Latest news

11:50АПЛнинг икки гранди 115 млн еврога баҳоланган футболчи учун "Манчестер Юнайтед" билан баҳслашади  0 11:22Кейн АПЛга қайтиш ҳақида ўйламаяпти: "Менга "Бавария"да ўйнаш ёқади. Шартномани узайтиришни муҳокама қилишимиз мумкин"  1 10:45"Қизилқум" 5 йилдан буён Наманганда гол ура олмаяпти  0 10:17"Ливерпуль" футболчиси учун мавсум якунланди  1 09:50Асосий рақиб мағлуб этилганидан сўнг Роналду қисқа фикр билдирди  12 09:21"Андижон" 14 йилдан сўнг ОКМКни мағлуб этди  3 08:53Гвардиола: "Ҳусановнинг ўйинидан қониқиш ҳосил қиляпман"  2 08:26Миржалол Қосимов мураббий сифатида илк бор "Андижон"га ютқазди   4 08:10Суперлига. "Андижон" – ОКМК 1:0   3 07:56Фабио Каннаваро ҳам Ўзбекистонга "йўқ" дегани айтилмоқда - манба  38 07:40Суперлига. Лушанни истеъфога чиқарган "Навбаҳор" бугун "Қизилқум"ни меҳмон қилади  1 02:00"Интер" президенти А Серия даражасини баҳолади  1 01:29Бундеслига. "Бавария" йирик ғалаба қайд этди, Харри Кейн мавсумдаги 10-голини урди  3 01:10Энцо Мареска: "Дарвозабонлар бўйича муаммо йўқ"  3 00:57Саудия Арабистони. "Ал Насср" Мане ва Роналдунинг голлари эвазига "Ал Иттиҳод"ни мағлуб этди  27

Конте: "Совринли ўринларга курашиш учун шунга мос футболчилар бўлиши керак" News

Конте: "Совринли ўринларга курашиш учун шунга мос футболчилар бўлиши керак"

"Тоттенхэм" устози Антонио Конте яна бир бор трансферларга мухтожлигини айтди.

- Бернардески ва Кулусевски "Лидс" билан ўйин натижасини ҳал қилишди. Улар бир йил олдин айнан шу мақсадда жамоага олиб келинганди. Жамоада энди улар ўз ролини топиб олишмоқда. Январь ойида "Тоттенхэм" қандай трансферларни режалаштирмоқда?

- Барчангиз яхши биласизки, совринлар учун курашишга, рақобатбардош бўлишга, соврин ютишга юқори даражали футболчилар керак. "Манчестер Сити", "Ливерпуль", "Челси" каби жамоалар бунга мисол бўла олади. Улар ростдан ҳам кучли жамоалар. Уларнинг таркиби юқори даражали футболчилардан тузилган.

Бир йил олдин биз 7-ўрин сабабли Конференциялар лигасида ўйнадик. Вақт керак. Сабр қилиб, трансферлар амалга ошириб, таркибни кучайтириб, сифатни кўтариш керак. Бугун биз Кулусевски ва Ришарлисон ўртасидаги тафовутни кўрдик.

Мураббий сифатида мен учун улар билан ишлаш муҳим. Родригонинг ўсиши ёки Хейбьергнинг яхшиланишини кўрасизми ёки йўқ, билмайман. Бироқ мен жамоада катта ривожланиш борлигини кўриб турибман. Футболчиларнинг даражасини ошириш учун вақт талаб қилинади. Биз Премьер-лига деб номланган катта рақобатга эга лигада совринли ўрини олмоқчимиз. Бунда футболчининг сифати жуда муҳим, - деди Конте.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика