Latest news

17:53Бир қанча жамоалар "Челси" ҳужумчисига қизиқиш билдирмоқда  0 17:27"Ал Қодисия" ван Дейкни жалб қилмоқчи  0 16:59Рангник "Бавария"да ишлашдан бош тортди  2 16:35"Флуминенсе" Тиаго Силвага шартнома таклиф қилди  0 16:10"Бенфика" "Манчестер Юнайтед" ҳимоячисини сотиб олишни режалаштирмоқда  2 15:43Ўзбекистонлик ҳакамлар жамоаси ОЧЛ ҳал қилувчи финал баҳсини бошқаради  10 15:24Япония терма жамоаси бош мураббийи: "Париж Олимпиадасига қитъа чемпионлари мақомида боришни мақсад қилганмиз"  7 15:20Жасур Жалолиддинов: "Олимпиадага чиқиш ҳақида ҳар куни ўйлардик"  1 15:03Тимур Кападзе Японияга қарши кечадиган финал учрашуви олдидан нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  17 14:44Япония ҳамда Ўзбекистон ўртасидаги финални қабул қилувчи стадион ўйинга шай!  7 14:25Кападзе, Жалолиддинов ва Япония вакиллари Осиё Кубоги бош соврини билан суратга тушди  7 14:01Про лига. 6-тур учрашувларида ишлайдиган расмийлар  0 13:37"Олимпик" иштирокидаги ўйин қолдирилди, "Пахтакор"нинг ўйини бошқа санага ўзгарди  5 13:12"Реал" ярим ҳимоячиси Саудия Арабистонидан тушган таклифни рад этди  13 12:47"Бавария" хавбеки Евро-2024да ўйнамаслиги мумкин  1

Коло Туре: «Бирдамлик муваффақият калитидир» News

Коло Туре: «Бирдамлик муваффақият калитидир»

Ҳимоячининг эътироф этишича жамоавий руҳ “Ливерпул”нинг ажралмас қисмидир.
“Қизиллар” мавсумнинг учта ўйинини ҳам қуруқ ўтказган ҳолда ғалаба қозониб юз фоизлик натижа билан бошлашди.

Жамоасининг расмий сайтига берган интервюсида у шундай деди: “Бу муваффақият калитидир. Юқори даражали жамоавий руҳ билан ҳар қандай турнир ғолиби бўлиш мумкин. Айрим ўйинчиларнинг алоҳида маҳорати албатта катта аҳамиятга эга, лекин асосийси бу бирдамлик. Битта ўйинчининг ёрқин ўйини билан фақат битта ўйинни ютиш мумкин, лекин трофей ютиш учун эса ҳамманинг иштироки зарур”.

“Ютуқларга муваффақиятли эришиш учун жамоавий ўйинга зўр бериш керак. Бу ҳақиқатдан биз учун жуда муҳим, модомики биз жамоавий ўйинчилар ҳисоблансак, мақсад учун бирлашишимиз ва турнирларда ғолиб бўлишга муносиб футбол кўрсатишимиз керак. Сен майдонга чиқмасанг ҳам жамоага ёрдам беришинг зарур. Жамоадошларинг сени ғойибона қўллаб-қувватлаб турганлигингни ҳис қилишлари керак”.

“Ливерпул”га ўтганидан бери Туре ҳали фақат битта ўйинни ўтказиб юборди, у ҳам бўлса “Юнайтед”га қарши муҳим ўйин эди. Колонинг айтишича ўша пайтда унинг барча ҳаёли “Энфилд”даги майдонда бўлган экан.

“Сен ўз жамоадошларинга ҳеч қандай ёрдам бера олмасанг жуда оғир бўлар экан. Юнайтед билан бўладиган ўйин юқори даражали аҳамиятга эга эди ва биз охирида ғалабага эришдик. Бу мени ҳотиржам қилди, чунки мен кўрдим жамоа жуда яхши ўйнади. Биз ўйинни бошқардик ва ўйиннинг боришини тўлиқ назорат қилдик. Агар сен бундай ўйинларда ўйнай олмасанг жамоадошларингни ғалабаси сени юпатар экан”.

Ҳозирда “Ливерпул” Премьер-Лигадаги максимум очко олган ягона жамоа ҳисобланади. Туре эса “қизиллар”нинг бундай муваффақиятли стартидан ҳайратда эмас экан.

“Турнир жадвалидаги вазият бизга қўшимча куч бағишлайди. Мен ҳозирги муваффақиятимиздан ҳайратланганим йўқ. Бу натижа биз мавсум олди тайёргарлик жараёнида зўр бериб ишлаганимиз ва ҳафта давомидаги машғулотлардир. Бизнинг мураббий ва унинг штаби шарофати билан биз тўғри ишладик ва мувозанатни йўқотмадик. Биз шундай руҳда давом этишимиз зарур ва натижа албатта бўлади”.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика