Latest news

21:48Конференциялар лигаси. "Хайденхайм" - "Челси" ва бошқа учрашувларнинг асосий таркиблари маълум!  0 21:17Анвар Бердиев: "Плей-оффда ким рақиб бўлишидан қатъий назар ўйнашимиз керак"  0 20:59Педри "Барселона" билан шартномасини узайтиради  0 20:31ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  1 20:00Камавинга ҳам жароҳат олди  3 19:33Рис Жеймс бу йил бошқа майдонга тушмаслиги мумкин  0 19:10ФИФА рейтинги янгиланди. Ўзбекистон ўз ўрнини сақлаб қолди  9 18:42Суперлига. "Бунёдкор" - "Пахтакор" ва 26-турнинг қолган учрашувларида ишлайдиган ҳакамлар маълум  2 18:08Мареска: "Челси" Нкункуни январда сотмаслиги аниқ"  0 17:45Ўзимизнинг карикатура: Уйқу оғушидаги "аждар"  12 17:06"Бавария" Тео Эрнандес ва Раумга қизиқиш билдирмоқда  0 16:11"Барселона" сардорларидан бирини сотиб юбориши мумкин  11 15:59ПРО-Лига. "Бухоро" сафарда "Олимпик-MobiUz"га ютқазиб қўйди, "Машъал" — чемпион!  8 15:19Расман: Фрэнк Лэмпард ўзига янги жамоа топди  2 14:18Исмоилов 3 та, Бошкович 2 та ўйинга четлатилди. Тартиб-интизом қўмитасининг қарорлари  3

"Клубдан кўра кўпроқ". "Барселона" шиорининг тарихи News

"Клубдан кўра кўпроқ". "Барселона" шиорининг тарихи

1930 йилда Испания ҳукумати Каталониянинг мустақил бўлиш ҳаракатини йўққа чиқарди.

Шундан сўнг Испанияда фуқаролар уруши, ҳарбий тўнтариш ва Франсиско Франко режими ғалабаси содир бўлди.

Уруш пайтида раҳбарлардан бири бўлган Примо де Ривера "Барселона"нинг уй стадионини ёпиб қўйди ва у ерда ҳарбий лагер ташкиллаштирди.

Барселона кўчаларида ўқлар учган пайтда, жамоа Мексика ва АҚШда турне ўтказаётган эди. У ерда футболчилар клуб президенти Хосе Суньолнинг ўлими ҳақида эшитишди ва қайтмасликка қарор қилишди.

1938 йилнинг 16 мартида ҳаводан ташланган бомба клуб офисини сочиб ташлади, 1940 йилнинг мартида эса Франко "Futbol Club Barcelona" номини "Club de Futbol Barcelona"га ўзгартирди ва клуб логотипига ўзгартириш киритди.

Клубдагилар аввал ҳам мустақилликни хоҳлашган, аммо Франко раҳбар бўлганидан сўнг бу истак янада кучайди.

60 йиллар охирида Франко режими сустлашди ва 1968 йилнинг 17 январида "Барселона" президенти Нарцис де Каррерас ўзининг инаугурациясида "Клубдан кўра кўпроқ" шиорини айтди.


Нарцис де Каррерас

Де Каррерасни Франко режими душмани деб бўлмасди. Бироқ "Барселона" мухлислари ушбу жумлага ўзлари истагандек маъно беришди: "Барселона" бу шунчаки клуб эмас, бу Каталония халқининг мустақилликка интилишидир.


Ҳар ой шиорнинг машҳурлиги ошиб борарди, Каррерас эса худди шундай тезлик билан ўз позицияларидан айрила бошлади. Натижада, у 2 йил ҳам вазифасида қололмади ва 1969 йилнинг декабрида истъефосини эълон қилди.

"Барселона" сайтидаги тушунтиришдан асосий жумлалар

  • Шиор - клубнинг Каталония халқига нисбатан бўлган мажбурияти.
  • "Барселона" Каталония билан боғланган, клуб Каталония қизиқишларини бутун дунёда тақдим этади.
  • Глобализация даврида "Барселона" ижтимоий жавобгарликни кенгайтирган. "Барселона" - фақат Каталонияда "Клубдан кўра кўпроқ" эмас, балки бутун дунёда шундай. Гап UNICEF билан ўтказиладиган хайрия программалари ҳақида кетмоқда.

17 январь куни "Барселона"нинг шиори "Mes que un club" (клубдан кўра кўпроқ) 50 ёшга тўлди.

Rating: +32   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика