Latest news

16:49Суперлига. 19-тур дисквалификациялари: "Нефтчи", ОКМК, "Андижон" ва "Хоразм"да йўқотишлар бор  0 16:24"Ньюкасл" А Сериядан Исакка ўринбосар топди  0 15:55"Ньюкасл" Исакни жаримага тортади  0 15:32"Футбол олами". "Нефтчи" - "Насаф"ни мағлуб этди, водий дербисида "Андижон" "Навбаҳор"га ютқазди  1 15:29"Динамо" дарвозасига белгиланмаган пенальти, "Сурхон"нинг ҳисобга олинмаган голи. Суперлиганинг 18-туридаги ҳакамлик фаолияти таҳлили  1 15:08Франк Рибери, Роберто Карлос, Каннаварро, Матерацци ва бошқалар Ўзбекистонга келмоқда   8 15:05Каземиро "Манчестер Юнайтед" янги мавсумда АПЛ чемпионига айланади деб ҳисобламоқда  12 14:43Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧда қайси бренд либосларидан фойдаланиши маълум  47 14:27Элит ОЧЛга қуръа ташланди: "Насаф" "Ал Иттиҳод" билан сафарда ўйнайди, "Трактор" ва "Ал Ҳилол"ни Қаршида меҳмон қилади  24 13:30Мак Аллистер Англия чемпионлигини қўлга киритиш Чемпионлар Лигасида ғалаба қозонишдан кўра қийинроқ эканини айтди  7 13:02ПФЛ техникаси водийнинг 4 та шаҳрида синовдан муваффақиятли ўтди  1 12:34"Андижон" ОЧЛ 2да "Арқадағ", Қатар ва Баҳрайн клублари билан бир гуруҳдан жой олди  38 11:57"Пушкаш" мукофоти совриндори фаолиятини 33 ёшида якунлади  1 11:29"Сўғдиёна" меҳмондаги ғалабасиз сериясига барҳам берадими?  0 10:53Роберто Манчини Россия клубида иш бошлаши мумкин  3

"Косонсой": Биринчи дуранг ва яна сўнгги дақиқадаги гол News

"Косонсой": Биринчи дуранг ва яна сўнгги дақиқадаги гол

Кеча Ўзбекистон биринчилигининг 10-тур учрашувлари бўлиб ўтди.

Унда вакилларимиз Тошкентнинг "Оқ-Тепа" жамоасини ўз майдонида қабул қилишди. Дастлаб, учрашув жамоаларнинг тенгма-тенгликлари билан ўтди. Хужум уюштирган "Косонсой" учрашувнинг 31 дақиқасида ҳисобни очди. Бурчак тўпидан қайтган тўпни жамоамиз ҳимоячиси Азиз Қурбонов узоқ масофадан дарвозага йўллади. Голдан кейин футболчиларимиз ўйини салбий томонга ўзгарди ва бундан рақиб ҳужумчиси Темур Ҳакимов унумли фойдаланиб орадан 10дақиқа ўтгандан сўнг ҳисобни тенглаштирди. Биринчи бўлимга қўшилган 2дақиқа давомида ярим ҳимоячимиз Сардор Сотиволдиев чамаси 35 метрлардан рақиб дарвозасини ожиз қолдирди. Таъкидлаб ўтиш жоиз, биринчи бўлим якунланганидан сўнг стадионда тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Косонсой фахрийлари Наманган вилоятида Хотира ва қадрлаш кунига атаб ўтказилган футбол турнирида фахрли биринчи ўринни олганлари учун муносиб тақдирланишди ва муҳлисларнинг олқишларига сазовор бўлишди. Иккинчи бўлим ҳам биринчисидан фарқли ўлароқ анча кескинлиг билан бошланди. Хар иккала жамоа ҳам бугун чинакамига ғалаба учун майдонда тўп суришди. Рақиб жамоа кўплаб ҳужум уюштирди ва бу ҳужумлар самараси 54-дақиқага келиб ўз самарасини берди. Миржамол Жамолов рақиб футболчисига 11 метрлик жарима майдонида қўполлик ишлатди, буни кўрган Темур Тўхтасинов дарвозамизга пенальти белгилади. 11метрлик жарима зарбасини Темур Ҳакимов осонлиг билан дарвозага киритди. Ҳисоб тенглашди 2:2. Майдонда қўполликлар деярли кўп бўлди бугун ҳакам 4 маротаба сариқ карточка кўрсатди. Ўйин қизғин паллага кирганда футболчиларимиз ҳисобда олдинга чиқиб олишди. Жамоамиз тўпурарларидан бири Сардор Сотиволдиевнинг жарима зарбасидан йўллаган зарбасини рақиблар қайтаришди ва юзага келган пала-партишликдан биринчи лига тўпурари Даврони Исоқов фойдаланиб қолди. Жамоамиз футболчиси Бобурмирзо Каримовга бугун омад кулиб боқмади. Дарвозабон билан ёлғиз қолган Бобурнинг йўллаган зарбаси дарвоза устунидан юқорилаб кетди. Ўйинга қўшиб берилган 4дақиқа ичида "Оқ-Тепа" футболчилари ҳисобни дурангга етказишди. Амирххон Ибрагимов рақиб футболчисига қўполлик ишлатди ва бундан Тошкентлик футболчилар унумли фойдаланишди. Дарвозамизга учинчи голни "Оқ-Тепа"нинг 50-рақамли футболчиси Анвар Раҳимов киритди. Бугунги учрашув биринчи лиганинг марказий учрашуви эди. Шу куни Косонсой стадионига йиғилган 1723 нафар муҳлислар ҳақиқий футбол ўйинини томоша қилишди. Қўполликлар, хавфли вазиятлар, сариқ карточка, бурчак зарбалари. Ҳа, бугунги ўйин чинакамига жанговар тарзда ўтди. "Косонсой" дуранг натижадан сўнг 19 очко тўплаб турнир жадвалида бир поғона юқорилади (иккинчи ўрин). "Оқ-Тепа" эса турнир жадвалида 22 очко тўплаб пешқадам бўлиб турибди. Биринчи лига "Шарқ минтақаси"да жамоамиз аъзолари Даврон Исаков (7та) ва Сардор Сотиволдиевлар (6та) тўпурар бўлиб туришибди. "Косонсой" кейинги турда Тошкентга сафар уюштириб "Пахтакор-2" жамоаси билан куч синашади. Учрашув 1-июнь куни Тошкентда бўлиб ўтади. Энди сиз жамоамиз ҳақидаги янгиликларни расмий сайтимиз ва интернетдаги Твиттер саҳифаси орқали ҳам танишиб борасиз. "Косонсой"нинг Твиитердаги расмий сахифаси билан танишиш учун: бу ерга босинг. Бугунги ўйиннинг қисқача таҳлили (видео)си ва фотогалереясини тез орада сайтимиз орқали томоша қилишингиз мумкин.

"Косонсой" - "Оқ-тепа" 3:3 (2:1)
 
Голлар
:  А.Қурбонов (31), С.Сотволдиев (45+2), Д.Исоқов (78) - Т.Ҳакимов (41, 62-пен.), А.Раҳимов (90+4).
 
Косонсой: Дилмурод Мамаюсупов, Миржамол Жамолов, Азизжон Қурбонов, Сардор Сотволдиев, Бобурмирзо Каримов, Даврон Исоқов, Абдуғофур Абдулбоқиев, Абдулазиз Юсупов, Амирхон Ибрагимов, Комилжон Қўчқоров, Давлатбек Ёрбеков.
Захира: Камолиддин Усмонов, Зуҳриддин Абдумўминов, Шоҳрух Раззоқов, Нодиржон Одамхонов, Фозил Деҳқонов, Исроил Турсунов, Дилмурод Шодиев.
 
Оқ-тепа: Рустам Дадабоев, Темур Яфаров, Муҳамадали Файзуллаев, Иззатилла Абдуллаев, Жўрабек Собиров, Зафаржон Қорақулов, Анвар Раҳимов, Илдар Магдеев, Собир Усмонхўжаев, Темур Ҳакимов, Фарҳод Мирааҳматов.
Захира: Ислом Ёқубов, Сергей Рекун, Берумий Абдунабиев, Ойбек Эркинов, Маъруф Аҳмаджонов, Константин Петров, Абдужалил Ҳасанов.
 
Огоҳлантиришлар
:  М.Жамолов (54), А. Абдулбоқиев (90+2) – Т. Яфаров (27), А. Ҳасанов (81).

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика