Latest news

20:50Саудия Арабистони. "Ал Файҳа" ўз майдонида дуранг қайд этди, Шукуров тўлиқ ўйнади  0 20:14Эрон. Ўткир Юсупов пенальти қайтариб, "Фулад"га дуранг тақдим қилди  5 19:59Хосеп Гвардиола "Реал"га қарши ўйинлар ҳақида: "Бу худди дербидек бўлиб қолди"  49 19:33Эдвин ван дер Сар Андре Онананинг ёнини олди  1 19:05Озарбайжон чемпионати. Умарали Раҳмоналиев захирага олингач, "Сабаҳ" ғалабани қўлдан чиқарди  5 18:38"Реал" ТВ ЕЧЛ қуръасидан кейин: "Ортиқ ҳеч ким "қайноқ тўпчалар" хақида гапира олмайди"  47 17:44Европа Лигаси. Шомуродов ва "Рома" "Порту"га қарши — плей-офф босқичига қуръа ташланди   8 17:31"Реал" ва "Ман Сити" 4-бор ЕЧЛ плей-оффида тўқнаш келади  80 16:47Расмий хабар: Абдуллоҳ Олимов - ФарДУ футболчиси!  1 16:25ЕЧЛ. Плей-оффга қуръа ташланди. "Манчестер Сити" - "Реал Мадрид"  114 16:15"Ал Ҳилол" "Реал"га 30 миллион евро таклиф қилган. Қизиғи, Винисиус учун эмас  7 16:00Ҳамидулло Абдуҳамидов: "Жароҳатлардан сўнг футбол билан хайрлашиш фикри пайдо бўлган эди"  1 15:23Ислом Исмоилов: "Саудия Арабистони билан ўйинда икки хил тактикани синовдан ўтказдик"  3 15:14"Қизилқум" яна бир легионер билан шартнома имзолади  3 14:48Хендерсон "Аякс" сафида майдонга тушишдан бош тортяпти  4

Koronavirus Info. 30 март санасидан Ўзбекистонда шахсий автомобиллар ҳаракатига чекловлар жорий этилади News

Koronavirus Info. 30 март санасидан Ўзбекистонда шахсий автомобиллар ҳаракатига чекловлар жорий этилади

Телеграмдаги расмий "Koronavirus Info" каналидаги энг муҳим хабарларни тақдим этиб борамиз.

РЕСПУБЛИКА МАХСУС КОМИССИЯСИ АХБОРОТИ

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг топшириғига мувофиқ, коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика махсус комиссиясининг қарори билан бир қатор чекловлар ўрнатилиб, муайян чоралар кўрилмоқда.

Хусусан, 2020 йил 30 март соат 06:00 дан 20 апрель соат 00:01 га қадар ВИЛОЯТЛАРАРО, ТОШКЕНТ ВА НУКУС ШАҲАРЛАРИ ҲАМДА ВИЛОЯТЛАР МАРКАЗЛАРИДА Давлат хизматлари марказлари томонидан бериладиган махсус рухсатнома (стикер)лар асосида автотранспорт воситалари ҳаракатланишига рухсат берилади.

Мазкур рухсатномалар қуйидаги фаолиятларни амалга ошириш учун бириктирилган автотранспорт воситаларига тақдим этилади:

- озиқ-овқат маҳсулотлари, дори воситалари ва тиббий буюмлар савдоси билан шуғулланадиган ташкилотларнинг хизмат автотранспорт воситалари, шунингдек, мазкур ташкилотларда доимий меҳнат фаолиятини амалга ошираётган ходимларнинг шахсий автотранспорт воситалари;

- Санитария ва гигиена маҳсулотларини (коронавирус инфекциясидан ҳимояловчи ва дезинфекция қилувчи воситалар) ишлаб чиқарувчи ва чакана савдо, дорихона фаолияти билан шуғулланувчи юридик ва жисмоний шахсларнинг автотранспорт воситалари;

- Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ ва Зангиота туманларида, Тошкент шаҳрининг Олмазор, Чилонзор ва Яшнобод туманларида барпо этилаётган шифохона ва хиёбонлар қурилишига жалб этилган юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларга тегишли автотранспорт воситалари.

- Бунда, юридик ва жисмоний шахсларнинг ишчи ходимлари марказлашган тартибда автобус (микроавтобус) орқали Корақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳри, Тошкент шаҳри ва вилоят марказларига киритиши белгилаб қўйилмоқда.

Шу билан бирга, республика махсус комиссиясининг қарори билан кўчаларда ҳаракатланиши учун қуйидаги автотранспорт воситаларига махсус рухсатнома талаб этилмайди:

- Ўзбекистон Республикаси ва хорижий давлатларнинг дипломатик хизмати ходимлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг таклифларига мувофиқ ташриф этилган халқаро ташкилотларнинг делегациялари аъзоларининг тегишли автотранспорт воситаларига;

- Аҳоли ва ташкилотларга коммунал хизмат кўрсатувчи ташкилотларга (газ, электр энергияси, иссиқлик таъминоти, совуқ сув, сув оқава ва бошқа ташкилотлар) тегишли автотранспорт воситаларига;

- алоқа хизматларини кўрсатувчи ташкилотларга тегишли автотранспорт воситалари ҳамда “Ўзбекистон почтаси” АЖнинг почта жўнатмаларига;

- тижорат банкларига тегишли хизмат автотранспорт воситаларига;

- тиббий ва эпидемиологик хизматлар кўрсатувчи корхоналарнинг автотранспорт воситаларига;

- ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва махсус ҳамда қутқарув корхоналарининг автотранспорт воситаларига;

- N1, N2 ва N3 тоифага кирувчи автотранспорт воситаларига ҳамда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини олиб келаётган М1 (бир нафар йўловчи билан) тоифадаги автотранспорт воситаларига;

- вилоят, шаҳар ва туман ҳокимлари ва уларнинг ўринбосарларининг автотранспорт воситаларига;

- йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланиш лицензиясига эга бўлган йўналишсиз таксиларга (ўзларининг рўйхатдан ўтган маъмурий ҳудуди доирасида) йўловчиларсиз, етказиб бериш хизмати (курьер, доставка)ларига;

- етказиб бериш хизмати (кейтеринг) ташкилотларининг автотранспорт воситаларига, шунингдек, йўловчи ташиш хизматини кўрсатувчи ташкилотларнинг етказиб бериш хизматини кўрсатаётган автотранспорт воситаларига;

- фуқароларга кечиктириб бўлмайдиган тез тиббий ёрдам кўрсатиш (ҳомиладорлик, тан жароҳати, инсон ҳаётига хавф туғдираётган бошқа ҳолатлар) билан боғлиқ ҳолларда тиббиёт муассасасига бораётган ва ундан қайтаётган шахсий автотранспорт воситаларига;

- дафн маросимларида хизмат кўрсатувчи махсус автотранспорт воситаларига;

- йўл-патрул хизмати автомобиллари ёрдамида кузатилаётган автотранспорт воситалари шулар жумласидан.

Қайд этиш лозимки, махсус рухсатнома талаб этиладиган автотранспорт воситаларига (тегишли тасдиқловчи ҳужжатларни илова қилган ҳолда) Махсус рухсатномалар бериш тизими жорий йилнинг 29 март соат 09:00 дан амалиётга жорий этилади.

Адлия вазирлиги томонидан бериладиган махсус рухсатнома асосида ҳаракатланадиган бошқа автотранспорт воситалари фақатгина ушбу муассаса ва ташкилотлар фаолияти билан боғлиқ ҳолда ҳаракатланишига рухсат берилади. Шахсий манфаат йўлида фойдаланиш қатъиян ман этилади.


#уйдақолинг

#ваҳимасизкарантин

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика