Latest news

00:15"Милан" учун Аллегри қайси жамоаларни бошқаришни рад қилгани маълум қилинди  0 23:51"Манчестер Сити" Льюис билан шартномани узайтирди  2 23:40Суперлига. "Сўғдиёна" — ОКМК 4:1  0 23:31Антонио Рюдигер 3 ойга сафдан чиқди  4 23:08Футзал. Ўзбекистон термаси Японияга қарши ўйнайди  0 22:51"Бешиктош" Жотани таркибига қўшиб олди  0 22:32Миржалол Қосимов: "Пароканда ўйин намойиш қилдик"  3 22:16Иван Бошкович: "Биринчи бўлимда футболдаги барча жабҳа бўйича рақибдан устун келдик"  9 21:46Люпчо Дориев: "Керакли вақтда голлар урдик"  8 21:27Суперлига. "Навбаҳор" – "Сурхон" ўйинида ҳисоб очилмади  34 21:13Тарихда шу кун. Қосимов "Ливерпуль"ни доғда қолдирганига 30 йил бўлди  5 20:57Мартинелли "Арсенал"даги рақобат ҳақида гапирди  0 20:26Суперлига. "Сўғдиёна" ОКМКга 4 та гол урган оқшомда Бошкович илк бор Қосимовни мағлуб этди  47 19:50Моуриньюга АПЛдан янги вариант пайдо бўлди  3 19:19Баллак Чемпионлар Лигасининг жорий мавсумдаги асосий фаворитларини айтди  6

Клублар нима сабабдан ёш ўйинчиларни сотишдан кўпроқ даромад олишади? News

Клублар нима сабабдан ёш ўйинчиларни сотишдан кўпроқ даромад олишади?

Академияни битирган ўйинчиларни сотиш футбол клублари учун молиявий олтин конини ҳосил қилиши мумкин.

Бундай фойданинг асосини амортизация деб аталадиган бухгалтерия усули ташкил этади. Унда бизнес актив қийматини узоқ муддат давомида тақсимлайди.

Харажатларни тақсимлаш учун амортизациядан фойдаланиш - бу футбол клублари қитъа мусобақалари ва миллий чемпионатлар, жумладан Премьер-лиганинг фойда ва барқарорлик қоидаларига риоя қилиш учун қўллайдиган усулдир.


Клуб янги ўйинчини сотиб олганда нима содир бўлади?

Клубларнинг молиявий ҳисоботларида ўйинчилар актив сифатида кўрсатилади. Ҳар бир ўйинчининг амортизация қилинган қиймати мавжуд.

Футболда клубларнинг янги ўйинчилар учун тўлаган трансфер тўловларини амортизация қилиш (тақсимлаш) одатий амалиётга айланди.

Масалан, агар янги ўйинчи тўрт йиллик шартнома асосида 80 миллион фунт стерлингга сотиб олинса, амортизация натижасида бу тўлов клуб ҳисоботларида тўрт йил давомида ҳар йили 20 миллион фунт стерлинг сифатида қайд этилади.

Амортизация ёрдамида харажатларни узоқроқ муддатга тақсимлаш клублар учун ўз ҳисоботларида кўпроқ маблағ ажратиш имконини берувчи усулдир.

Бу эса уларга бир трансфер ойнасида янги ўйинчиларга кўпроқ маблағ сарфлаш имконини беради, чунки молиявий ҳисоботларга кўра, улар тўлашга рози бўлган трансфер тўловларининг тўлиқ қиймати анча кейинроқ ҳисобга олинади.


Футболчи сотилганда нима бўлади?

Футболчи харидларининг вақт давомида тақсимланишидан фарқли ўлароқ, уларнинг сотилиши одатда бир йиллик ҳисоботларда тўлиқ акс эттирилади.

Клубда рўйхатда турган ҳар бир ўйинчининг амортизация қиймати ҳар йили пасайиб боради.

Келинг, мисол тариқасида тўрт йиллик шартнома асосида 80 миллион фунт стерлингга сотиб олинган футболчини кўриб чиқайлик. Икки йил ўтгач, футболчининг клуб ҳисобидаги амортизация қиймати 40 миллион фунт стерлингни ташкил этади. Ўша ёзги мавсумда у 50 миллион фунт стерлингга сотилади.

Гарчи бу рақам клуб икки йил олдин тўлаган суммадан 30 миллион фунт стерлингга кам бўлса-да, клубнинг молиявий ҳисоботларида бу 10 миллион фунт стерлинг фойда сифатида қайд этилади, чунки у футболчининг 40 миллион фунт стерлинглик амортизация қийматидан юқори.


Ёш футболчиларнинг трансфер нархи нима учун қиммат?

Ёш ўйинчиларнинг амортизация қиймати автоматик равишда жуда паст бўлади, чунки уларга дастлаб деярли ҳеч қандай трансфер тўлови тўланмайди. Улар қайси нархда сотилмасин, бу маблағни ҳисоботларда деярли "соф фойда" сифатида кўрсатиш мумкин.

Шундай қилиб, ҳисоботлар нуқтаи назаридан, "Челси"нинг Конор Галлахерни ўтган ёзда "Атлетико Мадрид"га 33 миллион фунт стерлингга сотиши, Ромелу Лукакунинг "Наполи"га 30 миллион фунт стерлингга кетишига қараганда анча қимматбаҳо бўлди. Сабаби, Галлахер академиядан етишиб чиққан бўлса, Лукаку жуда юқори трансфер нархида сотиб олинган эди.

Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика