Latest news

12:41Лапорта Флик шартномани узайтиришига ишонади  0 12:37U-17 Жаҳон чемпионати. Интизомли, мустаҳкам ва самарали жамоа — Ўзбекистоннинг бўлажак рақиби ҳақида  0 12:13"Барселона" афсонаси молиявий фирибгарликда гумон қилинмоқда  0 11:47Мбаппе мамлакатини ўзгартириши мумкин: Жазоир юлдузни жалб қилишга тайёр  2 11:19Бир ўйин тарихи. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатида Хорватияни қандай енгганди?  3 11:15Қайтиш яқинми? Клопп дунёнинг энг кучли жамоаларидан бирини бошқариши мумкин  1 10:50Евро-2028. Очилиш ва финал учрашувларига мезбонлик қиладиган стадионлар маълум  3 10:24Флик Мессини "Барселона"га қайтишига қарши  3 09:56"Реал"нинг асосий футболчиларидан бири терма жамоаси сафида жароҳат олди  0 09:28VI Ислом Бирдамлик ўйинларида бронза медалини қўлга киритган футзал терма жамоамиз тантанали тарзда кутиб олинди  0 08:59МЮ қишда ярим ҳимоячи сотиб олмоқчи. Жамоа иккита футболчидан бирини танлайди  0 08:31Месси яна бир мундиалда ғалаба қозониш ёки "Олтин тўп"ни қўлга киритиш ўртасида танлов қилди  6 08:03МЮ "бразилиялик Холанд"га қизиқиш билдирмоқда  0 07:37Аморим: "У мен учун ҳақиқий намуна"  0 00:58"Атлетико" Симеоненинг ўғли билан шартномани узайтиришга яқин турибди  0

Клубларимиз кимларни трансфер қилиши мумкин? News

2-даврага тайёрланаётган жамоалар таркибни имкон қадар кучайтириш пайига тушган. Уларнинг ишини осонлаштириш учун турли сабаблар билан мавсумнинг дастлабки қисмини ўтказиб юборган баъзи маҳаллий футболчилар ҳақида маълумот берамиз.

Владимир Козак

"Пахтакор" мактаби тарбияланувчиси бу йилни "Турон"да бошлаши кутилган эди. Бироқ, томонлар келиша олишмади. Кейинроқ у "Қўқон-1912" машғулотларида кўриниш берса ҳам, жамоада қолмади. 

Сўнгги маълумотларга кўра, Самвел Бабаян собиқ шогирдини Наманганда кўришни истаяпти. Козак "Навбаҳор"нинг "Олимпик" билан ўйинини стадионда кузатди.

Виталий Денисов

Майдонда ҳар доим бор кучини сарфлаши туфайли мухлисларнинг ёқимтойига айланган ҳимоячи айни пайтда эркин агент мақомида. Унинг сўнгги жамоаси "Балтика" бўлганди. Қайсидир клуб уни Ўзбекистонга қайтаришни уддаласа, маҳаллий мухлисларни анча хурсанд қилар эди. 

Айтиш керакки, Виталий 35 ёшни қарши олди. У фаолиятини ўз Ватанида якунлашга қарши бўлмаса керак.

Санжар Рашидов

Ўтган мавсумни Шуҳрат Мақсудов бошчилигидаги "Бунёдкор"да ўтказган 28 ёшли ярим ҳимоячи бу йил ҳеч қайси клубда кўриниш бергани йўқ. Рашидовларнинг ўртанчаси 2-даврада яна катта саҳнага қайтса керак. 

Жавлон Иброҳимов

Иқтидорли ярим ҳимоячининг охирги клуби "Навбаҳор" бўлган эди. Отасининг вафоти туфайли бир муддат катта футболдан четда қолган Жавлон шу кунларда фаолиятини тиклаш учун машғулотларга зўр беряпти. Кўрамиз, Иброҳимовнинг навбатдаги жамоаси қайси бўлар экан.

Акбар Исматуллаев

"Металлург"нинг сўнгги йиллардаги сардори йилнинг дастлабки қисмини уйда ўтказди. Бу жароҳат билан боғлиқ. Ёдингизда бўлса, 31 ёшли футболчи ўтган мавсумнинг 24-тури доирасидаги "Навбаҳор" билан учрашувда сафдан чиққан эди.

Исматуллаевнинг сайтимизга маълум қилишича, дастлабки 6 ойни тузалиш ва спорт формасини тиклаш учун сарфлаган футболчи тез орада яшил майдонга қайтади.

Иван Нагаев аллақачон "Локомотив" машғулотларига қўшилган. Шунингдек, бир неча кун олдин "Янгиер"ни тарк этган Абдуқаҳҳор Ҳожиакбаров, Қаҳрамон Баҳодиров, "Легия" билан шартномасини бекор қилган Жасурбек Яхшибоев ҳам эркин агентга айланди.

обуна бўлинг → "Футбол АНАЛИЗИ"

Author :
Rating: +12   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика