Конте: “Мағлубиятларни жуда ёмон кўраман”
20 feb 2022 08:00
News
Конте: “Мағлубиятларни жуда ёмон кўраман”
“Шубҳасиз, баҳс эмоцияларга бой ўтди. Қойилмақом ўйин бўлди. Уни яхши ўтказдик ва режа бўйича ҳаракат қилдик.
“Ман Сити” умумий учрашувнинг 65-70 дақиқаси давомида тўпга эгалик қилди, шу боис тактик жиҳатдан зўр ўйнашимиз зарур эди. Аммо ҳимояланаётганда ҳам биринчи навбатда ҳужум ҳақида ўйлашимиз керак эди.
Фантастик жамоага қарши баҳсда вазиятлар яратдик ва ажойиб голлар урдик. Бу ғалаба бизга ишонч беради. Қаторасига уч мағлубиятдан кейин “Ман Сити” билан курашиш осон бўлмади.
Лекин бу шундай давр, қўшиб боришга ҳаракат қилмоқдамиз. Мағлубиятларни жуда ёмон кўраман. Бунга муносабат билдиришимиз жуда муҳим саналарди.
Албатта, Харри Кейн биз учун жуда ҳам муҳим футболчи. Бугун ҳужумчиларимиз жуда яхши ўйнади. Харри тўпни яхши ушлаб турди.
Бироқ, битта ғалаба кифоя қилмайди. Ундан олдин эса кетма-кет 3 ўйинда ютқазганимизни ёддан чиқарманг. Лекин, “Сити”ни таслим этиш ажойиб бўлди”, дейди Конте.
Similar news
championat.asia
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди
Португалия ЖЧ йўлланмасини қўлга киритганидан сўнг Роналду қисқа фикр билдирди
"Шармандалик, бу шармандалик!"
Comments