Latest news

11:21Вадим Абрамов Самарқандда тарих ёзадими? "Пахтакор"да ортга йўл қолмади  1 10:46Рауль Бундеслига жамоасига бош мураббий бўлиши мумкин  0 10:18Узоқ муддатга сафдан чиққан Гави жароҳати ҳақида фикр билдирди  1 09:48"Манчестер Сити" меҳмонга боради. Лига кубогининг навбатдаги босқичига қуръа ташланди  2 09:40Тартиб-интизом қўмитасининг қарорлари  3 09:22Суперлига. Бугун 23-турга старт берилади  13 08:55Рустам Ашурматов жума куни майдонга тушиши мумкин, Машарипов эса  0 08:27Остон Ўрунов яна жароҳат олди   5 08:03Ўзбекистон кубоги. Бугун финалчилар аниқланади  21 07:36МЛС. Мессининг дубли "Интер Майами"га йирик ғалабани тақдим этди  33 02:30Ла Лига. ​"Атлетико" "Райо Вальекано"га қарши ўйинда камбэк амалга ошириб, ғалаба қозонди. Альваресдан феноменал ўйин  4 02:14Европа лигаси. "Рома" ғалабага эришди, "Бетис" ва "Ноттингем" муроса кўчасини танлашди, "Фенербаҳче" эса ютқазди  0 01:55Англия лига кубоги. "Манчестер Сити", "Арсенал", "Тоттенхэм ва "Ньюкасл" ўз учрашувларида ғалаба қозониб, кейинги босқичга йўл олишди  2 00:54"Ливерпуль" Кьезани Чемпионлар Лигаси рўйхатига киритади. УЕФА қоидаларга ўзгартириш киритган  1 00:35Руни: "Одамлар Месси кучлироқ деганим учун мени Роналдуни ёмон кўради деб ўйлашади"  10

Коллина ЖЧ-2022'да ўйинларга нега кўп вақт қўшиб берилаётганига тушунтириш берди News

Коллина ЖЧ-2022'да ўйинларга нега кўп вақт қўшиб берилаётганига тушунтириш берди

ФИФА ҳакамлар қўмитаси раиси, ўтмишдаги таниқли рефери Пьерлуижи Коллина жаҳон чемпионати ўйинларида нега кўп вақт қўшилаётганига муносабат билдирди.

“Россияда бўлиб ўтган 2018 йилги Жаҳон чемпионатида биз қанча дақиқа компенсация қилиниши кераклигини аниқроқ ҳисоблашни бошладик. Одамларга тўртинчи ҳакам таблода олти, етти, ҳатто, саккиз рақамларини кўтарса, ҳайрон бўлмасликлари кераклигини тушунтиргандик.

Агар тоза ўйин вақтини кўришни хоҳласангиз, бунга тайёр туришингиз лозим. Учта голли учрашувни тасаввур қилинг. Одатда голни нишонлаш учун 1,5 дақиқа кетади ва орада 5-6 дақиқа йўқотилади.

Биз барчасини борича ҳисоблашни истаймиз. Бу борада Россияда муваффақиятга эришдик ва Қатарда ҳам бунга умид қилмоқдамиз”, дейди Коллина.

Эслатиб ўтамиз, Англия – Эрон (6:2) баҳси Жаҳон чемпионатлари тарихида асосий бўлими энг узоқ давом этган учрашувга айланди – 117 дақиқа. Бош ҳакам 1-таймга 14 дақиқа, иккинчисига эса 10 дақиқа қўшиб берди.

Rating: +13   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика