга оширди. Лекин бу ҳам бесамар якунланди.

25`
Греция ҳужум чизиғида Самарас тўп кутиб ўтирибди. Коста-Рика ҳимоячилари ҳозирча унга имкон беришмаяпти.

23`
Коста-Рика амалга оширган жарима зарбаси самарасиз якунланди. Янги ҳужум ташкил этилмоқда.

22`
Кэмпбеллга қарши ўйин қоидаси бузилди. Жарима тўпи.

20`
Футбол зерикарли кечмоқда. Аксига олиб "юзерлар" ҳам футболни қўйиб, чойхона тараддудига ўтиб кетишмоқда... Нима ҳам дердик, ўзбекчиликда...)

18`
Ўйин темпи Олий лига даражасидан бироз юқорироқ.

Бу қизойгина Коста-Рика мухлисасими ёки Костаними?

15`
Греция бурчак тўпини амалга оширди. Папастатопулоснинг боши билан берган зарбаси ноаниқ бўлди.

13`
Телевизор орқали Коста-Рикалик мухлисаларни кўрсатишди. Улар Сизларга "салом" йўллашди...

11`
Тўп назорати Коста-Рика жамоасига ўтди. Лекин ўткир ҳужумлар кузатилмаяпти.

9`
Коста-Рика фаоллашди. Руиздан тўпни қабул қилиб олган Боланьоснинг йўллаган зарбаси ноаниқ кетди.

7`
Греция ҳимоячисининг қўпол хатосини греклар сардори Карагунис тўғирлади ва хавфни бартараф этди. Ҳақиқий сардор ана шу пайтда билинади...

5`
Гамбоанинг узоқдан Карнезис дарвозаси томон зарба йўллади. Ноаниқ.

4`
Тўп грекларда. Коста-Рика ҳозирча ҳужумга ўтгани йўқ.

3`
Греклар дастлабки дақиқаларданоқ жарима тўпини амалга оширди. Лекин бундан ҳеч қандай наф чиқмади.

2` Грециядан "автобус"дек оғир эмас, самолётдек тезкор ўйин кутамиз...

1` УЧРАШУВ БОШЛАНДИ! Қани кеттик дермиди...

Бугунги ўйинни австралиялик Бенжамин Уильямс бошқариб боради.

Анъанага мувофиқ ҳар иккала жамоалар давлат мадҳиялари жаранглаб ўтди.

Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда

Коста-Рика мухлислари ҳам ўйинга шайлар...

Кечки овқатга "гречка" тановул қилмадингизми? Унда майли, ҳозирча ҳақиқий "гречка"нинг суратини кўринг...

Ассалому алейкум қадрли футбол ишқибозлари! Коста-Рика - Греция ўртасидаги беллашув бошланишига жуда оз вақт қолмоқда. Яна бир неча соатдан сўнг мундиални яна бир жамоа расман этади. Сизлар билан яқин икки соатда Шаҳбоз Беғамов бўлади. Жамоалардан чиройли ва мазмунли ўйин кутиб қоламиз!

- Ўйин соат 01:00да бошланади.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика