Latest news

01:45"Сабаҳ" ва Умарали Раҳмоналиев Европа лигаси саралашида муваффақиятсизликка учради  0 01:22"Галатасарой" Осимхенни сотиб олишга яқин турибди  1 00:54Кристиан Вьери: "Челси" АПЛ ғолиби бўлади"  1 00:31Шайхлар Винисиусни "нишонга олди" ва рекорд сумма тўлашга тайёр  7 00:13"Интер"нинг Лукман учун таклифи "Аталанта"га маъқул келмади  0 23:43"Бунёдкор" назорат ўйинида "Абдиш Ата" билан дуранг қайд этди  0 23:15"Истанбул Башакшеҳир" назорат ўйинида ғалаба қозонди, Элдор Шомуродовдан ассист  3 22:47"Сурхон" Дмитрий Плетнёвнинг кетганини эълон қилди  3 22:24"Манчестер Сити" рекорд трансферни эълон қилди  6 22:04"Реал"да зиддият: Перес ва Алонсо ўртасидаги илк қарама-қаршиликлар юзага чиқди   9 21:26Консейсаунинг "Ювентус"даги келажаги аниқ бўлди  2 21:05"Реал" Алабадан қутулмоқчи  2 20:53"Айнтрахт" Экитикени "Ливерпуль" таклиф қилган суммага сотмади  3 20:40Пол Мерсон Мадуэкенинг "Арсенал"га ўтишини бемаънилик деб баҳолади  1 20:13Ироқлик футболчи мухлислар билан хайрлашди ва Тошкент томон йўлга чиқди  3

Клубларимиз ўз "маскоти"га эгами? News

Клубларимиз ўз "маскоти"га эгами?

Европада кўп ўйинлар пайтида стадионда клуб тимсоли ҳисобланган "маскот"ларнинг юрганига кўзимиз тушиб қолади.

Мана яқинда Осиё Кубоги-2019га қуръа ташланди ва Мансур ва Жарроҳ мусобақанинг расмий тимсол сифатида таништирилди. Ҳар иккала "маскот" Осиё чемпионати ўйинлари пайтида стадионда юриб мухлислар билан расмга тушади ҳамда футболчиларни олға ундаб туришади. Мансур бу - миллионлаб болакайларнинг ёқимтойи, у одамларга доим яхшилик улашади. Жарроҳ эса лочин бўлиб, унинг расми БАА гербида тасвирланган. Ташкилотчилар Осиё футболи юлдузларига қиёсан иккинчи "маскот" сифатида Жарроҳни танлашди.

"Маскотлар" Европа клубларида талайгина. Кимдадир ҳайвон, кимдадир қуш. Бу асосан клубларнинг лақабидан келиб чиқиб танланади. Ўзимизнинг жамоаларда ҳам клуб тимсоли бор. Масалан, "Пахтакор"нинг уй учрашувларида "шер", "Бунёдкор" ўйинларида "қалдирғоч", АГМК иштирокидаги баҳсларда эса "қоплон"га кўзимиз тушиб қолади.

Шу боис ҳам "шерлар", "қалдирғочлар", "лочинлар" деймиз. Про-лигадаги "Шўртан" жамоаси ўйинларида "оқ бўри"ни ҳам кўрганмиз. Аммо Суперлиганинг барча клубларида ҳам ўз "маскоти" бўлмаса керак.


Жамоаларнинг ўз "маскоти" бўлгани яхшими? Албатта, яхши. Чунки стадионга келувчи ёш болакайлар у билан расмга тушгиси келади. Қолаверса, "маскот" ўйин бошлангач ўз жамоасини олға ундаб туради. 

Бизда кўп жамоаларнинг лақаби бор. Суперлига клублари мисолида оладиган бўлсак, "Пахтакор" - "шерлар", "Бунёдкор" - "қалдирғочлар", "Локомотив" - "темирйўлчилар", "Насаф" - "аждарлар", "Сўғдиёна" - "бўрилар", "Навбаҳор" - "лочинлар", "Нефтчи" - "чинорлар". Бу жамоалар ўз лақабларидан келиб чиқиб "маскот" ясашлари мумкин, лекин масалан "Локомотив" билан "Нефтчи" кимни (нимани) ясайди, ҳайронмиз. Айтайлик, машинистни ясаса бўлар, лекин дарахтни-чи?




Бошқа клублар ҳозирча ўз лақаби ёки "маскоти"га эга эмас. Мисол учун "Бухоро", "Металлург", "Қўқон-1912" ва "Қизилқум". Тўғри, "Қизилқум" уйда ўйнаганда охирги пайтларда "Чип ва Дейл" олмахонлари кўриниб қолди. Бундан келиб чиқиб "Қизилқум"ни "бурундуқлар" деса қалай бўларкин?

Бу кетишда тез орада Суперлиганинг ҳамма клуби ўз тимсолига эга бўлса ажаб эмас.

Rating: +12   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика