Latest news

01:42Жалолиддин Машарипов: "Қуръадан олдин Португалия, Роналду билан тушамиз деб айтгандим"  4 01:06Фабио Каннаваро қуръа ташлаш маросимидан сўнг нималар деди?  16 00:54Элдор Шомуродов: "Гуруҳдан чиқишга имкониятимиз етади деб ўйлайман"  4 00:34Рустам Ашурматов: "Жаҳон чемпионатига боргандан кейин энг камида гуруҳдан чиқишни ўйлаш керак"  6 00:15ЖЧ-2026. Ўзбекистоннинг гуруҳдаги тақвими маълум!  31 00:07ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!  166 23:55ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!  47 23:21"Манчестер Юнайтед" футболчиси жамоадан кетишга тайёр  1 22:58Мухлисга тупурган футболчи 4 ўйинга четлатилди  3 22:18Лингард эркин агентга айланди  0 21:50Пеп Гвардиола: "ЖЧ-2026ни Англия ютишини истайман"  6 21:27Аморим "Вулверхэмптон"нинг ғалабасиз серияси исталган пайтда тугашини айтди  1 20:51“Энфилд”да вазият кескинлашди: Салоҳ норози, таклифлар эса кўпаймоқда  6 20:28Баҳром Ҳайдаров: "Бугунги ғалабадан кейин елкамдан тоғ ағдарилгандек бўлди"  4 20:13"Насаф" ва "Навбаҳор" "Пахтакор" хавбекига даъвогарлик қилмоқда  3

Клубларнинг хавфсизлик бўйича офицерлари учун семинар ташкил этилди News

Клубларнинг хавфсизлик бўйича офицерлари учун семинар ташкил этилди

Tags :  ПФЛ
Футбол учрашувлари пайтида иштирокчилар, қолаверса стадионга ташриф буюрувчи ишқибозлар хавфсизлигини таъминлаш жуда муҳим жиҳатлардан бири саналади.

Бунда айниқса, клуб тизимида фаолият олиб бораётган Хавфсизлик бўйича офицерлар ўз вазифаларини тўлақонли бажаришлари зарур бўлади.

Клублар хавфсизлик бўйича офицерларининг хизмат вазифалари, уларга қўйиладиган талаблар, ўйин олдидан ва учрашув давомида стадион ҳудудида хавфсизлик қоидаларига тўла риоя этилишини таъминлаш, айниқса пандемия шароитида эътибор қаратиш лозим бўлган жиҳатларга бағишлаб бугун ЎзПФЛда Суперлига ҳамда Про лига клублари хавфсизлик бўйича офицерлари учун махсус семинар ташкил этилди.

Унда ЎФА, Ички ишлар органлари ва Миллий гвардиянинг жамоат тартибини сақлаш бўйича масъуллари ҳам иштирок этишди.

Семинарда хавфсизлик бўйича офицернинг хизмат вазифалари, уларнинг ўйинни хавфсиз ва барча қонун-қоидаларга мос равишда ўтишидаги аҳамияти муҳокама этилди. Ҳар бир клуб уй учрашувларини ўтказадиган стадионда хавфсизлик режаси ишлаб чиқилган бўлиши лозим экани, ўйин давомида клуб вакили айнан мана шу режа асосида жамоат тартибини сақлаш бўйича Ички ишлар органлари ва Миллий гвардия билан яқин ҳамкорликда ишлашига келишиб олинди.

Қолаверса, пандемия шароитида стадионга ташриф буюрадиган барча мухлис ҳамда иштирокчилар карантин қоидаларига риоя этиши, ижтимоий масофа сақлаши, шунингдек тиббий ниқобда бўлишларини таъминлаш бўйича ҳам ҳамкорликда иш олиб боришга келишилди. Жараён ЎФА томонидан назорат қилиб борилади.


Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика