Latest news

01:30Уильямс "Атлетик" раҳбариятга "Барселона"га ўтмоқчи эканини айтди  0 01:15"Барселона" Фати билан шартномани узайтириб, уни ижарага беради  1 00:50"Арсенал", "Челси" ва "Бавария" Барколяни сотиб олиш учун кураш олиб бормоқда  0 00:30Григорий Колосовский: "Бугун "Арал"дан кўра иккита кўп хато қилдик"  1 00:17Неъматилло Қуттибоев: "Бугун ғалаба қозонмасак, "Локомотив" билан орадаги фарқ ортиб кетарди"  0 00:02Асрор Алиқулов: "Кубокка даъвогар жамоани мусобақадан чиқариб юбордик. "Нефтчи"нинг услубига тайёр эдик"  4 23:50Ўзбекистон аёллар терма жамоаси назорат ўйинида Фаластинни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди  0 23:28Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Бенфика" – "Бавария". Таркиблар аниқ!  1 23:11Зико: "Европа футболига ҳаддан ташқари юқори баҳо бериб юборилган"  10 23:10Виталий Левченко: "Битта учрашувга қараб фикр чиқариш нотўғри. Ҳеч нимани беркитмаяпмиз, исталган саволингизга жавоб бераман"  12 22:50Санчога Туркиядан харидор чиқди. Футболчига катта маош таклиф қилинмоқда  0 22:23Мбаппе касаллик туфайли 4-5 кг вазн йўқотди  2 21:50"Ньюкасл" Эланга учун 45 миллион фунт таклиф қилди, аммо  0 21:30Ўзбекистон Кубоги. "Нефтчи" ўз уйида "Машъал"га мағлуб бўлиб, мусобақа билан хайрлашди. "Сўғдиёна" "Қизилқум"ни қийинчиликсиз мағлубиятга учратди  77 21:05"Ал Қодисия" МЮ қизиқаётган ҳужумчига 15 млн евро таклиф қилди  0

Клопп: "Ливерпуль" "Уэмбли"га фақат ғалаба учун боради" News

Клопп: "Ливерпуль" "Уэмбли"га фақат ғалаба учун боради"

"Ливерпуль" бош мураббийи Юрген Клопп ўз жамоасининг Англия лига Кубоги финалига чиққанига изоҳ берди.

Қизиллар "Сток Сити"га қарши иккинчи ярим финал баҳсида 0:1 ҳисобида мағлуб бўлишди, аммо пеналтилар сериясида рақибни 6:5 ҳисобида таслим этишди.

"Стадионда ажойиб атмосфера ҳукмрон эди. Кучли рақибга қарши зўр ўйин бўлди. Бугун "Сток Сити" ўз ўйин услубини ўзгартирди. Уларнинг таркибида Жек Батлэнд ва Питер Краучлар майдонга чиқди ва шу сабаб ҳимоямиз бироз қийналди. Баъзи муаммоларимиз бор эди, аммо кулоллар кўп имконият яратгани йўқ.

Гол урилган пайтда икки футболчи офсайдда эди, аммо биз пеналтилар сериясида ғалаба қозондик. Мухлислар ва "Ливерпуль" финалга муносиб эди. "Уэмбли" - футбол ўйнаш учун ажойиб жой, аммо биз у ерга фақат ғалаба мақсадида борамиз. Мағлубиятдан ҳеч ким қониқмайди" - дейди Клопп.

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика