Latest news

20:56ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  0 20:35Расман: "Динамо" Жалолиддин Жумабоев билан шартномани узайтирди  0 20:15Эвра: "Аморим "Манчестер Юнайтед" учун жонини беришга тайёр"  3 19:53"Интер" ҳимоячиси йил охиригача сафдан чиқди  0 19:38Расман: "Динамо" Санжар Қодирқулов билан шартномани узайтирди  1 19:19Расман: Олександр Кучеренко - "Локомотив" футболчиси  2 18:57Манба: "Милан" Алиссон билан шартнома тузмоқчи  2 18:29"Челси" ва "Реал" "Ноттингем Форест" футболчисига қизиқмоқда  1 17:59Мадуэке: "Арсенал" Чемпионлар Лигасини ютиши мумкин"  5 17:32Ҳоланд: "Мана шундай ўйинлар учун футбол ўйнаймиз"  7 17:03Расман: "Пахтакор" ва "Динамо" собиқ устози "Қўқон-1912" бош мураббийига айланди  10 16:36Родриго: "Реал" ҳали ишлаши керак бўлган жиҳатлар бор"  3 16:07Асенсио: "Биз Хаби Алонсони 100 фоиз қўллаб-қувватлаймиз"  2 15:38Салоҳ Слотдан узр сўрамади  6 15:10"Бавария" асосий ўйинчиси билан битимни узайтирмоқчи  0

Комил Шарофутдинов: "Про лига баҳслари орқали оптимал спорт формасига кириб борамиз" News

Комил Шарофутдинов: "Про лига баҳслари орқали оптимал спорт формасига кириб борамиз"

Учқун Қобилов раҳбарлигидаги "Динамо" Ўзбекистон Кубогининг дастлабки босқичида Фарғонанинг "Истиқлол" жамоасига қарши майдонга чиқди.

Кучли иштиёқ ва хоҳиш эвазига 3:0 ҳисобидаги ғалабани тантана қилган "Динамо" ўзи учун навбатдаги босқич эшикларини очди. Кўтаринки руҳда ўтган учрашувдан сўнг самарқандликлар таркибидаги тажрибали футболчи Комил Шарофутдинов фикрларини билдириб ўтди.

"Карантиндан кейин киришиб олиш оғир бўлади. Бошқа томондан олиб қаралса 10 кун олдин олдин жамоавий машғулотларни бошлагандик. Қисқа муддатда мазкур ўйинга тайёргарлик кўрдик. Ғалаба билан барчани табриклайман. Муҳими кейинги босқичга чиқдик. Рақиб ўз майдонида ўйнади. Табиийки, босим қилади ва кўпроқ ҳужум уюштиради. Улар ҳам ўз олдига юқори мақсадларни қўймоқда. Про лигада рақобат кучайди. Барча жамоалар тенг кучли. Бу эса беллашувларни қизиқарли кечишини таъминлайди. Ҳозирча илк расмий ўйинимизни ўтказиб олдик. Про лига орқали оптимал спорт формасига кириб оламиз деган умиддаман",- дейди Комил Шарофутдинов.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика