Конференциялар Лигасига қура ташланди: "Челси" Қозоғистонга боради, "Бетис" Молдовага сафар қилади
30 aug 2024 18:53
News
Конференциялар Лигасига қура ташланди: "Челси" Қозоғистонга боради, "Бетис" Молдовага сафар қилади
Монакода Конференциялар Лигасининг 2024/25 йилги мавсуми умумий босқичига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.
36 та жамоа ўз рақибларини билиб олди.






Конференциялар Лигасининг гуруҳ босқичи 3 октябрда бошланади ва 19 декабрда якунланади. Очколар умумий жадвалда ҳисобга олинади. Энг яхши саккизта жамоа тўғридан-тўғри 1/8 финалга йўл олади. Қолган саккизта йўлланма 9-24-ўринларни эгаллаган жамоалар ўртасида плей-офф босқичида ўйналади. 25-36-ўринларни эгаллаган жамоалар еврокубоклардаги иштирокини тўхтатади.
Гуруҳ босқичи ўйинларининг якуний тақвими ва бошланиш вақтлари 31 августдан кейин эълон қилинади, чунки Чемпионлар Лигаси ва Европа Лигаси жамоалари ўша куни бир шаҳарда ўйнамаслиги лозим.
Link :
Source : Championat.asia
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
ЕЧЛ. Дастлаб гол ўтказиб юборган "Барселона" якунда "Айнтрахт"ни мағлубиятга учратди
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Comments