Latest news

22:35АПЛ. "Манчестер Сити" - "Ливерпуль" 0:2 (матнли трансляция)  130 22:32"Челси" Ла Лигадаги ҳимоячи билан шартнома имзоламоқчи  0 22:10Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Жирона"ни мағлуб этиб, очколар бўйича "Барса"га етиб олди, 39 ёшли Модрич ўйинда ҳисобни очди  59 21:56Гризманн ўзининг "Атлетико"даги келажагини белгилаб олди  0 21:08Сон Хён Мин "Манчестер Юнайтед"га ўтиши мумкин?!  4 20:48"Бавария" — "Айнтрахт". Таркиблар маълум  0 20:32"Бани Яс" — "Ал Ваҳда". Эркинов захирада  0 20:01Тибо Куртуа Тедесконинг истеъфосидан сўнг Бельгия терма жамоасига қайтишни хоҳламоқда  7 19:39"Манчестер Юнайтед" ёзда "Барселона" футболчиси билан шартнома имзолашга уриниб кўради  5 19:17U-20 Осиё кубоги. Корея Республикаси пенальтилар сериясида Ўзбекистонни мағлуб этиб, ярим финал ва жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди  417 18:31А Серия. "Наполи" меҳмонда "Комо"га мағлуб бўлди ва биринчи ўринга қайтиш имкониятидан фойдалана олмади  7 18:25Рафаэл Леау Саудия Арабистонига йўл олиши мумкин  1 17:58"Арсенал" Мойзе Кинни 52 млн еврога харид қилиши мумкин  2 17:21АПЛнинг икки гранди де Йонгнинг трансфери бўйича "Барселона" билан боғланди  3 16:55Ўртоқлик ўйини. "Нефтчи" Молдова жамоасини мағлуб этди  6

Контенинг еврокубоклардаги омадсизлиги давом этади — "Спортинг" 40 сония ичида "Тоттенхэм"га иккита гол урди (мутолаа учун) News

Контенинг еврокубоклардаги омадсизлиги давом этади — "Спортинг" 40 сония ичида "Тоттенхэм"га иккита гол урди (мутолаа учун)

89-дақиқагача дуранг ўйнашаётган эди.

Антонио Контенинг "Тоттенхэм"и мавсумни ажойиб ошлади — жамоа АПЛда мағлубиятсиз кетмоқда (4та ғалаба ва 2та дуранг), Чемпионлар лигасида ҳам "Марсель"га қарши ғалаба билан бошлашди. Аммо, омадли серияни кутилмаганда Лиссабоннинг "Спортинг" клуби бузиб қўйди — ўйин сўнггида 3 очкога эга чиқишди.


Ўйин давомида хавфли вазиятлар унча кўп бўлмади, аммо тахминан 70-дақиқаларда "Тоттенхэм" ўз мақсадига барибир эришадигандек кўринди. Деян Кулусевски ўйинга жуда фаол киришди, Лондон жамоаси босим қилди — иккита яққол вазият яратди. Аммо, "Спортинг" аввалига ўйинни четга сурди, сўнгги дақиқаларда эса кўплаб вазиятларни яратди.


88-дақиқада ўнг латераль Педро Порро қанотдан марказга ўтди ва зарба берди, Льорис тўпни қийинчилик билан чиқариб юборди. Захирадан ўйинга тушган Паулиньо (португалиялик марказий ҳужумчи, "Барса" собиқ ўйинчиси эмас) бош билан дарвозани ишғол қилди.



Лиссабонлик мухлислар голни нишонлаётган бир пайтда, мураббий Рубен Аморим майдонга бразилиялик вингер Артур Гомесни туширди, у эса қанотда ҳимоячиларни алдаган ҳолда, иккинчи голни урди. Ҳақиқий Joga Bonita.



Голлар орасида уч дақиқа атрофида вақт ўтди, аммо аслида атиги 43 сония ўйин вақти — 2 дақиқа ўйинчи алмаштиришга кетди.


Хулоса: Рубен Аморим икки захираси билан ўйинни ўзгартириб юборди. "Спортинг" ушбу ёзда майдон марказидаги асосий ўйинчиларини йўқотди (Жоау Палинья ва Матеуш Нунеш) ва мавсумни оғир бошлади, аммо Чемпионлар Лигасида 2та ўйин ва 2та ажойиб ғалабалар.


ВИДЕО  ЕЧЛ. "Спортинг" - "Тоттенхэм" 2:0


Ва бу қийин гуруҳда етарли даражада олдинга силжиш.


Конте тез-тез еврокубоклардан чиқиб кетади — ҳатто ЧЛ гуруҳидан ҳам кўпинча чиқолмаган


Антонио Конте "Спортинг"нинг илк голидан сўнг ёмон аҳволда кўринди. Унинг жамоалари еврокубокларга қадар етиб бормаслигига кўниккан. Аммо, бунга кўникиш ҳам мумкинми?




Шунчаки ўйлаб кўринг, ушбу мавсумни ҳисобга олмаса, Контенинг 5 жамоасидан 3таси гуруҳлардан чиқа олмаган — булар жуда ҳам кучли "Ювентус" (2013/14 йилги мавсум) ва "Интер" (2019/20 ва 20/21) эди.


Аммо, Конте ҳатто плей-оффга чиққанда ҳам, ёки тўхтаган ёки 2013 чорак финалдан мусобақани якунлаш учун 1/8 финалда "Селтик"ни мағлуб этган.


Европа лигасида яхшироқ: у ерда "Интер" билан финалда мағлубият ва "Ювентус" билан ярим финал — ачинарли, сабаби уйдаги финалсиз қолиб кетишганди.


"Тоттенхэм" билан ҳам еврокубоклардаги муваффақиятсизлик давом этди: дастлаб Словениянинг "Мура" жамоасига ютқазишди, сўнгги турда эса жамоадаги коронавирус билан боғлиқ муаммо сабаб ўйинга боришмади ва техник мағлубият олишди.


Бу тасодифми ёки сабаб борми?


Контега еврокубокларда Б режаси етишмаслигини айтишади. Жамоасида нимадир яхши кетмаётган бўлса, у захира варианти таклиф эта олмайди.



"Конте даражасидаги мураббий ўз пайтида ғояларидан воз кечиб, жамоага фойда келтирадиган ўзгаришларга қўл ура олиши керак", — деб ёзди "Интер"га мухлислик қиладиган журналист Фабрицио Бьязин. Бу ҳақда Капелло, Вьери, Матерацци ва бошқа кўплар айтишган.


Яна бир муҳим жиҳат — Антонио учун ўйинга тайёргарлик муҳим, аммо ҳафта ўртасида ўйин ташкил этилса, у керакли вариантни ишлаб чиқишга улгурмайди.


"Тоттенхэм" босси Дэниэл Леви 170 миллион евролик сармоядан сўнг "Спортинг", "Марсель" ва "Айнтрахт" ўрин олган гуруҳдан чиқишни кутаётгани аниқ.


Б режани излашга тўғри келади.


"Спортинг" (Португалия) – "Тоттенхэм" (Англия) 2:0

Голлар: 1:0 – 90 Паулинью, 2:0 – 90 Артур.

"Спортинг": Адан, Порро, Коатес, Матеус Рейс, Инасиу, Нуну Сантуш (Эшгайю, 90), Угарте, Морита (Александропулос, 71), Педру Гонсалвеш, Эдвардс (Артур, 90), Тринкау (Паулинью, 76).

"Тоттенхэм": Льорис, Эмерсон, Дайер, Дэвис, Ромеро, Перишич, Хейбьерг, Бентанкур, Сон Хён Мин (Кулусевски, 72), Кейн, Ришарлисон.

Огоҳлантиришлар: Бентанкур (61), Морита (63), Матеус Рейс (75), Эмерсон (81), Хейбьерг (84).


Sporting CP

Paulinho - 90', Arthur - 90'

Champions League Grp. D . Round 2

13/09/2022, 22:45

0
:
2
Finished

Tottenham Hotspur

Stadium: Estadio Jose Alvalade, 39899 spectators

Referee: Srdjan Jovanovic

45'
90'
63'  Hidemasa Morita
71'  Hidemasa Morita (Sotiris Alexandropoulos)
75'  Matheus
76'  Trincao (Paulinho)
90'  Paulinho
90'  Pedro Goncalves
90'  Marcus Edwards (Arthur)
90'  Nuno Santos (Ricardo Esgaio)
90'  Arthur
61'  Rodrigo Bentancur
72'  Heung-Min Son (Dejan Kulusevski)
81'  Emerson Royal
84'  Pierre-Emile Hoejbjerg




Алишер Остонов таржимаси

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика