Клопп Жотанинг тикланиш жараёнлари ҳақида гапирди
20 jan 2021 20:45
News
Клопп Жотанинг тикланиш жараёнлари ҳақида гапирди
Диогу Жота ЕЧЛ 6-туридан ўрин олган "Мидтьюлланд" билан ўйинда тиззасидан жароҳат олганди.
“Диогу Жота ҳали ҳам жароҳатидан тикланмади ва умумий гуруҳ машғулотларига қайтишига бир нечта ҳафта бор. Бу қачон юз беришин эса аниқ билмайман, аммо бу яқин бир ёки икки ҳафта ичида содир бўлмайди албатта.
Унга вақт керак, жароҳат оддий эмас ва тикланиш учун қанчадир муддат зарур. Футболчининг қанчалар соғинаётганим муҳим эмас, чунки у биз билан бўлмаса, унинг ёрдамига умид қила олмаймиз.
Диогуга тўлиқ соғайишига вақт беришимиз керак. Шундай ҳам қиламиз. Умид қиламанки, у яқин орада қайтса, “Ливерпуль”да барча хурсанд бўлади”, дейди Клопп.
Link :
Source : Sky Sports
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments