Latest news

19:42"Арсенал" мавсум охирида Артета билан хайрлашади!  3 19:15УЕФА тўхталишлар сони кўпайиши туфайли ВАР ваколатларини кенгайтирмоқчи эмас  0 18:49Ўртоқлик ўйини. "Арсенал" "Милан"дан устун келди  3 18:10"Ман Сити" "Галатасарой" қизиқаётган Эдерсонни сотмоқчи эмас  0 18:05Мбаппе энди "Реал"да бошқа рақамда ўйнайди  2 17:47Файзуллаев нега кеча тиббий кўрикдан ўтмади? Инсон самолётда учганидан кейин дарҳол кўридан ўтса нима бўлади?  6 17:43"Динамо" ўртоқлик ўйинида Беларус клубини йирик ҳисобда таслим қилди  3 17:21Моуринью "Ман Сити"нинг қоидабузарликлари ҳақида: "Қонун бўйича 2017/18 мавсумда МЮ чемпион бўлиши керак эди"  3 16:59"Челси" 19 ёшли ҳимоячи - Хатони сотиб олмоқчи  9 16:11Уэсли Снейдер: "Салоҳни тарихдаги энг буюк футболчилардан бири деб ҳисоблаш мумкин"  2 15:49Жозе Моуринью: "Илгари кўпроқ пул топгани энг яхши мураббий деб ҳисобланарди, энди эса – энг яхши образга эга бўлгани. Бугун энг муҳими – юқори даражали пиарга эга бўлиш"  6 15:31Иванович ва Швайнштайгер тўққиз йиллик турмушдан сўнг ажрашишди  2 15:13Артета АПЛдаги рақобат ҳақида: "Лигада биздан бошқа яна 6-8 та клуб соврин учун бемалол кураша олади"  0 14:54Ўзбекистон U-23 - Саудия Арабистони U-23. Энг яхши уч футболчи ким бўлди?  2 14:26Исак унга бўлган қизиқишлар фонида "Ньюкасл"даги йиллик маошини сезиларли даражада ошириб олмоқчи, аммо...  2

Клублар ўртасидаги ЖЧда яна бир Беллингем порламоқда. У "Боруссия" учун инглиз топ клублари таклифларини рад этган News

Клублар ўртасидаги ЖЧда яна бир Беллингем порламоқда. У "Боруссия" учун инглиз топ клублари таклифларини рад этган

Улкан иқтидор соҳиби янги клубдаги йўлини бошламоқда.

Жоб бошқа йўлдан кетди

Исталган футболчига профессионал даражада тўп тепадиганлар орасида акаси бўлса, анча қийин бўлади. Устига-устак у фаолиятининг чўққисида бўлса. Беллингемларнинг ўртасидаги тафовут сезиларли. Жуд – ёш иқтидор, ўта эрта "Боруссия"да порлаб, Европанинг топ клубларидан таклиф олди ва якунда "Реал"га кўчиб ўтди. 21 ёшли Жуд ҳозирнинг ўзида – "қаймоқранглилар" етакчиси ҳисобланади. Унинг кичик укаси Жоб эса йўлнинг аввалида турибди. Умуман олганда унинг фаолияти ҳам бошқачароқ йўсинда давом этмоқда.

Жуд 16 ёшида жонажон "Бирмингем" клуби сафида Чемпионшипдаги илк учрашувларини ўтказган, ўша йилиёқ асосий жамоа сафида тўлиқ мавсум ўтказиб, 17га тўлмай Дортмундга йўл олади – "арилар", Англиянинг қуйи лигасида эмас, Европанинг топ-чемпионати иштирокчиси. Қўшимчасига Дормундда ёш иқтидорларга қандай эътибор берилиши ҳеч кимга сир эмас. Ундан кейин бўлган ишларни эса яхши биламиз.

Унинг укаси кескин ўзгаришлар қилишга шошилмади ва деярли 19 ёшгача туманли Альбионда қолди. Чемпионшипда хавбек уч мавсум тўп тепди. Бу вазиятнинг мантиқий изоҳи ҳам йўқ эмас – Жоб қаерда бўлмасин, акаси билан солиштираверишади, аммо топ-чемпионатда босим янада кучлироқ бўлади. Шу сабабли яқинлари йигитча оёққа мустаҳкам туриб олмагунча таваккал қилишни исташмади.


"Англия саргузашти" якунига етди

Бир тарафдан, кичик Беллингем шунчаки акасининг йўлини такрорлашга уринмагани яхшиликка бўлди. Сабаби Чемпионшипдаги давр ҳам анча қизиқарли кечди. Маълум паллада Жоб "Бирмингем" даражасидан ўтиб бўлгани сезилиб қолди – натижада, "Сандерленд"га трансфер амалга оширилди. Ўшанда Чемпионшипга қайтган "қора мушуклар" омадли мавсум ўтказиб – 72 очко билан олтинчи поғонани банд этишди. Бир қарашда жамоа Премьер-Лига йўлланмаси учун чинакамига курашга тайёрдек эди.

"Сандерленд" учун оғир 2023/24-йилги мавсумда ярим ҳимоячи жамоа етакчисига айланди чемпионатнинг 45 ўйинида 7 та гол уришга ҳам муваффақ бўлди. Кўз очиб юмгунча жамоа яна ўзига келди ва Премьер-Лигага қайтишни уддалади, Жоб эса мана шу клубнинг етакчиси эди. "Қора мушуклар"ни топлар қаторига франциялик мураббий Режис Ле Бри қайтарди. Бунгача мураббий "Лорьян"да ишлаган ва шов-шувли натижалар қайд этмаганди. Айтиш мумкинки, "Сандерленд"даги муваффақият мутахассис учун ҳам фаолиятидаги кескин бурилиш деса, муболаға бўлмайди. У тарихи бой клубни Европанинг энг машҳур чемпионати элитасига қайтара олди.

Жоб эса ёш бўлишига қарамай, "Сандерленд"нинг ўзгармас етакчисига айланди. 43 учрашувда унинг ҳисобида 4 та гол ва 3 та ассист, жамоа эса плей-офф босқичи орқали АПЛ йўлланмасини қўлга киритди. Жамоа ўз олдига қўйилган вазифани бажарди, унинг етакчиси эса 20 ёшга тўлиб улгурмаган – у катта клублар сафида тўп тепишга тайёр (бироз кутилмаган жиҳати АПЛнинг қатор топ клублари қизиқишига қарамай, у Англиядан кетишни маъқул кўрди).


Ковач кичик Беллингемдан мамнун, лекин ўсиши мумкин бўлган жабҳалар етарлича

Ёзда жамоа танлаш вақти етди. Бу курашда айниқса Бундеслига клублари етакчилиги айтилди: "Айнтрахт", "Лейпциг" ва Дортмунднинг "Боруссия"си. Чамаси, танловда ёш иқтидорларни кучайтириб, топ-клубларга сотишни йўлга қўйган жамоаларга урғу берилган.

Франкфурт клуби маълум вақт ўтиб, курашдан чиқди, "арилар" эса бу борада сабр билан охиригача борди. Томонлар келишув шартларини узоқ муҳокама қилишди – "Сандерленд" ўзининг қимматли кадри учун 30+ млн евро талаб қилса, "Боруссия" нархни имкон қадар туширишга уринарди. Охирги маълумотларга кўра, музокаралар 33+5 млн евро бонусда тўхтаган.

Нико Ковач учун бу ажойиб трансфер. Хорватиялик менежер ярим ҳимоячининг жисмоний ҳолати ва чидамлилигига юқори баҳо берди, бу эса майдон маркази вакили учун муҳим жиҳатлар. Ковач шундай деди:

"У кучли, чидамли ва ўйинни яхши ҳис қилади. У ҳамон охирги вақтлар машғулотларда амалга оширган ишларимизни таҳлил қилиш, ўзлаштириш билан оввора. 19 ёшда унга интизом етишмаяпти. У, айниқса тўп рақибдалигида, позициясини йўқотиб қўйиши ҳам кўп кузатилмоқда".

Чиндан Жоб ҳақиқий етук футболчи бўлиши учун ўз устида ҳали ишлаши зарур бўлган жиҳатлар мавжуд. Аммо гап 19 ёшли йигитча ҳақида кетмоқда ва "Боруссия"га кўчиб ўтгани, бу борада унга катта фойда келтириши керак.

"Боруссия" соврин учун курашишга тайёр эмас, лекин "арилар" ва Жоб бир-бирига ёрдам бера олади

Жуд "Боруссия"да клуб учун анча яхши даврда тўп тепганди. Ўшанда жамоа ҳам кучлироқ эди, аниқ ишлаётган лойиҳа, клуб "Бавария"га қарши чинакамига курашган, ҳаттоки 2022/23-йилги мавсум соврин учун курашганди. Ўшанда дортмундликлар охирги турда чемпионликни қўлдан чиқаришганди.

Бу борада Жобнинг омади чопмади – у тушунарсиз мавсумдан кейин, Нури Шахин ишончни оқламай, йўл-йўлакай ўзгаришлар амалга оширилган мавсумдан кейин жамоага келди. Нико Ковач ўзига берилган вақт давомида "сариқ-қоралар" унга ишониши мумкинлигини кўрсата олди. Баҳордаги муваффақиятли ўйинлардан кейин клуб ЕЧЛ зонасига қайтди ва етакчилар ҳам қайта жонлангандек тасаввур уйғонди.

Бундай мураббий билан ҳамкорликнинг устун жиҳатлари бўлгани каби, таваккалчилик қисми ҳам йўқ эмас. "Боруссия" етакчиларини йўқотиши мумкин – клуб ёшларни топ-клублар даражасигача кўтариб, улар билан хайрлашишга мажбур. Ҳозир гап Гиттенс, ўзини яхши кўрсата олган Гирасси ҳақида кетмоқда. "Боруссия" учун кейинги мавсум жуда қийин кечиши ҳам мумкин. Бундеслигада "Бавария" одатдагидек чемпионлик учун асосий номзод, тен Хаг қўл остида "Байер" янгича услубда ўзини кўрсатиши мумкин, "Лейпциг" доимий равишда энг юқори ўринлар учун курашади, бунга яна "сюрприз жамоалар"ни қўшинг. Жоб Беллингем янги жамоада етакчига айланиш учун курашади – у акаси даражасигача чиқишни ният қилган ва бу "Боруссия"га ҳам ёрдам беради, "Боруссия" эса Жобга ёрдам беради. Шундай экан, бу таваккалчилик асосига қурилган, аммо ҳар икки томон учун фойдали ҳамкорлик. Клублар ўртасидаги ЖЧда футболчи гуруҳ босқичида ўзини кўрсатишга улгурди ва дебют голини урди. Плей-оффдаги ишончли ўйин унинг жамоадаги ролини ошириши мумкин.

Яна бир неча соатлардан кейин, аниқроғи эртага тонгги 06:00да "Боруссия"нинг 1/8 финал доирасидаги "Монтеррей"га қарши ўйини старт олади. Жоб катта эҳтимол билан бу учрашувда майдонга тушади. Самарали ҳаракатлар амалга ошира оладими, уёғини вақт кўрсатади.


TerminaTor

Rating: +3   

Comments

   
02 jul 09:06:56
Sanjik barsa
Ha barsaga bitta aqilli, baquvvat futbolchi kerak
   
01 jul 23:05:59
Muzaffar Murodqosimov
Agar Barsaga o'tsa aka ukalar "epoxa" sini ko'rarmidik
   
01 jul 20:57:26
Californication
Barsada o'ynasa zo'r bo'lardi
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика