Latest news

16:17Расман: "Машъал" шимолий македониялик форвард билан шартнома тузди  0 15:55САфарда "Локомотив" меҳмони. Темурхўжа Абдухолиқов ва Садриддин Абдуллаевдан интервью  0 15:54Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  100 15:38Томас Тухель Англия терма жамоаси билан шартномасини узайтирди  0 15:17"Лочин" назорат учрашувида "Арал"дан устун келди  0 14:53Испания терма жамоасида йўқотиш  0 14:25Шелль "Реал"ни бошқарган биринчи африкалик мураббий бўлмоқчи  2 13:57"Пахтакор" таркибига "Леганес" ва "Фрозиноне" собиқ ҳужумчиси келиб қўшилади  6 13:30Игорь Суров: "Машъал"да катта салоҳият мавжуд"  3 13:03"Машъал" ва "Қўқон-1912" собиқ футболчиси ҳалок бўлди  7 12:35U-17 Осиё Кубогига қуръа ташланди: Ўзбекистон Австралия ва Ҳиндистон билан бир гуруҳда  11 12:24"Ўзбекнефтгаз" "Насаф", "Бухоро" ва "Бунёдкор" клубларини молиялаштиришни тўхтатмоқда  37 11:53"Мақсадим — аёллар футболи ривожига ҳисса қўшиш" — Ўзбекистон аёллар терма жамоаси бош мураббийи Котрина Кулбите  0 11:27"Бунёдкор" ФК: "Муроджон Алиев одатий кун тартибида фаолият юритмоқда"   4 11:16"Динамо" Кингсли Сарфо бўйича баёнот берди  3

Комилжон Мирзабоев: “Янги мавсумдаги режалармиз улкан” News

Комилжон Мирзабоев: “Янги мавсумдаги режалармиз улкан”

Якунига етган мавсумни “Нефтчи” жамоаси тўққизинчи ўринда якунлади. Бу натижа албатта жамоа мухлисларга ёқмагани бор гап.
 Хўш, янги мавсумда клубда қандай ўзгаришлар содир бўлиши мумкин? Жамоа кейинги мавсумда қандай натижани кўзламоқда? Шу каби саволларга жавоб топиш мақсадида “Нефтчи” ПФК раиси, Фарғона футболининг жонкуяр раҳбари Комилжон Мирзабоев билан суҳбатда бўлдик.

- Комилжон ака, аввало, “Нефтчи” ўринбосарлари бронза медалини қўлга киритгани билан табриклайман. Сиз бу натижани кутганмидингиз?

- Табрик учун раҳмат. Албатта, мен жамоада иш бошлаганимдан кейин “Нефтчи”нинг имкониятларини чамалаб кўрдим. Ростини айтсам, ўринбосарларимиз ўз олдиларига қўйган вазифани бажаришди. Бу борада жамоа мураббийи Сергей Ковшов ва футболчиларининг саъйи-ҳаракатларини алоҳида эътироф этиш лозим. Улар ҳар бир ўйинда катта ҳажмдаги ишларни амалга оширишди.

- Асосий таркиб вакиллари эса мавсумни у қадар муваффақиятли ўтказа олишмади. Бунинг боиси нимада? Умуман олганда, мавсум сизда қандай таассурот қолдирди?

- Биласизми, мен клубга келганимда жамоа жар ёқасида қолганди. Аста-секинлик билан барча муаммолар бартараф этила бошланди. Жорий мавсумда асосан жамоани шакллантириш йўлида иш олиб бордик. Алабатта, мавсумда яхшироқ натижа қайд этишга ҳаракат қилдик. Аммо кутилмаган мағлубиятлар режаларимизни бардоб қилди.

Таассуротлар ҳақида тўхталадиган бўлсам, мавсум биз учун икки хил ўтди. Аввалига кетма-кет ғалабалар кейин эса мағлубиятлар серияси.

- Сўнгги турдаги мағлубиятлар сабаби нимада?

- Юқорида таъкидлаб ўтганимдек, айрим ўйинларда омадимиз келмади. Футболда омаднинг ўрни беқиёс. Масалан, рақибларимиз дарвозаси олдида кўплаб голга тортадиган вазиятларни яратдик, лекин тўп дарвозага киришни истамади. Аксига олиб, рақибларимиз оддий ҳолатларда тўп киритишди. Бундан ташқари, мавсум якунига келиб кетма-кет совринли ўринлар учун курашаётган жамоалар билан ўйнашимизга тўғри келди.

- Амет Мемет тақдири қандай кечади? Янги мавсумда янги бош мураббий олиб келинадими?

- Янги мураббий борасида гап бўлиши мумкин эмас. Амет Абдуллаевич жамоани қийин аҳволда қабул қилиб олганди ва унга ўзи истаган жамоани шакллантириш учун вақт етишмаганди. Шундай бўлса-да, ушбу мутахассис яхши натижа қайд этишга ҳаракат қилди. Янги мавсумда ҳам Амет Мемет билан ҳамкорликни давом эттирмоқчимиз.

- Кўплаб футболчиларнинг шартномаси якунига етмоқда. Улар билан битим ўзайтириладими? Эҳтимол, янги мавсумда янги футболчилар таркибга келиб қўшилар?

- Шуни айтиш жоизки, шартномаси якунига етаётган футболчиларнинг айримларини жамоада олиб қолмоқчимиз.  30 ёшдан ошган ўйинчилар билан хайрлашишга тўғри келади. Лекин жамоанинг узаги сақланиб қолинади. Қолаверса, яхши натижага эришиш учун таркибимизни тажрибали футболчилар билан тўлдирамиз. Айни дамда кенг кўламли селекция ишлари олиб борилмоқда. Кўз остимизга олиб қўйган кўплаб ўйинчилар бор. Аммо ҳозир уларнинг номини ошкор этмоқчи эмасман.

- Ҳар йили жамоа хорижда йиғин ўтказиш одатга айланган. Бу йил ҳам шундай йиғинлар ўтказиладими?

- Албатта, февраль ойида Туркияда йиғин ўтказиш режалаштирилган.

- Янги мавсумдаги режалар қандай?

- Янги мавсумдаги режаларимиз улкан. Биласиз, фарғоналик футбол мухлислари ҳар доим “Нефтчи”дан яхши натижа кутишади. Мақсадимиз жамоанинг олдинги салоҳиятини тиклаш. Бу борада ҳар қандай қийинчликларни енгиб ўтишга тайёрмиз. Бир сўз билан айтганда, доимо изланишдамиз.

- Ўринбосарлар таркибида ҳам ўзгаришлар бўладими?

- Ҳа, бу йил ўринбосарлар сафида тўп сурган уч нафар футболчи – Отабек Зокиров, Умид Қодиров ва Достон Турсунзодалар асосий таркибга қўшилишади.  Ўринбосарлар таркибида эса асосан 1994-1996 йилда туғилган ўсмирлар ҳаракат қилишлари эҳтимолдан ҳоли эмас.

Аброр Деҳқонов суҳбатлашди
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика