Latest news

12:26Зинченко Лондоннинг бошқа клубига ўтиши мумкин  0 11:58"Ньюкасл" 55 млн фунтлик трансферни амалга оширди  1 11:32"Реал" Мак Аллистерга қизиқмоқда, аммо...  1 11:00Родриго “Арсенал“га ўтиши учун аниқ бир талабни қўйди  9 10:34А Сериянинг яна бир тўпурари Саудияга йўл олиши мумкин  1 09:24Допинг сабаб икки йил футбол ўйнамаган жаҳон чемпиони Б Серия жамоасига ўтди  1 08:55“Реал“ ҳужумчиси икки ойга сафдан чиқди  2 08:27Томас Мюллер фаолиятини Европанинг кутилмаган жамоасида давом эттириши мумкин  0 07:58“Реал“ 90 миллионга таянч ярим ҳимоячи сотиб олмоқчи  4 07:32Луи ван Гал саратон касаллигини енгганини эълон қилди  1 00:49"Кристал Пэлас" "Лион" туфайли Европа лигасида иштирок эта олмайди. Нега?  5 00:05Муҳаммадали Ўринбоев "Антверпен" таркибида дебют қилди  6 23:58Флик тер Штегенга янги мавсум асосий дарвозабони бўлмаслигини айтди  7 23:14Модрич: "Мен доимо "Реал" мухлиси бўлиб қоламан"  2 22:52Алонсо "Реал" раҳбариятидан таянч ярим ҳимоячисини трансфер қилишни сўрамоқда  15

"Косонсой": Чиройли ва тезкор голлар эвазига йирик ғалаба News

"Косонсой": Чиройли ва тезкор голлар эвазига йирик ғалаба

"Косонсой" кеча Фарғонанинг "Ёзёвон-Лочинлари" жамоасини қабул қилди.
Биринчи бўлимнинг 11 дақиқасидаёқ меҳмонлар ҳисобни очишди. Ҳимоячиларимиз йўл қўйган хатодан унумли фойдаланган рақибларимиз дарвозамизга гол киритишди. Биринчи бўлим тенгкурашлар остида ўтди. Учрашувнинг 38-дақиқасига келиб Давлатбек Ёрбеков рақиб жарима майдонига ёриб кирди ва тўпни тўхтатмасдан дарвозага йўллади, якунда чиройли гол ва 1:1. Биринчи бўлим ҳудди шу ҳисобда якунига етди. Иккинчи бўлимда жамоамиз футболчилари анча ишончли тарзда футбол ўйнашди. 50-дақиқага келиб жарима тўпини ўша "стандартлар қироли" Сардор Сотиволдиев дарвозага йўллаб қўйди ва ҳисобни 2-1га тенглаштирди.

Фаоллик яққол биз томонга ўтди. Орадан 2 дақиқа ўтиб рақибларимиз яна қўполлик ишлатишди. Энди бу сафар жарима зарбасини биринчи гол муаллифи Давлатбек Ёрбеков ўнг томондан жуда чиройли ҳолатда дарвозага йўллаб, рақибларимизни жазолади. Ўйин тизгинини қўлга олган жамоамиз яна 2дақиқадан сўнг ҳужум уюштирдию Энди бу сафар Даврон Исоқовнинг берган узайтмасини йолғиз қолиб кетган Бобур Каримов дарвозага йўллаб қўйди. Ҳисоб 4:1. Энди бу сафар жамоамиз тўпурари Даврон Исаковга яна қўполлик ишлатишди. Бу ҳолат ҳам орадан уч дақиқа ўтиб юз берди. Пенальтини аниқ амалга оширган Даврон ўзининг голларини 6тага етказиб олди. Якунда тезкор ва чиройли голлар эвазига мавсумдаги биринчи йирик ғалаба қўлга киритилди Бу ғалабадан сўнг жамоамиз турнир жадвалида 15-очко билан  2-ўринни банд қилиб турибди. "Косонсой" бу йилги мавсум 7-тур давомати бўйича 14та гол киритиб Шарқ минтақасида энг кўп гол киритганлар рўйхатини ҳам бошқариб бормоқда. Кейинги учрашув 13-май куни ўйингоҳимизда Тошкентнинг "Пахтакор-2" жамоаси билан бўлиб ўтади. Жамоамизга бўлажак беллашувларда омад ва улкан зафарлар тилаб қоламиз.

7-тур. 8 май (жума)
«Косонсой» (Косонсой) – «Ёзёвон-Лочинлари» (Ёзёвон) – 5:1. 1513 томошабин.
Ҳакам: В. Серазетдинов (Тошкент) – 8,6, Ш. Миржалалов (Тошкент) – 8,2, З. Эркинов (Тошкент) – 8,2, Р. Фозилов - 9
Назоратчи: Р. Каратаев (Тошкент вилояти.).
Голлар
: Давлатбек Ёрбеков (38, 52), С. Сотиволдиев (50), Б. Каримов (54), Д. Исоқов (57-пен) – Б. Махтиралиев (11).
Огоҳлантиришлар: Н. Адамҳонов (7), А. Абдубоқиев (42), М. Жамолов (56) – Р. Тоҳиров (50), С. Бурҳонов (57).
 
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика