Latest news

21:18"Бунёдкор" стадионини ўз ҳолатига қайтариш ишлари бошланди  3 20:49Рональдиньонинг ўғли Чемпионшип жамоасида ўйнайди  4 20:22Суперлига. "Машъал" Ғузорда "Шўртан"дан устун келди  7 19:53Виктор Гёкереш – Португалия чемпионатида мавсумнинг энг яхши футболчиси  0 19:24"Арсенал" икки етакчиси билан шартномани узайтирмоқчи  3 18:55Испания терма жамоаси бош мураббийи: "Ле Норман – Европанинг энг яхши ҳимоячиларидан бири"  1 18:24"Бавария" 14 ёшли Ямаль билан шартнома имзоламоқчи бўлган  2 17:56"Челси"га Англия футбол ассоциацияси томонидан 74 та айблов қўйилди  1 17:22Вадим Абрамов: "Андижон" Азмиддинов қизил карточка олгани учун биз билан ҳозир ўйнашга рози бўлмади"  19 16:52ЖЧ-2026 фаворитлари айтилди. Ўзбекистон қайси ўринда?  27 16:24Франция терма жамоаси собиқ дарвозабони фаолиятини якунлади  1 15:556 минг сиғимли стадион "Барса" – "Валенсия" учрашувини қабул қилади. Ла Лига рози  3 15:28"Реал" собиқ футболчиси Гонконгга кўчиб ўтди  0 14:54АПЛ топ-клублари "Барселона" вундеркиндини сотиб олмоқчи  5 14:27Чемпионлар Лигаси 2026/27 йилги мавсум финали Мадридда ўтказилиши мумкин  4

Клопп: "Бу - юзга тортилган шапалоқ бўлди" News

Клопп: "Бу - юзга тортилган шапалоқ бўлди"

"Ливерпуль" бош мураббийи Юрген Клопп "Бёрнли"га қарши ўйиндаги мағлубиятдан сўнг (0:1) ўз фикрларини билдирди.

"Юзга тортилган шапалоқ бўлди. Бунинг учун мен жавобгарман. 

Биз тўпни назорат қилдик, бир неча вазиятлар яратдик. Лекин гол кирита олмадик. Шу сабабли натижа қила олмадик, улар эса пенальти ишлай олишди. Алиссон ўша пайтда тўпга тегмаганини айтди, лекин ўзим кўра олмай қолдим. 

Баъзи вазиятларда нотўғри қарорлар қабул қилинди. Бу оғир мағлубият, сабабини тушунтириш осон эмас. Йигитлар яхши ҳаракат қилишди, аммо натижа кўрсата олишмади. Ушбу ўйинда мағлуб бўлиш қийин эди, аммо биз буни "уддаладик".

Кимнидир айбдор қилмоқчи эмасман. Муаммога биргаликда ечим топишимиз керак. Футболда вақт у қадар кўп эмас.

Айни пайтда АПЛ чемпионлиги учун пойга ҳақида ўйламаяпмиз", - деди Клопп. 

Rating: -8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика