Latest news

14:57"Мен ҳамон МЮ билан АПЛ ва ЕЧЛни ютишни орзу қиламан"  2 14:32Англия терма жамоаси футболчиси тез орада "Атлетико"га ўтади  0 13:33Гвардиола: "Улар бизга муаммо туғдиришди"  1 13:04"Челси" яна бир дарвозабонга пул сарфлади, энди уларда 7 нафар посбон бор  4 12:27Суперлига. Андижондаги марказий ўйинни ким бошқаради? 14-турнинг дастлабки 3 ўйини ҳакамлари маълум  1 11:59ОЧЛ тугатилди, энди янги мусобақа кўрамиз  17 11:26Ўзбекистон делегациясига Футзал Жаҳон чемпионати-2024 кубогини топшириш маросими бўлиб ўтди  4 10:56"Локомотив" эртага янги ўйинчиларни таништиради  1 10:45«Барселона» узоқ вақт қизиққан футболчисининг трансферидан воз кечди  3 10:11«Фулҳэм» «Арсенал» футболчиси учун рекорд миқдорда пул тўлайди  4 09:43«Ал Садд» «Монако» футболчисини сотиб олди  2 09:15Sofascore. Кечаги учрашув учун Ўзбекистон ОТЖ футболчилари қандай баҳоларга лойиқ кўрилди?  13 08:47«Қўқон-1912» сардори фаолиятини бошқа бир Про лига жамоасида давом эттиради  1 08:25Ўртоқлик учрашуви. "Барселона" - "Манчестер Сити" 2:2, Холланднинг голи ҳисобга олинмади  2 08:20Олимпия ўйинлари. Чорак финал жуфтликлари билан танишинг  11

Кўкламгача кетаман сендан... News

Кўкламгача кетаман сендан...

Бошқа жамоада бемалол асосий таркибда ўйнайдиган, аммо захирада қолиб кетаётган ва балки жамоасини ўзгартириши зарур бўлган баъзи футболчилар ҳақида...

Ҳеч кимга сир эмас, бир неча кунлардан сўнг, янги йил кириб келиши билан биргаликда, футбол оламида "трансфер бозори" очилади. 

Ҳар қандай футболчи ҳам майдонда, ўйнаб турса кучаяди. Захирада ўтириб, ўз мақсадига етганларни топиш қийин масала. 

Тўғри, бу рўйхатга жуда кўплаб футболчиларни киритиш мумкин. Шу сабабдан, бугун ҳар бир чизиқдан биттадан вакил олишга қарор қилдик. Хўш, бу футболчилар кўклам, баҳор келгунга қадар (кейинги трансфер ойнаси ёзда бўлади ахир) жамоасини тарк этадими ёки йўқ? 

Сиз қандай фикрдасиз?


Клаудио Браво
Ёши: 34да
Клуб: «Манчестер» Сити
Ушбу мавсумдаги ўйинлари: 3


Чили терма жамоасининг сардори, шунингдек, “Барcелона”нинг собиқ дарвозабони бу мавсумда охир оқибат мағлубиятга учраб, ёш бразилиялик Эдерсонга ўрнини бўшатиб берди. Пеп “Сити” раҳбариятидан Бравони сотиб олишни сўраганди. Испаниялик оёқ билан ўйнай оладиган дарвозабонларни жуда ҳурмат қилади. Шу сабабдан, “Кондор” оз фурсатда “шаҳарликлар” таркибининг асосий бўлагига айлана олганди. Аммо, баъзи хатолар оқибатида Клаудио ўрнини йўқота бошлади. Аввалги мавсумда чилилик қандайдир имкониятларга эга бўлган бўлса-да, бу йил у аксарият учрашувларни захира ўриндиғидан томоша қилмоқда.

Деярли 35 миллион фунт стерлингга “Бенфика” клубидан сотиб олинган ёш Эдерсон осонгина асосий ўйинчига айланди. Браво кубок мусобақаларидаги учта ўйиндан ҳам мамнун эди. Браво бразилиялик футболчинининг ўрнини эгаллаши ҳақиқатдан бироз йироқ, аммо бошқа клубга ўтиш ҳақида ўйлаб кўриши, бизнингча, ёмон вариант эмас. Бундан ташқари, “Сити”да яна бир ёш ва ажойиб дарвозабон Даниэл Гримшоу ҳам вояга етмоқда.

Томас Менье
Ёши: 26да
Клуб: «ПСЖ»
Ушбу мавсумдаги ўйинлари: 9 (3та гол)

Европада Жахон чемпионати саралаш босқичининг энг ишончли химоячиларидан бири Томас Менье парижликларнинг бош мураббийи Унаи Эмерининг кўзига ёмон кўриниб қолди. Белгиялик мамлакат термаси сафида 5та гол уриб, 5та голли пас беришга муваффақ бўлди. Қанот ҳимоячиларига хос бўлмаган тана тузилиши ва жисмоний кўрсаткичларга эга Томас, жаҳон даражасидаги футболни намойиш этмоқда. Томас мағлубият билан якунланган Евро-2016дан сўнг, “Брюгге”дан арзимаган пул, 7 миллион еврога, сотиб олинган. У секинлик билан таркибнинг бошланғич ўйинчисига айланди.

Агар ўтган мавсум ўйинчи учун мувафаққиятли якунланганида, у ўзи истаган натижага эриша олган бўлармиди? Туриннинг “Ювентус” клубидан келган Дани Алвеш белгияликни ўз ўрнига ўтказиб қўйди. Энди Менье яна ўйинга тушиши катта сўроқ остида қолмоқда. Эмери тўлақонлигича Алвешга ишонади ва бразилиялик унинг ишончини оқламоқда. Аммо миш-мишлар ниҳоясига етгани йўқ. Англия газеталарининг айрим хабарларига кўра, белгияликни “Челси” бош мураббийи Антонио Конте жамоасида кўришни жуда хоҳларди. Коуч, “кўклар” мураббийи, ўйинчини жамоага жалб қилишни истамади.

 Шу билан бирга, футболчининг ёзги трансфер ойнасида “аристократлар” лагерига бориши мумкинлигига қарамасдан, у буни бажаришни хоҳламади. Инглиз клубларидан ташқари, Мадриднинг “Реал” ва “Атлетико” клублари, ҳамда Туриннинг “Ювентус” жамоаси футболчини нишонга олган. Жаҳон кубоги арафасида ҳар бир футболчи ўйин амалиётига эга бўлиши керак. Белгиялик футболчи ҳали клубни ўзгартириши мумкинлиги ёки йўқдиги борасида сукут сақламоқда.

Бернарду Силва
Ёши: 23да
Клуб: «Манчестер» Сити
Ушбу мавсумдаги ўйинлари: 22 ( 1та гол )


Ажойиб бошланғич тезликка, унданда ажойиб дриблинг соҳиби Бернарду Сильва ўтган мавсумда "Монако" билан биргаликда нафақат Европа балки, бутун дунёни лол қолдиришга эришдилар. Жамоа нафақат Франция чемпионатида балки, Чемпионлар Лигасида ҳам омадли иштирок эта олди. Ажойиб мавсумдан сўнг, "монегасклар" асосий таркиб футболчиси Монте-Карлодан Манчестерга кўчиб ўтишга қарор қилди.

Португалияликнинг айтишича, бу қарорда унга Роналду ва Нани маслаҳатчи бўлишган. "Сити" ёзда қатор харидларни амалга оширди ва Сильва жамоага биринчилардан бўлиб келиб қўшилди. Инглизлар иқтидор соҳиби учун пулни аяб ўтиришмади ва французларга 43 миллион фунт стерлинг санаб бердилар.

Аммо, афсус, португалиялик асосий таркиб учун курашда Лерой Сане ва ҳозир шунчаки ажойиб спорт формасидаги Рахим Стерленгга имкониятни бой берди.  Сильва ҳозирча фақатгина мунтазам захирадан тушаётгани ва Чемпионлар Лигасида асосий таркиб тушаётгани билан мақтана олади холос. Шу ўринда эслатиб ўтиш лозим, "Сити" плей-офф масаласини 4-турдан кейиноқ ҳал этиб бўлганди.
Ярим ҳимоячининг "Сити"даги келажаги нафақат катта сўроқ остида қолмоқда, балки у келажак буткул кўринмаяпти. Футболчининг ўзи учун энг яхши вариант бошқа жамоага ижарага ўтиш ва ўша ерда мунтазам ўйин амалиётига эга бўлишдир. Ахир келаси ёз Жаҳон Чемпионати бўлиб ўтади ва Португалия термаси ҳам мундиалда ишитирок этади. Бироқ деярли майдонга тушмаётган Бернарду Россиядаги мусобақага борадими ёки йўқ деган савол ҳали ўз жавобини топганича йўқ. Тўрт йилликнинг асосий мусобақасида иштирок этиш учун футболчи қайси клубда бўлмасин ўйнаши ва ўзини кўрсатиши талаб этилади.

Артём Дзюба
Ёши: 29да
Клуб: «Зенит»
Ушбу мавсумдаги ўйинлари: 24 (2та гол)



Италиялик мураббий томон айтилаётган ёмон сўзлар якин орада тугамайди, назаримизда. Мавсум аъло даражада бошланди, кейин эса кутилганидек  пастга томон йўналди. Аввалги барча клубларида чуқурликка тушиб кетган ва энг асосийси, уларнинг биронтасида ҳам яхши ўйин кўрсатолмаган жаноб Робертодан сиз нима кутгандингиз?
«Питерликлар» ёзда анчагина кучайди. Аргентина диаспораси аввалига майдонда “ёндирган” бўлса, кейинчалик хаммаси сўниб қолди. Артём Дзюба 24 ўйинда 2та гол — форварддан кутилган натижа эмас. «Спартак»нинг собиқ ўйинчиси ўтган йили ракибларга қўрқув солиб келган бўлса, бу йил у майдондаги оддий ўйинчига айланиб, жаноб Манчинни ундан нима хоҳлаётганини умуман тушунолмай қийналмоқда. Ёз ойида «Локомотив» Артём билан шартнома имзоламоқчи бўлиб турган эди, лекин бу амалга ошмади. Футболчи «темирйулчилар» сафига кўшилишни истамадими ё бошқа сабабми, ҳар ҳолда масала ижобий ҳал бўлмади.

Дзюба асосий таркибда ўз ўринини йўқотиб қўйганидан сўнг, бошқа ўзини кўрсатишга муяссар бўлмади. Қишки таътил айни муддао бўлди. Мачини гол урувчи ҳужумчини хоҳлаяпти, раҳбарият бу тилакни ҳам бажарди. Антон Заболотнийнинг ўйини Дзюбага нимаси биландир ўхшаб кетади, лекин у ғалабага чанқоқ ва нималарга қодирлигини кўрсатишга ҳаракат қилади. Бу унинг устунлиги. 

Артём эса яхшилаб ўйлаб кўриши керак. Захирада ўтиравериш маъкулми ёки Бердиев унга каерда ва кандай ўйнаш кераклиги хакида аниқ кўрсатмалар бериб турадиган «Рубин»га ўтиб кетиши керакми? Балки шунда голлар хам бизни куттирмасмиди?! Балки шунда у она юртида бўладиган Жаҳон Чемпионатини биринчи қатордаги “томошабин” сифатида, ёки (умуман таркибга кира олмай) уйда, телевизорда томоша қилишга мажбур бўлмасмиди...


Хорижий сайтлар асосида Нозима Зарипова тайёрлади

Rating: +14   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика