Коронавирус билан касалланган Мальдини ўзи ва ўғлининг ҳолатини гапирди
24 mar 2020 20:10
News
Коронавирус билан касалланган Мальдини ўзи ва ўғлининг ҳолатини гапирди
“Милан” директори Паоло Мальдини ҳамда унинг ўғли Даниель яқинда COVID-19 инфекциясини юқтириб олгани маълум бўлганди.
“Ижтимоий тармоқлар орқали мен ва ўғлимнинг соғлиғини сўраб, қўллаб-қувватлаган ҳамда бизга қайғурганларнинг барчасига миннатдорчилик билдираман. Бизда ҳаммаси яхши, 1 ҳафтадан кейин тузалиб кетишимиз керак.
Шунингдек, фавқулодда вазиятда вазифасига профессионал ёндашган шифокорлар, ҳамширалар, тиббиёт ходимлари ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш вакилларига раҳмат айтмоқчиман. Сизлар бизнинг италиялик эканлигимиз билан фахрланишимизга сабабчисиз”, дейди “россонерилар” афсонаси.

Link :
Source : Football Italia
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Райо Вальекано"ни мағлуб эта олмади
АПЛ. "Манчестер Сити" "Ливерпул"ни йирик ҳисобда таслим этди, Ҳусанов эса...
Comments