Latest news

18:28Флик кетма-кет икки мағлубиятдан кейин "Барселона" футболчилари билан жиддий суҳбат ўтказди  1 18:006 ёшда ватанни тарк этиш, полиция машинасидаги сайр ҳамда матонали онанинг ўлими ҳақидаги қайғули ҳикоя – "Пахтакор"нинг янги легионери билан танишамиз  0 17:29Расман: Тибо Куртуа француз клуби эгаларидан бирига айланди  1 17:02Қотиллик учун жазо ўтаган "Фламенго" собиқ сардори футболга қайтди  0 16:34Ла Лига жамоаси мураббийи Фабрицио Романони ёлғонда айблади  0 16:06"ТерДУ" назорат учрашувида "Қўқон-1912"ни енгди  0 15:39Расман: "Шўртан" грузиялик ҳимоячи, ивуарлик ҳужумчи ва яна 3 нафар легионер жалб этди  1 15:18Республика футбол академияси Про лигада қатнашади  5 15:02Ўзбекистонлик ҳакам аёллар ўртасидаги ЖЧ саралаш ўйинларини бошқариб боради  1 14:41Қишда Ўзбекистонга келган энг қиммат легионерлар  7 14:35"Реал" Винисиусга нисбатан ирқчилик ҳақоратлари иши бўйича УЕФАга далилларни топширди  18 14:07"Ливерпуль" универсал футболчиси билан музокараларда олдинга силжиди  2 13:40"Барселона" ярим ҳимоячиси билан ҳамкорликни давом эттирмоқчи  0 13:13Расман: "Насаф" собиқ футболчиси "Хоразм"га ўтди  1 12:51Влахович Испанияга кўчиб ўтади  6

Кореяликлар рақибни чалғитиш учун рақамларни алмаштиришди News

Кореяликлар рақибни чалғитиш учун рақамларни алмаштиришди

Жанубий Корея терма жамоаси бош мураббийи Син Тхе Ён турнир бошланишидан аввал рақибнинг унинг жамоасига бераётган эътиборидан ҳавотирланди.

Тактика ва футболчилар жойини сир сақлаш учун мураббийлар штаби айёрликка қўл урди.

Кореялик футболчилар очиқ машғулотда рақамсиз қора либосларда шуғулланишди.

Син Тхе Ённинг фикрича, айғоқчилар унинг ғояларини била олишмайди - улар жанубий кореялик футболчиларни ажрата олишмайди.

"Жамоамиз хотиржам. Агар ўйлаганимизни амалга ошира олсак, натижага эришамиз!

Барча мураббийлар рақиб уларнинг жамоасини кузатаётгани ҳақида ўйласа керак.

Жанубий Корея терма жамоаси футболчиларининг либосида тўрт хил рақам. Бу шведларни чалғитиш учун. Атайин формадаги рақамларни алмаштирдик - европаликлар кореялик ўйинчиларни ажратиши қийин. Бундан фойдаланишга уриндик.

Эртага Швеция сафида ким майдонга тушишини биламиз. Швеция эса Корея таркибида кимлар ўйнашидан бехабар".

Жанубий кореяликларнинг ҳавотири бекор эмас экан. Швеция терма жамоаси бош мураббийи ассистентларидан бири Лассе Якобссон Осиё жамоасини Австриядаги йиғиндан бери кузатиб юргани маълум бўлди.

Бироқ шведлар устози Янне Андерссон тезда уни оқлади: "Лассе Жанубий Корея тактикасини ўрганиш билан шуғулланди. У машғулот ёпиқ эканлигини билмаган. Буни нотўғри тушунганлардан узр сўрайман".

Шведлар ЖЧ-2018дан олдин психолог билан ишлагани аниқланди. Бироқ бош мураббийнинг сўзларига кўра, у спорт масалалари бўйича маслаҳатчи экан.

Биринчи ўйин натижасига кўра, шведларнинг тайёргарлиги фойдалироқ бўлиб чиқди.

Rating: +11   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика