Latest news

13:25"Барса" 2025 йилда Ла Лигада мағлубиятга учрамаяпти – 12 ғалаба ва 2 дуранг  1 13:00Иньеста "Барса" ҳақида: "Ўйинга қараганда, требл ҳақида гапириш – муболаға эмас. Ҳамма нарса яқин кунлардаги ўйинларда ҳал бўлади"  5 12:40Ўзбекистон терма жамоаси тайёргарлиги учун Суперлига 12-тури саналари ўзгаради  7 12:24Суперлига 7-тур расмийлари маълум. Марказий ўйинни Тимур Тўхтасинов бошқаради  2 12:14Россия терма жамоаси CAFA мусобақасида қатнашадими?  18 11:51"Барса" "Мальорка"га қарши ўйинда ТОП 5 лигалардаги рекордни ўрнатди  7 11:40Ўзбекистон Кубоги. "Қўқон-1912" 7 та гол урган учрашувдан галерея  0 11:23Ҳиндистон ва Ислом Исмоилов ёрдами эвазига қўлга киритилган Ўзбекистоннинг ўсмирлар миқёсидаги илк қитъа чемпионлигини ёдга оламиз   16 10:50Кечаги ғалабадан сўнг Гвардиола ўз фикрларини билдириб ўтди  10 10:25Ўзбекистон Кубоги. "Бунёдкор" асосий жамоаси Наманганга бормади  4 10:15Саудиянинг учта клуби «Барселона»нинг тўртта юлдузини қўлга киритмоқчи  4 09:45Дамир Темиров: «Ижобий натижага эришиш учун боримизни берамиз»  2 09:18«Реал» етакчиси икки йилга футболдан четлатилиши мумкин  21 08:51«Рома» тўпурар ярим ҳимоячи билан шартнома тузмоқчи  0 08:23Ўзбекистон кубоги. "Хоразм" ўзи учун кейинги босқични ҳал қилган учрашувдан ГАЛEРEЯ  0

"Реал Мадрид" "Ал-Ҳилол"ни мағлуб этиб, клублар ўртасида жаҳон чемпионига айланди! News

"Реал Мадрид" "Ал-Ҳилол"ни мағлуб этиб, клублар ўртасида жаҳон чемпионига айланди!

"Реал" ҳамда "Ал-Ҳилол" ўртасида ўтказиладиган клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати финали якунланди.

Клублар ўртасидаги ЖЧ. ФИНАЛ! "Реал Мадрид" - "Ал-Ҳилол" 5:3

Голлар: Винисиус Жуниор (Карим Бензема) 13', Федерико Вальверде 18', Мусса Марега (Мохаммед Канно) 26', Карим Бензема (Винисиус Жуниор) 54', Федерико Вальверде (Даниэль Карвахаль) 58', Лусиано Вьетто (Сауд Абдулхамид) 63', Винисиус Жуниор (Даниель Себальос) 69', Лусиано Вьетто (Майкл) 79' 

"Реал Мадрид": 13. Андрей Лунин, 2. Даниэль Карвахаль (5. Хесус Вальехо 79'), 22. Антонио Рюдигер, 4. Давид Алаба, 12. Эдуарду Камавинга, 10. Лука Модрич (6. Начо 74'), 18. Орельен Тчуамени (19. Даниель Себальос 62'), 8. Тони Кроос (11. Марко Асенсио 74'), 15. Федерико Вальверде, 9. Карим Бензема (21. Родриго 62'), 20. Винисиус Жуниор.

Захира: 26. Луис Лопес, 30. Лукас Каньисарес, 3. Эдер Милитао, 16. Альваро Одриосола, 31. Марио Мартин, 33. Серхио Аррибас, 24. Мариано Диас.

"Ал-Ҳилол": 1. Абдулла Аль-Маюф, 66. Сауд Абдулхамид, 20. Чан Хюн Су, 5. Али Аль-Булайхи, 4. Халифа Аль-Давсари, 28. Мохаммед Канно, 6. Густаво Куэльяр, 19. Андре Каррильо (96. Майкл 74'), 29. Салем Аль-Давсари (16. Нассер Аль-Давсари 74'), 10. Лусиано Вьетто (14. Абдулла Аль-Хамдан 86'), 17. Мусса Марега (9. Одион Игало 86').

Захира: 21. Мохаммед Аль-Оваис, 31. Хбиб Аль-Вотаян, 42. Муатҳ Абдулазиз Фақеэҳи, 70. Мохаммед Жахфали, 67. Моҳаммед Наиф Ал Кҳаибари, 8. Абдулла Отайф, 43. Мусаб Аль-Жуваир, 11. Салех Аль-Шехри.

Огоҳлантиришлар:


90+7. ЎЙИН ЯКУНЛАНДИ! "РЕАЛ МАДРИД" КЛУБЛАР ЎРТАСИДА ЖАҲОН ЧЕМПИОНИ!

90. Ўйиннинг асосий вақтига 7 дақиқа қўшиб берилди.

89. Нассер Аль-Давсарининг жарима зарбасидан тепган тўпи ноаниқ бўлди.

86. Асенсиодан яна бир зарба, яна ноаниқ...

83. Асенсионинг узоқ масофадан йўллаган зарбаси ноаниқ бўлди.

81. "Ал-Ҳилол"дан яна бир ҳужум. Мусса Марега деярли бўш дарвозага тўпни аниқ кирита олмади...

Майкл ўнг қанотдан "Реал" жарима майдончасига кириб борди, Лунинни ўзи билан овора қилиб тўпни Виеттога узатди, Лусиано эса бўш қолган дарвозани ишғол қила билди. 

79. ГОООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООЛ! "Ал-Ҳилол" яна ҳисобни қисқартирди!

78. Вальверденинг узоқ масофадан йўллаган зарбаси дарвозабоннинг қўлига бориб тушди.

71. Винисиусдан яна бир зарба, бироқ бу сафар ноаниқ бўлди...

Винисиус чап қанотдан кириб борди, ҳимоячилар тўпни узоқлаштирди, Себальос ўзига келган тўпни тўғрилаб дарвоза томон зарба бермоқчи бўлганида Винисиус келиб тепди ва тўп дарвоза тўридан жой олди.

69. ГОООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООЛ! Винисиус ҳисобни яна йириклаштирди!

67. "Ал-Ҳилол" гол урганидан кейин анчагина фаоллашди. 

Лусиано Вьетто жамоадоши каби гол урди. Дарвозабон билан бирга-бир ҳолатда қолди ва ҳисобни қисқартирди!

63. ГОООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООЛ! Виетто ҳисобни қисқартирди!

60. "Реал Мадрид" "Ал-Ҳилол" дарвозаси олдида, қўпол қилиб айтганда, истганини қилмоқда. 

Карвахалнинг ўнг қанотдан ерлатиб узатган тўпини Феде Вальверде дарвозага йўлаб, гол урди!

58. ГООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООЛ! Вальверде ҳисобни йириклаштирди!

55. Ўйин тақдири ҳал бўлиб қолгандек гўё.

Винисиуснинг чап қанотдан узатган ажойиб пасини Карим голга айлантирди. 

54. ГОООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООЛ! Бензема ҳисобни яна иккитага оширди!

46. Иккинчи бўлим бошланди. 

45+2. Биринчи бўлим якунланди!

45+2. Модричнинг узоқ масофадан йўллаган зарбасини дарвозабон ушлаб олди. 

45. Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди.

37. Мусса Марега ўзига узатилган тўпни дарвозага йўлади, бироқ ноаниқ бўлди.

31. "Ал-Ҳилол" рақибнинг биргина хатоси билан тўпни олиб қўйиб, қарши ҳужум орқали гол урди. Клуб шундай қилишда давом этмоқда ва энди бу жамоанинг ўйин режаси эканлиги маълум бўлди.

28. Ўйин ҳарорати яна ошди!

Мусса Марега дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб бориб гол урди!

26. ГООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООЛ! "Ал-Ҳилол" футболчиси Мусса Марега ҳисобни қисқартирди!

23. Мадридликлар голлардан сўнг ҳам тинмаяпти. Хўш, буёғига голлар шоусини кўрамизми?

Феде дарвозабондан келиб тушган тўпни ажойиб тарзда дарвозага йўллади, тўп рекошетга учраб голга айланди!

18. ГООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООЛ! Вальверде ҳисобни иккитага оширди!

15. "Ал-Ҳилол" ҳам ҳужумларни бошлади. Лусиано Вьетто ўзига узатиб берилган тўпни дарвозага йўллади, бироқ ноаниқ.

Бензема-Вальверде комбинациясидан сўнг тўп Винисиусга келиб тушди, бразилиялик футболчи дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб борди ва гол урди!

13. ГООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООЛ! Винисиус Жуниор учрашувда ҳисобни очди!

9. Винисиус чап қанотдан тўпни марказроққа - Кроосга узатди, Тони эса ўнгга - Карвахалга, Данининг жарима майдончасига узатмасини Бензема дарвозага йўллай олмади, етмаганига, ушбу вазиятда франциялик футболчи ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетган, деб топилди. 

3. Илк дақиқаларни мадридликлар яхши бошлади. Кроос Карвахални тўп билан таъминлади, Даниэль тўпни Вальвердега узатди, Федериконинг рақиб жарима майдончаси томон узатмасини ҳимоячилар қайтарди. 

1. Ўйин бошланди!

Жамоалар майдонга чиқиб келишди. 

- Учрашув Тошкент вақти билан 00:00 да бошланади. 

Rating: +23   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика