Latest news

20:00Ўзбекистон U-21 га Иордания ва Қатарга қарши ўйинлар учун кимлар чақирилди?  3 19:28АПЛ. "Астон Вилла" 90+5 дақиқада урилган гол эвазига "Арсенал"ни мағлуб этди ва жадвалда иккинчи ўринга кўтарилиб олди  35 19:00"Челси", "Ман Сити" ва "Тоттенхэм" иштирокидаги ўйинлар учун таркиблар маълум  15 18:42"Бавария" ва "Байер" жамоалари иштирокидаги ўйинларнинг таркиблари маълум  0 18:12"Коняспор" — "Ризеспор". Таркиблар маълум  0 17:49"Нефтчи" янги мавсум олдидан Ислом Исмоилов иштирокида матбуот анжумани ўтказди  16 17:30Достон Турсуновнинг ягона голи жамоасига ғалаба келтирди   0 17:04Лига ишчи гуруҳи Нукус шаҳридаги "Турон" стадиони билан ишлашда давом этмоқда  2 17:03Эшитдик-да! "Қўқон-1912" бош мураббийи Баҳром Ҳайдаров клубда қолмоқчи эмас  2 16:54“Бунёдкор” Кривокапич билан шартномани икки йилга узайтирди  1 15:55"Барселона" туман туфайли "Бетис" билан ўйинга ўз вақтида учиб кетолмади  4 15:21"Машъал"ни Суперлигада олиб қолган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 15:03"ЎФФ Президенти кубоги" мусобақасида 4-тур учрашувлари ортда қолди  0 14:31"Қўқон-1912"ни Суперлигада олиб қолган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 14:11Эшитдик-да! Ўзбекистон Португалия билан ўйнамайди  30

Клопп ўша бурчак тўпини қай тариқа кўра олмай қолганини айтди News

Клопп ўша бурчак тўпини қай тариқа кўра олмай қолганини айтди

"Ливерпуль" бош мураббийи Юрген Клоппга "Барселона"га қарши ўйинни ҳал қилган бурчак тўпи борасида яна бир бор савол беришди.

"Трентнинг ўша вазиятдаги ҳаракатини кўра олмай қолдим. Тўп бурчакка чиқиб кетганини, унинг олдига Трентнинг югуриб кетаётганини кўрдим. Шакири унинг олдига югуриб бораётганди. Ўша паллада мен ортга қайрилдим ва ёрдамчимга навбатдаги ўзгариш борасида кўрсатма бермоқчи эдим.

Бирданига бақириқлар эшитилди. Майдонга қарасам тўп дарвозага кириб кетаётган экан. Кейин яна бир бор ортга қарадим. Ёрдамчим менга: "Нима бўлди?" деб савол берди. "Тўғриси билмайман", деб жавоб бердим. "Энфилд" сакради - энг юқори шиддатда эди! Ўшанда тушундим ва ёрдамчимга: "Ўзгариш қиламизми?" деб савол бердим. Хахаха! Бу вазиятни умуман унутмайман, у қандай ҳайрон қолганини кўрсангиз эди! Бу бир умрлик хотира бўлиб қолади.

Биласизми, 18 йиллик фаолиятим, миллионлаб соатлаб давомида бирор марта ҳам шундай вазиятларни қўйиб юбормагандим. Аммо бир сониялик эътиборсизлик фаолиятимдаги энг зўр дамни кўра олмаслигим сабабчиси бўлди. Ўша тунда Дивокнинг голини 500 000 марта томоша қилдим. Ҳар доим ўйиндан кейин ўзимнинг кичиккина хонамга бир қултум пиво билан борардим. Аммо ўша куни бунинг кераги бўлмади.

Уйга борганимда дўстларим ва қариндошларимни кўрдим ва қувноқ кайфият билан байрам қилдик. Ҳаётимдаги энг ширик тушни кўрдим. Эртаси куни эрталаб ҳам ўша голни кўриб, "Бу ҳаётда бўлдими? Ҳақиқатми?" деб савол бергандим", - деди Клопп.

Rating: +45   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика