Latest news

15:27Расман: "Барселона" швециялик вингер трансферини эълон қилди  0 15:00"Валенсия" ҳимоячиси "Арсенал"да — Here We Go!  1 14:34Швейцария юлдузи ҳам Саудия Арабистонига йўл олмоқда – музокаралар ижобий якунланди  0 14:05"Челси" Клублар ўртасидаги ЖЧда қанча ишлаб олди?  10 13:38Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Мираброр Усмонов Кубоги учун қайдномасини эълон қилди  6 13:05"Бавария" "Арсенал" аъзосини Санега ўринбосар сифатида кўрмоқда  0 12:37МЮ ва "Астон Вилла" "Челси" футболчисига даъвогар. Лондонликлар мўмайгина пул ишлаб олмоқчи  3 12:09Дарвозабон излаётган МЮда 2 та вариант бор  2 11:41"Динамо" Беларусга йўл олди  4 11:20"Бунёдкор" Иномов ортга қайтганини эълон қилди  0 10:55“Барселона“ яна бир ТОП футболчи учун курашда енгилди  8 10:28Сенсация қайд этган Энцо Мареска финалдан сўнг нималар деди?  26 09:55Расман. Бразилия терма жамоаси аъзоси Россия клубига ўтди  1 09:20Энрике мағлубият ҳақида фикр билдирди  34 08:41Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг икки нафар футболчиси “Нефтчи“ билан шартнома тузди  5

Космин Оларио: "Биз бонуслар ҳақида эмас халқимиз ҳақида ўйлаяпмиз" News

Космин Оларио: "Биз бонуслар ҳақида эмас халқимиз ҳақида ўйлаяпмиз"

Осиё Кубоги-2015 гуруҳ босқичи 3-туридан ўрин олган Ўзбекистон ва Саудия Арабистони учрашуви олдидан ташкил этилган матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Унинг биринчи қисмида Саудия Арабистони бош мураббийи Космин Оларио ва Омар Ҳавсави иштирок этди.

"Мельбурн" стадиони матбуот анжумани хонасига чамаси 20 нафарга яқин журналист ташриф буюрган. Мураббий ва футболчи стадионга бироз кечикиб етиб келишди. Матбуот анжумани тахминан 10 дақиқа кечроқ бошланди.

- Эртанги ўйиндан нималар кутаяпсиз?

"Асслому алайкум. Эртанги ўйин асабий ўтмайди. Тўғри бу учрашув плей-оффга чиқадиган жамоа номини аниқлаб беради. Бизни дуранг натижа ҳам қониқтиради. Ўтган икки баҳсда яхши ўйнагандик. Насиб қилса сўнгги турда ҳам шундай яхши ўйнашни истаймиз. Бор кучимизни ишга солиб чорак финалга чиқмоқчимиз", - деб гап бошлади Космин Оларио.

 "Эртага Ўзбекистонга қарши жуда қийин ўйин кутиб турибди. Биз фақат ғалаба учун майдонга тушамиз. Олдинги икки баҳсда яхши иштирок этдик. Тўғри дуранг ҳам бизни кейинги босқичга олиб чиқади, лекин ғалаба қозониб чорак финалга чиқмоқчимиз", - дейди Омар Ҳавсави.

- Дастлабки икки ўйинда икки хил ўйин услубини қўлладингиз. Ўзбекистон билан баҳсда қайси услубни қўллайсиз?

- Шогирдларим қандай ўйнаш кераклигини билишади. Уларга кўп нарсани ўргатишнинг ҳожати йўқ.

 - Охирги икки ўйинда ҳимояда жуда яхши ўйнадингиз. Эртага ҳам ҳимояда яхши ўйнай оласизми?
Омар Ҳавсави: -
Қисқа вақт давомида ўйинга тайёрландик. Ўзгаришлар бўлмаса керак. Олдинги ўйинлардаги каби яхши ҳаракат қилишга уринамиз.

- Ўйинларда таркибни тез-тез ўзгартириб турасиз. Бунинг сабаби нима?

- Мен доим рақибга қараб таркиб танлайман. Баъзан рақиб кучли бўлади, баъзан кучсизроқ. Бу нормал ҳолат деб ҳисоблайман.

- КХДРга қарши ўйинда ғалаба қозондинглар. Шу ўйин ҳақидаги фикрларингиз...
Омар Ҳавсави: -
Биз мухлисларни бахтли қилган бўлсак хурсандмиз. Кейинги босқичга чиқиб уларни янада хурсанд қилишни истаймиз.

- Австралия ёки Жанубий Кореядан бири чорак финалда тўқнаш келиши мумкин. Қайси бири қулай рақиб? Ўзбекистонга қарши ўйинда иккита ҳужумчи билан ўйнайсизми?

- Ҳозирча кейинги босқич ҳақида эмас эртанги баҳс ҳақида ўйлаяпмиз.

Икки ҳужумчини тушуриш ҳақида эртага ҳал қиламан. Бу борада ҳозир ҳеч нима дея олмайман. Аниғи шуки биз ғалаба учун ўйнаймиз.

- Терма жамоага яқинда келдингиз. Саудия Арабистонига кўникиб қолдингизми?

- Мураббийлик иши оғир шу боис ҳамон ўрганишда давом этаяпман.

- Матбуотда чиққан Саудия Арабистони терма жамоаси чорак финалга чиқса ҳар бир футболчига катта пул мукофоти тақдим этилиши ҳақидаги хабарлар қанчалик тўғри?

- Бу хабарни эшитганим йўқ. Бонус ҳақида эмас Саудия Арабистони халқини хурсанд қилиш ҳақида ўйлаяпмиз.

- Осиё Кубогида 4-4-2 тактикасида ўйнадик. Бу бизга мос тактиками?

- Биз рақибга қараб тактика танлаймиз. Эртага қандай тактикада ўйнашимизни эртага кўрасизлар.

- Агар жамоа гуруҳдан чиқса Саудия Арабистони терма жамоасида кўп вақт ишлайсизми?
- Мураббийлик тақдири жуда ўзгарувчан эртага нима бўлишини билмайман.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика